Риёкорлик, хушомадгўйлик, иккиюзламачилик

Риёкорлик, хушомадгўйлик ва иккиюзламачилик энг катта ёвузликдир. Ниқобга ўралган бу ёвузликларни сеза бил, унга нисбатан ғазабкор ва муросасиз бўл!
В.А.СУХОМЛИНСКИЙ

Тентаклар орасида риёкорлар деб аталувчи бир тоифа бор,улар тўхтовсиз
равшда ўзлари ва ўзгаларни алдашни ўрганганлари ўрганган, аммо аслида улар ҳаммадан кўра кўпроқ ўзларини алдайдилар.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ

Бошқаларга қараганда кўпинча энг риёкор кишилар алданиб қоладилар.
У. ГЕЗЛИТТ

Одамми ўгшга мақташ хушомадгўйлик белгисидир.
АРАСТУ

Ҳаммани мақтайдиган одамга ишонма.
Ж. КОЛЛИНЗ

Ишонмагил маддоҳ, сўзамолларга,
Заррача наф учун сени мадҳ этар.
Бир куни муродин ҳосил этмасанг,
Икки юздан ортиқ айб санаб кетар.
САЪДИЙ

Мақтов нодонларда, гумон ўзингдан
Бўлур, гурурланма гўзал сўзингдан.
САЪДИЙ

Ҳадеб мақтайвериш — хушомадгўйлик.
АРАСТУ

Бировга ёқиш санъати — алдаш санъатидир.
Л. ВОВЕНАРГ

Барча хушомадгўйлар одатда алдамчилар.
И. ЭНГЕЛС

Аччиқ танбеҳдан қўрқма, Аллаловчи сўздан кўрқ.
Е.БАРАТИНСКИЙ

Инсон ҳақида унинг хулқи, воқеа ва ҳодисалар ҳақида кўнглинг нима деса, ўшани гапир. Сендан кимдир нимадир кутаётган тақдирда ҳам хушомад қилма. Бу сени мунофиқ, лаганбардор ва охири бориб разил муттаҳамга айлантириш учун қилинган ҳаракатдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Риёкор — доимий кул.
Р. РОЛЛАН

Иллатнинг қўлидан келган яхшилик — риёкорлик.
Ф. ЛАРОШФУКО

Яхшилик ниқобига ўранмаган ёки унинг кўмагига суянмаган биронта ҳам иллат йўқ.
Ж. ЛАБРУЕР

Риёкорлик — оғир иш эмас, ҳар бир ярамаснинг қўлидан келади, лекин очиқчасига, самимий ва юракдан гапириш ва кулиш эса фақат олижаноб қалб эгаларигагина хосдир.
Ш. ПЕТЕФИ

Фирибгарлик билан тилёғламалик — туғишган оға-инилардир.
А. ЛИНКОЛН

Хушомадгўй одамлар сурбетларча риёкорликка ҳурмат билан қарайдилар.
О. БАЛЗАК

Манфаат учун ёқимтой бўлиб қолган одамлар — энг тунд одамлардир.
Л. ВОВЕНАРГ

Олгирлар ҳеч нарсадан жирканмайдилар.
Л. ВОВЕНАРГ

Хушомадгўй ким? У эпчил ва зийрак ақл эгаси бўлиб, сал кўзингиз тушиши биланок, етти букилиб кулимсирайди, ҳар бир сўзингизни энтикиб қарши олади ва нима қилсангиз, ҳаммасини кўр-кўрона олқишлайди.
Ж. ЛАБРУЕР

Буюк кишилар ҳеч қачон хушомад қилмайдилар, хушомад — майда одамларнинг иши, улар ўзлари ҳавас қилган атоқли шахсларнинг ҳаётий муҳитига кириб олиш учун яна ҳам майдалашишга тайёр кимсалардир.
О. БАЛЗАК

