Ҳаётни севасанми? Севсанг, вақтни бой берма, чунки вақтдан ҳаёт деган мато яралади.
Б. ФРАНКЛИН
Тезкор вақт, қайтиб келмайдиган вақт инсоннинг энг қимматбаҳо бойлигидир, бинобарин, уни елга совурмоқ бориб турган талон-торожликдир.
С.МОЭМ
Одамзод ҳаёти тежалган вақтга қараб узаяди.
Ф. КОЛЛИЕР
Вақт бизнинг энг арзон ва айни вақтда энг қимматбаҳо мулкимиздир, чунки вақт туфайли биз ҳамма нарсага эришамиз.
Я. РАЙНИС
Вақт мавжуд воситаларнинг энг қимматлисидир.
ТЕОФРАСТ
Вақт энг улуғвор новатордир.
Ф. БЕКОН
Қўлимиздан келадиган барча уддабуронликлар чидам ва вақтнинг аралашмасидан бошқа нарса эмас.
О.БАЛЗАК
Пул азиз, инсон ҳаёти ундан ҳам азиз, вақт эса ҳамма нарсадан азиздир.
А. В. СУВОРОВ
Модомики вақт энг қимматбаҳо мулк экан, унда вақтни талон-торож қилиш энг оғир гуноҳдир.
Б. ФРАНКЛИН
Инсон бошига тушиши мумкин бўлган энг оғир йўқотиш вақтни бой беришдир.
ТЕОФРАСТ
Зое кетган ҳар бир диқиқа бой берилган иш, бой берилган фойдадир.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД
Энг оғир йўқотишлардан бири — вақтни йўқотиш.
Ж. БУФФОН
Соатларнинг ҳар бир дақиқасини ҳам қадрла.
Б. ФРАНКЛИН
Одам табиатан қизиқ яратилган — бойлигини йўқотса хафа бўладию умри зое кетаётганига эса парво қилмайди.
АБУЛ ФАРОЖ
Ўз вақтининг лоақал бир соатини беҳудага ўтказмоқчи бўлган кишини ҳаётнинг бутун қадр-қимматини ҳали тушуниб етиш даражасига бормаган деса бўлади.
Ч. ДАРВИН
Айниқса вақтни бой бериш билимдон одам учун қимматга тушади.
И. ГЁТЕ
Вақтини бой бераётганида хуноб бўладиган одам энг доно одамдир.
ДАНТЕ
Арзимаган ва бефойда нарсаларга керагидан ортиқча вақт сарфлаш доно одам учун ниҳоятда оғирдир ва бу уни мислсиз ташвишга солади.
АФЛОТУН
Вақт — ақлий меҳнат кишисининг сармояси.
О. БАЛЗАК
Вақт қобилиятларни ўстириш учун зарур бўлган кенгликдир…
К. МАРКС
Вақт ақллироқ, яхшироқ, етукроқ ва мукаммалроқ бўлиб етишишимиз учун бизга инъом этилган қимматбаҳо совғадир.
Т. МАНН
Вақт — улуғ мураббий.
Э. БЕРК
Вақтнинг қадрига етмаган кишига шон-шараф насиб бўлмайди.
Л. ВОВЕНАРГ
Ҳар бир кунни ўлча, сарфлаган ҳар бир дақиқангни ҳисобга ол! Фақат вақт масаласидагина хасислик қилиш мумкин.
Т. МАНН
Узинг ва ўзгаларнииг вақтини тежай билмаслик — ўтакетган маданиятсизликдир.
Н. К. КРУПСКАЯ
Биз учун вақтни тежаш беш қўлдай аниқ нарсадир.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ
Ҳар қандай тежамкорлик охир-оқибатда вақтни тежашдан иборатдир.
К. МАРКС
Вақтни оқилона тақсимлаш — иш пойдевори.
Я. КОМЕНСКИЙ
Тубан ниятларни олий ниятларга қурбон қила борар экансан, маълум вақт учун, йил учун, ой учун, ҳафта учун, кун ва соатлар, лаҳзалар учун, бус-бутун ҳаёт учун мақсадинг бўлсин.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ўз истеъдодлари билан донг таратган кишилар вақтларини ўзлари ва авлодларига ҳурмат келтирадиган қилиб сарфлашлари керак. Агар авлодларга ҳеч нарса қолдирмасак, улар биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари мумкин.
Д. ДИДРО
Ўз вақтини қўлида маҳкам ушлаган одамгина расмана буюкдир.
ГЕСИОД
Кимки бўш вақтини оқилона ўтказа олса, шахсий маданияти олий даражадаги кишидир.
Б. РАССЕЛ
Вақт ором нималигини билмайдиган ниҳоясиз ҳаракатдир — уни бошқача тушуниш мумкин эмас.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Вақт ва сув тошқини ҳеч қачон кутиб турмайди.
В. СКОТТ
Вақт ҳамма нарсага ўз таъсирини ўтказади; йилларнинг поёнсиз ҳалқаси номни ҳам, қиёфани ҳам, феъл-авторни, ҳатто тақдирни ҳам ўзгартира олади.
