Афтидан, барча туғма эҳтиросларимиз ичида, айниқса ғуруримизни енгишимиз қийин бўлса керак; уни қанча беркитма, у билан қанча олишма, бўғма, чала ўлик қилма — бари бир у яшайверади, вақти-вақти билан ҳаддан ошиб, ўзини кўрсатиб туради.
Б. ФРАНКЛИН
Ғурур барчага хос хусусият: аммо фарқи шундаки, уни қачон ва қаерда кўрсатишни билиш керак.
Ф. ЛАРОШФУКО
Гарчи ғурур яхшилик ҳисобланмаса-да, лекин кўп яхшиликларнинг бошидир.
Ж.КОЛЛИНЗ
Чинакам ғурур ўта тортинчоқ бўлади ва кишилар мулоҳазасидан қўрқади.
Н. В. ШЕЛГУНОВ
Агар биз ҳақиқий ғурурли бўлганимизда дунёни бу қадар разилликлар босмас эди.
И. ЗЕЙМЕ
Ғурур — олижаноб ҳиссиёт — у шахсий камчиликлардан кўз юммайди. Димоғдорлик эса бунинг акси.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Димоғдорлик ғурурга пичингдир.
Э. ФЕЙХТЕРСЛЕБЕН
Ғурур одамнинг шахсидан бошқа унинг барча иллатларини йўқотади.
Р. ЭМЕРСОН
Ҳамиятимиз эмас, ғуруримиз бизни айб қилиб қўйган кишиларга ақл ўргатишга ундайди; биз уларни ўнглаш учун эмас, ўзимизни кўз-кўз қилиш учун уларга дакки берамиз.
Ф. ЛАРОШФУКО
Ғурур кўнинча ҳақиқий улуғворликка ғов бўлади.
М. ЖАНЛИС
Ғурур — ўзга ҳамма одамларга нисбатан ўзига хос бир нафратдир.
ТЕОФРАСТ
Мағрур кишилар бошқалардаги ғурурни сингдира олмайдилар.
Б. ФРАНКЛИН
Агар бизни ғурур қийнамаганда, бошқаларнинг ғуруридан шикоят қилмас эдик.
Ф. ЛАРОШФУКО
Мағрур одам камдан-кам олиҳимматдир: у доимо ўзи муносиб бўлганидан кам оляпман, деб ўйлайди.
Г. БИШЕР
Ғурур калта ўйлаш ва ўз-ўзини билмасликдан келиб чиқади.
Ж. АДДИСОН
Пасткаш қалб, ортиқча ғурур — ачиган балчиқдай гап.
П. БУАСТ
Тўхтовсиз гапириб, бировга қулоқ солмаслик мағрурлик белгиси.
ДЕМОКРИТ
Паст одамларнинг ғурури шундан иборатки, улар доимо ўзлари ҳақида гапирадилар, чинакам инсонларнинг ғурури эса ўзи ҳақида мутлақо гапирмасликдир.
Ф. ВОЛТЕР
Мағрурнинг кўриниши хунук.
А. ТЕРМИЗИЙ
Ғурур ҳамиша ёмон дарсликдир ва ўртамиёналикнинг нимдош пардасидир.
Ж. МАСИЙОН
Майда одамларда ғурур катта бўлади.
Ф. ВОЛТЕР
Ғурур — ожизлар юпанчи.
Л. ВОВЕНАРГ
Ортиқча гурур — пасткаш қалб ниқоби.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Магрур одам муз қобиғига ўралиб қолиши турган гап. Бу қобиқни ҳеч бир туйғу ёриб ўтолмайди.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ғурур — сирғанчиқ қоя бўлиб, пастликда бизни такаббурлик ва манманлик кутади.
П. ДЕКУРСЕЛ
Ўзимиздаги бемаъни хислатларни ўзимизчалик ҳеч ким билмайди, лекин шунга қарамай, ҳеч ким бизни ўзимизчалик юқорига кўтармайди.
Ф. ЧЕНМАН
Ўзига маҳлиё одам ўз хислатини шу қадар катталаштириб кўрадики, унинг олдида микроскоп ҳам ҳеч гап эмас.
А. ПОП
Шуҳратпарастлик — хушомадгўйликнинг юксак чўққиси.
Ф. ЛАРОШФУКО
Шуҳратпарастлик олдида ҳар қанча хушомадгўйлик ҳам уч пул.
Ф. ЛАРОШФУКО
Шуҳратпарастлик бобида қанча-қанча кашфиётлар қилинмасин, бари бир унинг ҳали кўз тегмаган жойлари кўп.
Ф. ЛАРОШФУКО
Ўз-ўзига маҳлиёлик умрбод давом этадиган ҳикоятдир.
О. УАЙЛД
Агар табиат кимнингдир ақлида ғов қолдирса, одатда ман-манлик оҳапг билан суваб кетади.
Г. ЛОНГФЕЛЛО
Ўзига-ўзи маҳлиё одамга тенг келиш қийин.
ЦИЦЕРОН
Ким ўзини ҳаддан ташқари яхши кўрса, уни бошқалар яхши кўрмайди, чуики одоб юзасидан унга рақиб бўлиб ўтирмайдилар.
В.О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Ўз-ўзига маҳлиёлик ва димоғдорлик ўз қадрини билиш туйғуси эмас.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ
Ўзига-ўзи маҳлиё одам — аҳмоқ билан сурбет орасидаги дардисардир: унда аҳмоқдан ҳам,сурбетдан ҳам нимадир бор.
Ж. ЛАБРУЕР
Табиат кимнидир яхши фазилатлардан қисган бўлса, ўша одам бу камчиликни такаббурлик билан ёпмоқчи бўлади.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ
Сурбетлик чегарадан чиққан иззатталабликдир: иззатталаб одам чарчатади, жонга тегади, бездиради; сурбет жиркантиради, ғазабга солади, қонни қайнатади, таҳқирлайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Магрурлик ғалати хусусиятга эга. Киши қанча ақлли, ўқимишли, ажойиб истеъдод эгаси, ҳатто қалби тоза бўлмасин — агар у ортиқча гердайса, юқо-ридаги бари фазилатлари қусурга айланади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ўзидан ҳайратланиш ва ўзини ақлли дея қатъиян ишониш бахтсизлиқдир, фақат ақлсиз ёки ақли калта одамларгина шундай дардга мубтало бўлишлари мумкин.
Ж. ЛАБРУЕР
Киши ўзидан қанчалик мамнун экан, унда мамнун бўладиган хислатлар шу қадар камдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Одам ўзи ҳақида қанчали юқори фикрда бўлса, унииг аҳволи шу қадар мўртдир.
Л.Н. ТОЛСТОЙ
Киши шахсини ерга урувчи иллатлардан энг қабиҳи ва нафратга лойиғи ўзига ўзи маҳлиёликдир.
У. ТЕККЕРЕЙ
Фақат ўзини ўйлайдиган донолик, қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар қабиҳликдир.
Ф. БЕКОН
Ўзига-ўзи маҳлиёлик шиширилган пуфак, уни тешилса, фақат ҳаво чиқади.
Ф. ВОЛТЕР