Суҳбатлашиш маҳорати хусусида

Бирдан-бир ҳақиқий неъмат одамларнинг бир-бири билан мулоқотидир.
А. СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Гапириша билиш талантдир.
СТЕНДАЛ

Суҳбат — баҳамжиҳат қуриладиган бино.
А. МОРУА

Бир соатлик суҳбат элликта мактубдан афзал.
М. СЕВИНЕ

Баҳслашиш кўпларнинг қўлидан келади, оддийгина суҳбатлашишни эса камданкам киши уддалайди.
А. ОЛКОТТ

Кишилар фаҳмлари етмаганликдан эмас, ортиқча ғурурлари туфайли қайсарлик қилиб, энг соғлом фикрлар билан ҳам келишмайдилар: қарасалар, тўғри иш олдинги сафни эгаллаб қўйган бўлади, охирги ўринда бўлишни эса улар исташмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО

Инсонлик баҳсда ва сафарда билинади.
Ж. ГЕРБЕРТ

Одамни аралашиб юрган даврасига қараб билиш мумкин бўлганидек, унинг тилига қараб ҳам шахсияти тўғрисида фикр билдирса бўлади.
Ж. СВИФТ

Одамнинг сўзидан фақат унинг қандай кўриниш ниятидалигини билиш мумкин, аслида унинг қандайлигини сўзларини ифодалашдаги имо-ишораларидан, юз бужмайтиришларидан, бинобарин, унинг оғриниб қилган ҳаракатларидан ҳам билиб олиш мумкин.
Ф. ШИЛЛЕР

Одамлар билан уларнинг ақлига монанд гаплаш.
САЪДИЙ

Доно билан сўзлашганда кам гап бўл.
КАТТА КАТОН

Ақлли кишининг ишораси ҳам кифоя.
ТЕРЕНЦИЙ

Олий мақсад сари етакламайдиган мукаммалликка ҳеч қачон ҳожат ҳам йўқ.
П. А. ПАВЛЕНКО

Нозик ҳис қилиш қобилиятига эга бўлган кишига бутун тафсилотни айтиб беришга уриниш зерикарли ва ҳақоратли таъсир этади.
Р. ЛУКСЕМБУРГ

Ҳеч кимга сўз бермай суҳбат мавзуини улаб кетавериш шахсиятпарастликнинг энг жўн кўринишидир, унинг қораланиши тўғри.
Г. СПЕНСЕР

Ўз вақтида фикр билдириш катта санъат талаб қилганидек, ўз вақтида сукут сақлаш ҳам ҳазилакам маҳорат эмас.
Ф. ЛАРОШФУКО

Кўп гапириш билан кўп фикр айтиш бошқа-бошқа нарса.
СОФОКЛ

Жиддий нарсалар тўғрисида оддий гапириш керак: бу ўринда баланпарвозлик бемаврид; арзимас нарсалар тўғрисида гапирганда эса фақат яхши оҳанг, усул ва фикргина уларга мазмун бағишлашини эсда тутмоқ лозим.
Ж. ЛАБРУЕР

Яхши билмайдиган нарсаларни кўп ҳолларда бутунлай тушунарсиз сўзлар билан тушунтиришга ҳаракат қиладилар.
Г. ФЛОБЕР

Кўпчилик ўзларини ўйлатмайдиган аллақанча луғатга эгадирлар; бу луғат кам маъно англатадиган ва шунинг учун ҳам истаган нарсага қўлласа бўлаверадиган сўзлардан ташкил топган. Бу бўш шишаларга ёништирилган ёрлиқлардир.
Г. ЛАНСОН

Суҳбатни шундай олиб бориш керакки, суҳбатдошларнинг ҳар бири ундан наф олсин, билими янада бойисин.
ГЕРАКЛИТ

Бизга нимадир билим берадиган сўзлар, айниқса, ҳамма нарсадан азиздир.
АРАСТУ

Яхши гапириш учун етарли ақлга, сукут сақлаш учун етарли мулоҳазага эга бўлмаслик катта бахтсизликдир: ҳар қандай сурбетликнинг илдизи шунда.
Ж. ЛАБРУЕР

Оқиллар наздида гар ўлтириш одобдир,
Маслаҳат ташлаганда сўзга кўрсатгил ҳиммат.
Икки нарса ақлга сиғмайди агар билсанг,
Сўзлаш пайти сукуту кераксиз жойда суҳбат.
САЪДИЙ

Ҳамма ишда ва ҳар қандай суҳбатларда сабр-қаноатли бўлинг.
Ж. ЛЕББОК

Тилнинг ақлдан олдинга кетишига йўл қўйма.
ХИЛОН

Таассуротлар қанчалик тез ва шиддат билан айтиб берилса, улар шунчалик юзаки ва бир лаҳзали бўлиб чиқади.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ

Дбимо бошқалардан ақллироқ бўлиш истагидан ҳам кўра бемаъни аҳмоқлик йўқ.
Ф. ЛАРОШФУКО