Фақат пасткаш одамгина олдингда мақтаб, орқангда ғийбат қилади.
ПИФАГОР

Иллат ва нуксонларингни кўра-била туриб, уларни оқлайдиган на ҳатто маъқуллайдиганларга яқин йўлама. Бундай кишилар ё лаганбардор, ё қўрқоқ, ёки.аҳмоқдирлар. Ҳар қандай бахтсизлик ёки кулфатда улардан ёрдам кутма.
Г. С. СКОВОРОДА

Хушомад садоқатга мутлақо ёпишмайди.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ

Хушомадгўйлик нафратдап хавфлироқ.
Б. ГРАСИАН

Тулки терисини ёпинган текин мақтовдан қўрқ.
ГОРАЦИЙ

Ғанимнинг ёлғонига, лаганбардорнинг ширин суханига учма; биринчиси айёрлик тўрини ташлаган, иккинчиси эса ёвуз жиғилдонини очиб турибди.
САЪДИЙ

Хушомад расмдаги аслаҳа-яроққа ўхшайди: кўзингни қувонтиргани билан ҳеч бир нафи йўқ.
ПИФАГОР

Кимки хушомадни тақдирласа, у ўша хушомадни қидирган.
Т. ФУЛЛЕР

Етти бошли аждардан эмас, тилёғлама одамдаи қўрқ.
ҚОБУС

Хушомадгўй уй ҳайвонлари ичидаги энг хавфлисидир.
ДИОГЕН

Бўйсунгандек кўриниб, кейин ҳукмрон бўлиш учунгина хушомад қиладилар.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Қулларча бўйин эккан одамнинг бари ҳам қул бўлавермайди.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Хушомадгўй шунинг учун хушомад қиладики, у ўзи ҳақида ҳам, ўзгалар ҳақида ҳам яхши фикрда бўлмайди.
Ж. ЛАБРУЕР

Ҳурматлаган одамларига ҳеч қачон тилёғламалик қилмайди-лар, чунки ҳурмат одамни улуғлайди, тилёғламалик эса ерга уради.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Хушомадгўйлардан қочинг — улар башанг кийиниб олган ўғ-рилардир.
У. ПЕНН

Хушомадгўй — душмандан ёмон.
ТАСИТ

Кимдир товонингни яласа, тишлашга улгурмасидан оёғингда эзиб ташла.
Н. ВАЛЕРИ

Қабиҳ хушомадгўй ва алдамчидан кўра ошкора душман яхши; бундайлар инсониятни булғайдилар.
ПЕТР

Нафрат ва хушомад — ҳақиқат кушандалари.
Ф. ЛАРОШФУКО

Кимки хушомадга учса, ҳимоясиз қолади.
А. ГРАФ

Тентакларни хушомад билан қўлга туширадилар.
М. АНДЕРСЕН-НЕКСЕ

Сиркадан кўра асалда пашша кўпроқ ўлади.
Ж. ЛАФОНТЕН

Хушомадгўй иллатлар кўмак-чиси.
ЦИЦЕРОН

Хушомад — жиноятларни туғдирадиган озиқ.
Ж. ГЕЙ

Хушомадни тентакларнинг озиғи, деб айтишади, лекин шунга қарамай, қанчадан-қанча доно кишилар ҳам маълум вақт давомида шу озиқдан озгина бўлса-да, тотиб қолишга уринадилар.
Ж. СВИФТ

Биз ҳуқуқларимиз тўғрисида гапирган одамларни мамнуният билан эшитамизу, аммо бурч-мажбуриятларимизни эслатган-ларни эса унча хуш кўрмаймиз.
Э. БОРК

Одатда биз биздан ҳайратланганларнигина чин юракдан мақтаймиз.
Ф. ЛАРОШФУКО

Дунёда минг бора аён ҳақиқат:
Хушомад — хунук ҳол; лекин
Қалбга йўлни қандай топаркин.
И. А. КРИЛОВ