Ҳамма нарсани яхши дейдиган ёки ҳамма нарсани ёмон деб ҳисоблайдиган, айниқса, ҳамма нарсага совуққон қарайдиган одамга ишонманг.
И. ЛАФАТЕР
Ўртамиёна одам ҳукмрон фикр ва ҳукмрон модага ҳар доим мослашиб олади, у нарсаларнинг ҳозирги ҳолатини ягона тўғри ҳолат деб ҳисоблайди ва ҳамма нарсага пассив қарайди.
К. ЛИХТЕНБЕРГ
Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан фақирроқ одам йўқ.
ҚОБУС
Энг катта гуноҳ ҳамюртларимизга нисбатан нафрат эмас, балки совуққонликдир.
Б. ШОУ
Маънавий совуққонлик ўта ўқимишли кишилар касаллигидир.
А. АМИЕЛ
Ҳамма нарсани мақтайдиган одамга унча ишонманг, ҳамма нарсани қоралайдиганга эса яна ҳам камроқ ишонинг, аммо ҳамма нарсага совуққон одамга эса мутлақо ишонмаса ҳам бўлади.
И. ЛАФЛТЕР
Мен «ҳаммага дўст» одамлардан кўра нодўстроқ одамларни билмайман, улар доимо ҳамма нарсадан завқланиб, доимий равишда ёвузларни рағбатлантириб келадилар ва ўзларининг жинояткорона олижанобликлари билан жамиятга доғ туширувчи иллатларга хушомадгўйлик қиладилар.
Ж. Ж. РУССО
Инсоний фазилатларга бегона, она диёр тақдирига, яқин кишилари тақдирига совуққонлик билан қараган одамдан хавфлироқ кимса йўқ.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН
Душманлардан қўрқма — нари борса, улар сени ўлдиришлари мумкин. Дўстлардан қўрқма — нари борса, улар сенга мунофиқлик қилишлари мумкин. Совуққон одамлардан қўрқ — улар ўлдирмайдилар ва мунофиқлик қилмайдилар, аммо уларнинг индамай қилган разилликлари туфайли ер юзида сотқинлик ва қотиллик ҳукм суради.
Б. ЯСЕНСКИЙ
Агар ҳалол бир кишининг юзига тарсаки урсалар — соф кўнгилли одамларнинг ҳаммаси унинг дарди ва нафратига, инсоний қадр-қиммати хўрланганидан ўксишига шерик бўлмоқлари керак.
Л. Н. АНДРЕЕВ
Бир одамга қилинган адолатсизлик барчага қилинган дағдағадир.
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Ҳақсизликни кўра туриб индамаслик — ўша ҳақсизликда қатнашиш билан баравар.
Ж. Ж. РУССО
Камтар бўлиш яхши, лекин совуққон бўлиш ярамайди.
Ф. ВОЛТЕР
Гар сен ўзгаларнинг қайғусига лоқайд қарасанг, инсон деган номга нолойиқсан.
САЪДИЙ
Қаердаки лоқайдлик — у ерда хато, қаердаки совуққонлик — у ерда жиноят бор.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Совуққонлик ўтакетган золикдир.
М. УИЛСОН
Совуққонлик — қалбнинг оғир касали.
А. ТОКВИЛ
Совуққонлик қалбнинг фалажлиги, бевақт ўлимдир.
А. П. ЧЕХОВ
Совуққон бўлманг, чунки совуққонлик инсон қалбини маҳв этиши мумкин.
М. ГОРКИЙ
Совуққонлик ким кучли бўлса ўшани, ким ҳукмронлик қилаётган бўлса ўшани индамай қўллаб-қувватлашдир.
В. И. ЛЕНИН
Яхшилик ёмонлик билан, ҳақиқат ёлғон билан, тараққиёт таназзул билан ҳеч қачон келишмаган ва келишиши мумкин эмас.
Ж. МАДЗИНИ
Дўзахнинг энг оловли хилқатлари буюк маънавий синов дақиқаларида бетараф турган одамга аталгандир.
ДАНТЕ
Ҳаёт шу даражада чалкаш яратилганки, нафратланмай туриб чинакамига севиб бўлмайди.
М. ГОРКИЙ
Эзгуликни яхши кўриш учун бор вужуд билан ёмонликни нафратлаш керак.
В. ВОЛФ
Ёмонликни бутун вужуди билан астойдил нафратлай билган одамгина яхшиликни юракдан сева олади.
Ф. ШИЛЛЕР
Ёмонликни чинакам ёмон кўрмаган одам яхшиликни ҳам чинакам яхши кўрмайди.
Р. РОЛЛАН
Ёмонликка шафқат кўрсатиш яхшиликка совуққон бўлиш билан қўшилишиб кетади.
Н. С. ЛЕСКОВ
Ким яхши кўрмаса, нафратланолмайди ҳам; ким завқлана билмаса, ғазабланолмайди ҳам; ким ҳеч нимани улуғламаса, ҳеч нимани лаънатлаёлмайди ҳам.
Л. БЕРНЕ
Бирон-бир нарсани севган кишигина бирон-бир қадр-қимматга эга бўлади. Қадр-қимматсизлик билан ҳеч нимани севмаслик айни бир хил нарсадир.
Л. ФЕЙЕРБАХ