Ўзни тута билиш тўғрисида

Ҳамма ғалабалар ўз устингдан қозонилган ғалабадан бошланади.
Л. М. ЛЕОНОВ

Ҳақиқий буюклик ўзни тута билишдан иборат.
Ф. ЛАФОНТЕН

Ўзни тута билиш ҳаётдаги энг олий неъматларнинг биридир.
Ж. ПРЕНТИС

Ўзингизни тута билар экансиз, ҳукмингиз ҳам буюк бўлади.
СЕНЕКА

Фақат душманларни енгган киши мард бўлмасдан, ўз ҳиссиётларидан устун келган киши ҳам марддир.
ДЕМОКРИТ

Ўз руҳини бўйсундирган киши шаҳарларни забт этган кишидан ҳам кучлироқдир.
Э. ХЕМИНГУЭЙ

Ҳаётдаги энг биринчи ва энг асосий фазилат ўзни тутишга ҳаракат қилишдир.
В. ГУМБОЛТ

Қалбнинг қудратли устиворлиги мислсиз инъомдир. У бор экан, ҳаётда ҳеч нарса қўрқинчли эмас.
АРХИЛОХ

Ўзини енга билган кишидан кўра кучлироқ ғолиб йўқ.
Г. БИШЕР

Ўзини мардона енга олиш — мен учун ҳар доим онгли инсон фахрланса арзийдиган энг буюк ютуқлардан биридек туюлиб келади.
П. БОМАРШЕ

Ўзини тута биладиган кишигина эркиндир.
Ф. ШИЛЛЕР

Мардлик билак кучида ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзни тута билишда ва адолатли бўлишдадир.
САЪДИЙ

Инсон ўзига-ўзи бўйсунишни ва ўз қарорларига итоат қилишни ўрганмоғи керак.
ЦИЦЕРОН