Суҳбатни ақл эмас, ўзаро ишонч ҳамма нарсадан кўпроқ қизитади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ҳаддан ташқари кўп гапирадиган одам ҳеч кимга ёқмайди, у гўё ўз романининг қаҳрамонини тасвирлагандек ҳамиша ўзи ҳақида ўзи гапиради.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД

Фақат аҳмоқ одам хиралик қилади; ақлли одам ўзининг даврага кераклиги ёки ортиқчалигини дарҳол пайқайди-ю, одамларнинг жонига тегмаёқ жўнаб қолади.
Ж. ЛАБРУЕР

Кўп ўйлайдиган одам иложи борича кам сўз ишлатиб, кўпроқ фикр беришга интилиб гапиради.
У. ИРВИНГ

Ўзи ҳақида узундан-узоқ гапирадиган одам шуҳратпарастликдан қочиб қутулолмайди.
Д.ЮМ

Ғалати гап билан одамларни ҳайратга соламан деганларида тайинли бир иарса айтолмайдилар.
Л. ВОВЕНАРГ

Суҳбатни отангдан қолган меросдай билиб, ундан бошқаларни бебаҳра қилиш ҳуқуқига эгамас, деб ўйлама, аксинча, бошқа ҳамма соҳада бўлганидек, суҳбатда ҳам ҳар ким ўз навбатита эга бўлишини назарда тутмоқ керак.
ЦИЦЕРОН

Доим ўзинг гапираверсанг —ҳамиша ҳақ бўлиб чиқасан.
О. БАЛЗАК

Ўзининг ҳам гапириш навбати келишини билмаганда, ҳеч истаганингда аччиқланмаслик ва бирорта совуқ ёки кўнгилни оғритадиган сўз айтмаслик энг муҳим масаладир.
ЭПИКТЕТ

Ҳар бир киши оқилона ўйлаш ва гапиришга интилсин, бироқ бошқаларни ўз диди ва ҳиссиётларининг нуқсонсизлигига ишонтиришга уринмасин: бу ниҳоятда мушкул иш.
Ж. ЛАБРУЕР

Ўз фикрингни исботлашда ва агар хато бўлса бошқа фикрларни инкор қилишда вазмин сўзлар ва ибораларни ишлат.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД

Баъзи одамлар учун гап — ранжитиш воситаси: тилларидан найза отиб, аччиқ изтеҳзо қиладилар, сўзлари — худди заҳарга қориштирилган эрман шарбатидай; заҳарханда, таҳқир, ҳақорат оғизларидан сўлакдай оқиб тушаверади.
Ж. ЛАБРУЕР

Сўз хулқ-атвор демакдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Шахсий бахтга эришиш учун иш билан бирга сўзга эътибор беринг катта аҳамиятга эга.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Биз биттагина сўз билан ўзимизга ва ўзгаларга қандай зарар етказа олишимизни етарли тасаввур қилмаймиз, бу зарарни деярли тузатиб бўлмайди.
Ф. ЛАМЕННЕ

Билгинки, сенинг фаросатсиз, совуқ, бепарво сўзинг хафа қилиши, дилни оғритиши, ранжитиши, изтиробга солиши,ларзага тушириши, довдиратиб қўйиши мумкин.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Тил учига келиб турган иккита сўздан доимо энг оддийсини танланг.
П. ВАЛЕРИ

Яхши суҳбатдош бўлишнинг фақат битта усули бор, бу тинглай билишдир.
К. МОРЛИ

Кўп одамлар яхши гапларни сўйлаши мумкин, бироқ камдан-кам одам тинглай билади, чунки тинглаш ақл ишлатишни талаб қилади.
Р. ТАГОР

Тинглаш ақлли одам кўп ҳолларда аҳмоққа кўрсатадиган мурувватдир, лекин аҳмоқ ҳеч қачон бунга мурувват қайтармайди.
П. ДЕКУРСЕЛ

Гапиришни билмасанг, тинглашни ўрган.
ПОМПОНИЙ

Тинглашни ўрган, ана шунда сен ҳатто ёмон гапирадиганлардан ҳам наф олишинг мумкин.
ПЛУТАРХ

Тинглашда биринчи, гапиришда эса охирги бўл.
Э. КАПИЕВ

Тинглаш санъати гапириш санъати билан деярли теппа-тенгдир.
П. БУАСТ

Одам қанчалик камгап бўлса, шунча ютади: кишилар унинг ақлли экани ҳақида ўйлай бошлайдилар, бунинг устига, асли ўша одам ақлли бўлса, ҳамма унинг ниҳоятда зукко одамлигига ишонч ҳосил қилади.
Ж. ЛАБРУЕР

Мулойим характерни кўп ҳолларда кучли характер деб ҳисоблаганлари сингари, камгап одамни ҳам кўплар узоқ вақтгача ақлли одам санаб юрадилар.
Л. БЕРНЕ