АФЛОТУН
Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод соҳиби эса ундан фойдаланиб қолишга уринади.
А. ШОПЕНГАУЭР
Вақтни бой бериш боқийликка зарар келтиришдан бошқа нарса эмас!
Г. ТОРО
Вақтни бой бериш ўз-ўзини қатл этиш билан баробар.
Ж. ПЕКК
Бирор кун ҳам ўз ниятингдан оғишма, вақтни узайтиришнинг воситаси шудир, боз устига, гарчанд ундан фойдаланиш мушкул бўлса-да, жуда тўғри восита ҳам шудир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Ҳар доим вақтим йўқ дегувчилар аслида ҳеч нарса қилмайдилар.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Ўз вақтидан оқилона фойдалана олмайдиган одам ҳаммадан бурун вақт етмаслигидан нолийди: у кунларни кийинишга, овқатланишга, ухлашга, олди-қочди гапларга, нима қилиш керак, деган хаёлларга, ҳеч нима қилмасликка сарфлайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Агар яхши тасарруф қилинса, ҳамиша етарлича вақт топиш мумкин.
И. ГЁТЕ
Бирон иш билан машғул бўлмаган онимни сира тасаввур этолмайди.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ
Дам олишга ҳам вақтим қолсин десанг, вақтни беҳуда ўтказма.
Б. ФРАНКЛИН
Вақтинг кам бўлишини истасанг, ҳеч нима қилма.
А. П. ЧЕХОВ
Вақтдан оқилона фойдаланиш унинг қимматини янада оширади.
Ж.Ж. РУССО
Беҳуда ўтказилган вақт тўғрисида армон қиладиган кишиларга қолган вақтдан оқилона фойдаланиш ҳам муяссар бўлмайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Инсон характери ҳаммадан ҳам кўпроқ унга қай тарзда дам олиш маъқул ва ўнғай эканлиги билан белгиланади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Мен ҳамиша бўш пайтимда кўпроқ банд бўламан.
ЦИЦЕРОН
Қарта ўйини ақлий инқирознинг яққол нишонасидир. Одамлар фикр алмашишга қурблари етмаса, қарта ташлашади.
А. ШОПЕНГАУЭР
Коллектсия йиғишга ишқибозлик — ақлдан озишнинг биринчи босқичи.
О.БАЛЗАК
Балиқ овига қизиқиш мансабдорларга идора хизматини эслатади.
О.БАЛЗАК
Айни вақтини билиш — вақтни авайлаш демакдир, вақтида қилинмаган иш эса беҳуда қилинган ишдир.
Ф. БЕКОН
Ҳеч бир ишни эртага қўйма — вақтнинг қадрига етадиганларнинг устунлиги ҳам, сири ҳам шунда.
Э. ЛАБУЛЕ
Ҳеч бир ишни орқага сурма, чунки у иш сендан кейин осонлашиб қолмайди.
ЖАН ПОЛ
Бугунги бир соат эртанги икки соатга айланади.
Т. ФУЛЛЕР
Биттагина бугун иккита эртага арзийди.
Б. ФРАНКЛИН
«Эртага» «бугун»нинг зўр душманидир; «ертага» бизни бор-будимиздан айиради, фаолсизликда ушлаб, охир-оқибат нотавон қилади.
Э. ЛАБУЛЕ
«Эртага» сўзи қатъиятсиз кишилар ва болалар учун ўйлаб топилган.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Муддатни чўзиш вақтни ўғирлаш демакдир.
Э. ЮНГ
Тезкорлик керак, шошқалоқлик эса зарар.
А. В. СУВОРОВ
Агар сен шошмасанг, ҳамма нарсани аниқ ва равшан кўрасан, киши шошқалоқликда кўр-кўрона ва шуурсиз ҳаракат қилади.
ТИТ ЛИВИЙ
Ўйлаб ол ишингни ва олисга боқ.
Ўйлаб ул ишингни, кейинга сурма.
А. ШУКУР
Бу кунги юмушни эртага қўймоқ маргуб эмас,
Тонгла не ҳол рўй берурин кажрафтор айтиб бермас.
ФИРДАВСИЙ
Улуғ йўл кутаётган бўлса, сусткашлик жиноятдир.
Ш. РУСТАВЕЛИ
Ҳадеб ўйлайверган одам ҳамиша ҳам тўғри қарорга келавермайди.
И. ГЁТЕ
Ҳаётдаги муҳим ишларга ҳар доим шундай шошилиш керакки, гўё бир дақиқа бой берилса, ҳамма нарса барбод бўладигандай туюлсин.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Баъзан осойишта вақтларда фойдали кўринган сусткашлик синов соатларида ҳалокатли бўлиши ҳам мумкин.
А. ЛАМАРТИН
Сустакашлик осон ишни ҳам мушкиллаштиради, қийин ишни эса чорасиз бир аҳволга олиб келади.
Ж. ЛОРИМЕР
Сусткаш одамнинг умри омадсизлик билан олишувга кетади.
ГЕСИОД
Баъзан сусткашлик ўлимга тенг бўлади.
М.В.ЛОМОНОСОВ