Қувонч, ғам ва қайғу ҳақида

Олдинда қувонадиган нарсаси бўлмаса, киши дунёда яшай олмайди.
А. С. МАКАРЕНКО

Ҳаёт узлуксиз қувончга айланиши керак ва шундай бўлиши мумкин.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Инсон доим қувноқ яшаши керак. Агар қувончинг тугаса,нимада янглишганингни ахтар.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Агар ҳаёт сенга беқиёс бахтиёрлик бўлиб туюлмаса, бу фақат ақлнинг адашганидан далолат.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Атрофимиздагилар эмас, балки бизнинг уларга бўлган муносабатимиз бизга шодлик келтиради.
Ф. ЛАРОШФУКО

Зўр қувончга фақат катта меҳнат билан эришиш мумкин.
И. ГЁТЕ

Кўнгил қувончи унинг кучлилигидан далолат беради.
Р. ЭМЕРСОН

Ҳаётнинг энг зўр ҳузур-ҳаловати, энг юксак қувончи ўзингни одамларга керакли ва яқин деб ҳис қилишингдир!
М. ГОРКИЙ

Ҳаётни қувончсиз, дейиш ёлғон, унда фақат жароҳату оҳу нола, алам ва кўз ёшидан бошқа нарса йўқ, дейиш ҳам ёлғон!.. Ҳаётда инсон истаган ҳамма нарса бор, инсонда эса ҳаётда йўқ яратувчилик қудрати мавжуд.
М. ГОРКИЙ

Қувончга пешвоз чиқишнинг ўзи қувонч.
Г. ЛЕССИНГ

Танҳо шодланиш кўнгилсиздир.
Г. ЛЕССИНГ

Ғамга бир киши чидаши мумкин, лекин қувончни икки киши баҳам кўриши керак.
Э. ХАББАРД

Баҳам кўрилган қувонч кўпга татийди.
Ж. ХОЛЛЕНД

Эсда қолмайдиган қувончлар ҳақиқий қувонч эмас.
Ф. ЗАНДЕРС

Кўпинча бизга севинч қанотида қайғу ҳам учиб келади.
Э. КАПИЕВ

Хафа бўлишни билмайдиган одам қувонишни ҳам билмайдиган ёки кулгини тушунмайдиган одамдек ночордир. Шу хусусиятлардан биронтасининг етишмаслиги ўтакетган маънавий чекланганликдан далолат беради.
К. Г. ПАУСТОВСКИЙ

Севинч эсдан чиқади-ю, қайғу эса ҳеч вақт унутилмайди.
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Ғам — қаттол ҳукмдор.
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Қаттиқ алам ва беҳад қувонч кишига қарийб бир хил таъсир кўрсатади, улар тўсатдан бизга ёпирилганда шундай довдиратиб ва ҳовлиқтириб қўйиши мумкинки, натижада кўпинча ўзимизнинг ҳамма қабилиятларимиздан маҳрум бўлиб қоламиз.
Г. ФИЛДИНГ

Қайғу — бу йўқотилган, аммо ҳали анча роҳатини суриш мумкин бўлган бахт ҳақида ўйлаш оқибатидаги руҳий безовталикдир ёки ҳозирги дақиқада чеки-лаётган аламдан изтиробга тушишдир.
Г. ЛЕЙБНИЦ

Қизиқ, севинч баъзан кўп жиҳатдан қайғуга ўхшаб кетади-ю, лекин, афсуски, қайғу ҳеч қачон севинчга ўхшамайди.
П. В. ВАЛУЕВ

Қайғу дардманнинг оғзини бир меъёрда юмиши ҳам, очиб юбориши ҳам мумкин.
М. СЕРВАНТЕС

Арзимаган ғам-ғуссалар дарров тилга чиқади, чуқур қайғу эса унсиздир.
СЕНЕКА

Сукут — инсон қайғусининг бутун заҳматини чеккан оддий қалбга бошпана мисол.
В. ГЮГО

Қувонч гаштини суриш осон, яхшиси, бошингга ташвиш туш-ганда бардам бўл!
Ш. РУСТАВЕЛИ

Барча туйғуларимиз ичидаги энг эсдан чиқмайдигани — қайғу.
О.БАЛЗАК

Мен бошга ташвиш тушганда табассум қиладиган, қайғуни енга туриб куч оладиган ва тафаккурни мардлик манбаи ҳисоблайдиганларни эъзозлайман.
Т. ПЕЙН

