Ёлғончилик — қабиҳ иллат.
М. МОНТЕН
Ёлғончилик ўғриликдан баттар.
Ж. РЕНАР
Елғончилик — ёвузлик тимсоли.
В.ГЮГО
Фақат ярамасларгина алдашади.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ
Ёлғонни бу қадар фош этишимизнинг боиси шундаки, энг пасткаш иллатлар ичида айниқса ёлғонни беркитиш ҳам ва унга бўйин эгиш ҳам осои.
Ф. ВОЛТЕР
Агар ёлғон ҳам ҳақиқат сингари бир хил бўлганда-ку, аҳволимиз анча енгиллашарди. У ҳолда биз ёлғон сўзлаётган одамнинг гапини тескари тушуниб қўя қолардик. Лекин ҳақиқатнинг акси бўлган ёлгоннииг минглаб қиёфаси бор ва унинг ҳад-чегараси йўқ.
М. МОНТЕН
Киши янглишган пайтда буни ҳар қаидай одам сезади, аммо алдаётганда эса ҳамма ҳам сезавермайди.
И. ГЁТЕ
Ёлғончи — инсон деб аталишга лойиқ эмас.
Ф. ФЕНЕЛОН
Иродасиз юрак, фаросатсиз ақл, бузуқ характерни ёлғон фош этади.
Ф. БЕКОН
Ҳаммадан ҳам кўра мен қўрқоқлик ва ожизлик туфайли тўқилган ёлғондан жирканаман.
А. И. КУПРИН
Ёлғончилик ва макр — аҳмоқлар билан қўрқоқлар паноҳи.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД
Ёлғончилик инсон қалби ва жисмига ҳадсиз уқубат юклайди.
Ш. РУСТАВЕЛИ
Ўз виждонини алдаш — инсоннинг ҳаётидан эзилишининг энг кенг тарқалган ва энг қабиҳ кўринишидир.
Л. П. АНДРЕЕВ
Ёлғончилик зўрлик бошланган жойда туғилади.
К. А. ФЕДИН
Ёлғончи ёлғонсиз яшай олмайди.
И.И . ХЕМНИСЕР
Ёлғончиликка ўрганган одам ишда ҳам, бекорчиликда ҳам ёлғон сўзлайверади.
И. И . ХЕМНИСЕР
Маълум вақт ҳийла-найранг билан шуғулланиб юрган одам энди усиз туролмайди: қолган нарсаларнинг бари унга зерикарли кўринади.
Ж. ЛАБРУЕР
Ёлғон ҳам ичкиликбозликнинг ўзи. Ёлғончи ўлаётганда ҳам ёлғон гапириб ўлади.
А. П. ЧЕХОВ
Шира — майсани, занг — темирни, ёлғон эса қалбни кемиради.
А. П. ЧЕХОВ
Инсонни айни ёлғончилик таҳқир этади.
О. БАЛЗАК
Ёлғоннинг доимий ҳамроҳи — айёрлик.
Ж. ЛОКК
Шахсий манфаат йўлида ўзини-ўзи алдаш қалбакилик; ўзгалар манфаати учун алдаш — сохталик; зиён етказиш учун алдаш — бўҳтон, бу ёлғоннинг энг ёмон заҳридир.
Ж. Ж. РУССО
Ёлғончига ҳатто у тўғри гапирганда ҳам ишонмаймиз.
ЦИЦЕРОН
Ёлгончининг жазоси унинг гапига ҳеч ким ишонмай қўйишида эмас, балки унинг ўзи энди ҳеч кимга ишонмаслигидадир.
Б. ШОУ
Ёлғончилик ҳаётда суянчиқ бўлмайди.
Н. К. КРУПСКАЯ
Ожизларнинг кучи ҳийла-найрангда.
В. ШЕКСПИР
Қалбаки нарса ҳеч қачон пишиқ бўлмайди.
П. БУАСТ
Ёлғон бевиқор қилур одамни, Ёлғон шармисор қилур одамни.
САЪДИЙ
Энг қабиҳ елғон кўпинча сукут сақлаган ҳолда ифодаланади.
Р. СТИВЕНСОН
Тўла ҳақиқатгина мақтовға лойиқ, чала ҳақиқат ҳеч нарсага арзимайди.
С. ЦВЕЙГ
Чала ҳақиқат ёлғондан хавфли; чала ҳақиқатга қараганда ёлғонни ажратиш осон, чала ҳақиқат эса сездирмаслик учун икки ҳисса пишиқроқ ниқоб кийиб олади.
Т. ГИППЕЛ
Чала ҳақиқатни фогн этиш ғирт ёлғонни фош этишдан кўра икки бора қийин.
О.ОМЕЛЛИ
Биров сохталаштирилган ҳақиқат — энг хавфли ёлғондир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Ҳақиқатлар ичига кириб қолган биргина ёлғон ҳамма ҳақиқатни шубҳага қўяди.
П. БУАСТ
Алдаётган одам елкасида қанчалик оғир юк борлигини ўйламайди, чунки у биринчи ёлғонини давом эттириш учун яна йигирма марталаб ёлғон сўзлайди.
А. ПОП
Ҳар кимки сўзи ёлғон, ёлғони зоҳир бўлғач ёлғон. Ёлғонни чиндек айтувчи суханвар — кумушни олтин билан рўкаш қилғувчи заргар.
А. НАВОИЙ
Кимки бир ёлгон гапирдими, яна ганиради. Ахир битта ёлғонни бошқа еттитаси билан қувватлаш керакда.
Ф. РЮККЕРТ
Ким хотирасига унча ишонмаса, келиштириб ёлғон ҳам сўзлолмайди, деб бежиз айтишмайди.
М. МОНТЕН
Агар сиз фақат бор гапни айтсангиз, бошқа нарсаларни ўйлаб ўтиришингиз шарт эмас.
МАРК ТВЕН
Албатта, билмай туриб ҳам ёлғон гапириб қўйиш мумкин, аммо «ёлғончи», деган тушунча қасддан ёлғон сўзлаш маъносини билдиради.
Б. ЛАСКАЛ
Ёлғон гапираётганингни сезсанг, оғзингни юмишинг ҳар вақт ҳам кеч эмас.
А. ДЮМА (ўғли)
Ёлғон кучга кирган вақтда ҳам барибир ҳеч вақт ҳақиқатга айланмайди.
Р. ТАГОР
Борди-ю, ёлғонга дуч келсанг, сен уни йўқ қил. Ёлғон фақат йўқ қилишлари учунгина мавжуд.
Т. КАРЛЕЙЛ