Қўшиғингизнинг маъносини биласизми?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан бу соҳага катта эътибор қаратилиб, ёшларимиз ўртасида эстрада санъатига қизиқиш кучайиб бормоқда, янги-янги ижодий гуруҳлар ва умидли хонандалар пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга санъатга эндигина давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Шеърига кўчган шахсият

Адабиёт севгиси юрагимга сут билан сингган бўлса керак,  шу туйғу бир пайтлар адашиб кириб қолганим ва бир йил ўқиганим Политехника институтидан ҳужжатларимни олдириб, ТошДУнинг филология бўлимига топширтирган. Ҳа, техникадан кўра адабиётни яхши кўрардим, лекин шу адабиётнинг бир қаноти бўлган шеърни давоми…

Умида Расулова. Мунаввар тақдирлар талқини

Атоқли адиб Пиримқул Қодиров ҳаёт билан ҳамнафас яшаб, жамиятдаги ҳар бир ўзгариш, янгиланишга ўз муносабатини билдирар эди. Унинг илк ҳикоя ва очерклари САГУ(ҳозирги ЎзМУ)нинг шарқшунослик факултетида ўқиб юрган йиллариёқ эълон қилинган. Ижодкор бир неча йил Москвада собиқ иттифоқ Ёзувчилар уюшмасида давоми…

Шомирза Турдимов. Пойгада ўзади ўзбекнинг оти…

2000 йил 14 мартда “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони таъсис этилди Инсон ҳам дарахтга ўхшайди. Фақат унинг илдизи дарахт каби ер остига сингишиб кетмаган. Инсоннинг илдизи бутун борлиққа – ўн саккиз минг оламга кўз илғамас қувват ришталари билан уланиб давоми…

Сувон Мели. “Хамсатайн” ўзбекча сўзласа

Шарқда довруқ таратган икки муаззам асар — Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий “Хамса”лари ХIV—ХV асрлар ва кейинчалик ҳам шундай якка сўз билан номланган. Ҳазрат Навоий ўз “Хамса”сининг сўнгги достонида ёзганидек, «Ки бўлди кўнгул мойили “Хамсатайн”. Сўзнинг луғавий маъноси эса икки давоми…

Буробия Ражабова. “Кимки деҳқонлик айлади пеша…”

Алишер Навоий “деҳқон” атамасини ўз асарларида подшоҳларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тобелари — тўрт гуруҳнинг тўртинчиси, яъни зироат аҳли, зироатчиларга нисбатан қўллаш билан бирга, ушбу атамани Аллоҳ — яратувчи маъносида ҳам ишлатади. Бундай маъно “Ҳайрат ул-аброр” достонининг “Кўнгил таърифида” бобидаги қуйидаги мисраларда давоми…

Бобомурод Эралиев. Тўрт тимсол шарҳи

Олдинги мақолаларимизда (“Фарҳоднинг ташрифи”, “Тўрт қаср тарҳи”, “ЎзАС”, 2012 йил, 20-январ ва 8-июн сонлари) ҳазрат Алишер ­Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони илк боблари, Фарҳоднинг туғилиши, тарбия олиши ҳамда асардаги тўрт қаср ва ундаги равзалар тасвирига доир фикр-мулоҳазаларни баён этгандик. Қуйида давоми…

Жовли Хушбоқ. Тил жозибаси — маҳорат белгиси

Истеъдодли ёзувчи қаламидан чиққан асар бошқача бўлади: илк саҳифасиданоқ диққатингизни тортади, мутолаага берилиб кетганингизни сезмай қоласиз… Хўш, китобхонни мафтун этадиган бундай ҳикоя ёки қисса жозибасини таъмин этган, бир ўқишда илғаб олиш қийин бўлган сеҳр манбаи нимада? Гап асар учун қизиқарли давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. “Ҳаммаси ёзиб қўйилган…”

Саҳна асоси — драматургия. Асар матнига ҳурмат билан қараш, уни ўқиш билан бирга уқиш, яъни чуқур англаш орқалигина яхши натижага эришиш мумкин. Бу оддий ҳақиқат, албатта. Бироқ кейинги пайтларда мана шу жўнгина талабга риоя қилмаслик, “замонавийлик, модернизм, муаллифлик ёндашуви” каби давоми…

Султонмурод Олим. Куюнчаклик

Одам шундай мураккаб хилқатки, унга осонгина, яъни уч-тўрт оғиз сўз билан баҳо беришнинг асло имкони йўқ. Аммо, борди-ю, бир шахснинг бош хусусиятини бир сўз билангина қайд этиш шарт қилиб қўйилса, ўша ифодани, барибир, топасиз. Ана шунда киши феъл-атвори, ҳатто жамиятдаги давоми…