Суҳбатда вазминлик ва ўринли гапириш гапга чечанликдан юқори туради.
Ф. БЕКОН

Ул адабдурки, яхши ва ямонға ва улуг ва кичикка бажо келтирурлар. Андоқки, барча ҳалойиқдан ўзларин кичик ва камроқ тутарлар ва барчаға хизмат ҳузурида бўлурлар. Ҳаттоки ўз фарзандларига, ходим ва мамлуклариғаки, ҳар неча алардан беқоидалиғ кўрсалар хушунат била аларга сўз демаслар, балки насиҳатни юмшоғ ва чучук тил била қилурлар.
А. НАВОИЙ

Камгаплик ва камтаринлик суҳбатда ғоят фойдали фазилатдир..
М. МОНТЕН

Одам кам гапирса, ақллироқ кўринади.
М. ГОРКИЙ

Токим бирорта сўз дегунча инсон, Айбила ҳунари барчадан пинҳон.
САЪДИЙ

Берилиб тинғлаш ва яхши жавоб қайтариш суҳбат пайтида энг олий мукамалликлардан биридир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Эскирган май кўп ичишга ярамагани сингари қўпол муомала ҳам суҳбатда кетмайди.
ПИФАГОР

Қандай сўз айтсанг, жавобига ҳам ўшани эшитасан.
ГОМЕР

Ақлли жавоб олмоқчи бўлсанг — ақлли савол бер.
И. ГЁТЕ

Бемаъни саволлар бермасангиз, мен ҳам сизга ёлғон гапирмайман.
О. ГОЛДСМИТ

Ўринсиз савол хунук жавобга сабаб бўлади.
И. ЭНГЕЛС

Яхши гапириш учун инсонда ақл етмаслиги ёки индамайгина қўя қолиш учун идрок етишмаслиги мусибатдир.
Ж. ЛАБРУЕР

Гапириш ва ҳаракат қилиш вақш келгунча жим туролмайдиган киши чют инсон эмас.
Т. КАРЛЕЙЛ

Сукут сақлашни билмайдиган одам боплаб гапиролмайди ҳам.
СЕНЕКА

Сукут сақлашни билмаган кимса камдан-кам яхши гапира олади.
П. ШАРРОН

Ақлли бўлишни истасанг, мулоҳаза қилиб сўрашни, диққат билан тинглашни, мулойим жавоб қайтаришни ва бошқа айтадиган гапинг бўлмаса, индамас-ликни ўрган.
И. ЛАФАТЕР

Индамасдан фақат кўп нарса айтиш эмас, балки кўп иш қилиш ҳам мумкин.
Э. КАПИЕВ

Баъзан сукут ҳар қандай гапдан ҳам маъноли бўлади.
Ш. МОНТЕСКЬЕ

Сукут беодоблик, қўполлик ёки ҳасад юзага келтирган ҳар қандай келишмовчиликка қарши энг тўғри жавобдир.
И. СИММЕРМАН

Нафратли сукутдан ортиқ хўрловчи жавоб бўлмас.
М. МОНТЕН

Одамлар қандай сўзлашни ўрганадилар, асосий гап эса — қандай ва қачон сукут сақлай билишда.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Сукут баъзан гоят ажиб ва ёқимли сўзамолликка нисбатан ҳам сермаънолик ва афзаллик касб этади ҳамда жуда кўп ҳолларда юксак донишликдан далолат беради.
Ж. АДДИСОН

Сукут сақлаш ҳар доим ҳам ақллиликдан далолат эмас, бироқ у ҳар қалай аҳмоқ эмасликни исботлайди.
П. БАУСТ

Яхши сўзловчи кишининг сукут сақлаши унча ёмон ҳам гапирмаётган одамнинг валақлашидан кўра кўпроқ ҳурмат уйғотади.
Н. ШАМФОР

Маълумки, кўп ҳолларда ғоявий суҳбат дегани шундан иборатки, ҳар хил китобчаларнинг сарлавҳалари ёдаки берилади.
Г. СЕНКЕВИЧ

Биз одатда, билмаган нарсамиз ҳақида кўп гапирамиз. Чунки шу ҳақда ўйлаймиз. Ақлимизнинг иши ҳам шу томонга қаратилган, ҳойнаҳой, фақатгина ишга қаратилган.
П. ВАЛЕРИ

Узоқ суҳбатдан сўнг ўтган гапларни бир эслашга уриниб кўр, шунда гапирилганларнинг аксарият қисми беҳуда, кераксиз ва кўпинча аҳмоқона бўлганига ҳайрон қоласан.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Айтар сўзинг бўлмаса, сукут сақлаганинг маъқул.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Агар одамлар фақат билган нарсаларини гапирганларида қанчалар жимжитлик ҳукм суришини бир тасаввур қилиб кўринг.
К. ЧАПЕК

Ўзингга аён нарсанигина гапир, бўлмаса сукут сақла.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Аҳмоқона гапиргандан кўра, ақл билан индамай қўя қолган
маъқул.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Ё сукут сақла, ёки сукутдан тузукроқ бирон нарса гапир.
ПИФАГОР

Мен билган нарсам ҳақида гап сотиш нодонликдир.
М. ПРИШВИН

Нодон учун сукут сақлашдан яхшиси йўқ; бироқ у ўзи учун нима яхшилигини билганда нодон бўлмас эди.
САЪДИЙ