Инсон учун ғамдан ёмони йўқ.
МЕНАНДР

Қайғу енгилаётган одамни кўрса, баттар кучга киради.
В. ШЕКСПИР

Қайғуда ҳам улуғворлик бўлади. Кўз ёши тўкишнинг ҳам меъёри бор, фақат ақлсиз одамлар севинган пайтларида ҳам, кулфатли дамларда ҳам ҳовлиқиб қоладилар.
СЕНЕКА

Қалб изтироблари кишини ҳар қандай ишдан ҳам кўироқ чарчатади.
Ў. КАМОЛ

Кулфат дамларидаги энг ях-ши малҳам руҳий босиқликдир.
ПЛАВТ

Ҳақиқий қайғу андишали бўлади.
Э. ГЕББЕЛ

Ҳар қандай қайғудан ҳам унинг даҳшати зўрроқ.
И. ШОККЕ

Энг бедаво қайғу — уни ҳадеб ўйлайверишдир.
М. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ

Кулфатдан хавотирланиш кулфатнинг ўзидан кўра доимо даҳшатлироқ ва оғирроқдир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Туну кун қўрқинчда яшагандан кўра ёвуз қисмат ҳам дуруст.
Ф. ШИЛЛЕР

Баъзан биз жудоликнинг ўзидан ҳам таскин топамиз, баъзан эса орттирган нарсамиздан аччиқ-аччиқ йиғлаймиз.
В. ШЕКСПИР

Бахтсизликларимизнинг кўпи улар тўғрисида дўстларимиз берадиган таскиндан кўра енгилроқдир.
К. КОЛТОН

Ўзгаларнинг бахтсизлигига чидаш масаласига келганда бизларнинг ҳар биримиз етарли кучга эгамиз.
Ф. ЛАРОШФУКО

Доимо бахтсизлар айбдор:яшаганлари учун ҳам, гапирганлари учун ҳам, бошқаларга муҳтож бўлганлари ва уларга кўмаклашолмаганлари учун ҳам айбдордирлар.
О.МИРАБО

Инсон ҳеч қачон ўзига туюлганчалик бахтли ёки бахтсиз бўлолмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ўз аҳволингдан қаноатланишинг учун ўзингни ўзгаларнинг оғирроқ аҳволи билан солиштириб кўр.
Б. ФРАНКЛИН

Бошингга қайғу тушганда атрофингга қараб, ўзингни бос: сенга қараганда қисмати оғирроқ кишилар ҳам бор.
ЭЗОП

Дилингни ёрсанг, кўпинча дардинг ёзилади.
П. КОРНЕЛ

Одамлар бошларига қайғу тушганда тақдирдан, худолардан ва бошқа истаган нарсалардан зорланадилару, аммо ўзларидан сира зорланмайдилар.
АФЛОТУН

Бепарволик минг турли ситамларнинг сабабчисидир.
А. ЖОМИЙ

Бахтсизлик фақат кураш билан енгилади.
А. ШЕНЕ

Оламда йўқ туганмас қайғу Ва йўқдир давасиз ғусса ҳам.
А. К. ТОЛСТОЙ

Ҳамма нарса, ҳатто ғам-алам ҳам эскиради.
Г. ФЛОБЕР

Вақт ҳамма жароҳатларни даволайди.
МЕНАНДР

Ақл туфайли ва вақт ўтиши билан юмшамайдиган мусибат йўқ.
Ф. РОХАС

Қайғу вақт қанотида учиб кетади.
Ж. ЛАФОНТЕН

Қатъий эътиқод ва ғайрат керак — муҳими шу, умидсизлик эса фақат фаолиятсизликка олиб боради.
Н. П. ОГАРЕВ

Кўнгил изтиробларига курашсиз бўйсуниш — енгилмай туриб жанг майдонини ташлаб кетиш билан баробар.
Э. ТЕЛМАН

Кўнгил жароҳатлари вақт ўтиши ва яна иш билан тузалади. Билакда куч бор экан, ишлаш керак! Юракка бундан ортиқ даво йўқ.
Ж. ФАБР

Кўнгил изтиробларидан қутулишнинг бирдан бир йўли меҳнатдир.
П. И. ЧАЙКОВСКИЙ

Кулфатдан ҳайиқма, унинг устига тўғри бостириб бор.
ВЕРГИЛИЙ