Иззат-ҳурмат ота ва онани, шунингдек, болаларни ҳам қўриқлаб турувчи посбондир; у ота-онани кулфат ва ғамдан, болаларни эса виждон азобидан қутқаради.
О. БАЛЗАК
Ота-онага нисбатан ҳурмат ва муҳаббат, ҳеч шубҳасиз, муқаддас туйғудир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай,
Ул одат ила касби саодат қилғай,
Ҳар кимки атоға кўп риоят қилғай,
Ўғлидан анга бу иш сироят қилғай.
А. НАВОИЙ
Ота ва она! Бу муқаддас номлар олдида барча мадҳиялар ҳеч нарса эмас, барча баландпарвоз мақтовлар ўғиллик муҳаббати ва миннатдорчилиги олдида пуч ва арзимасдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
…Ота-она қалби, бу энг олижаноб ҳакам, энг яхши дўст, бу алангаси интилишларимизнинг муқаддас мажмуасини иситадиган муҳаббат қуёши!
К. МАРКС
Ота-онага муҳаббат — барча яхши фазилатларнинг асоси.
ЦИЦЕРОН
Инсон бошида учта кулфат бор: ўлим, қарилик ва ёмон фарзандлар. Қарилик ва ўлимга ҳеч ким ўз эшигини ёполмайди, бироқ ёмон фарзандлардан уйни фарзандларнинг ўзлари асраши мумкин.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Она-отанг билан муносабатда ростгўй бўл. Улар маъқуллайдиган ишга улардан рухсат ва ижозат сўра. Интизомли фарзанд бўлиш қиз ва ўғилнинг ҳақиқий эркинлигидир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Биз ҳамиша қарздор бўлган энг улуғ зот онадир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ
Она — заминдаги ягона худодир.
Э. ЛЕОУВЕ
Мурғак болалар тили ва дилидаги худо — она.
У. ТЕККЕРЕЙ
Она муҳаббатидан муқад дасроқ ва беғаразроқ ҳеч нарса йўқ; ҳар қандай меҳр-муҳаббат, ҳар қандай эҳтирос ҳам унга нисбатан ё ожиз, ё ғаразлидир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Она қалби битмас-туганмас мўъжизалар манбаидир.
П. БЕРАНЖЕ
Инсон ўз онасини руҳий жиҳатдан ҳам ўзига қадрдон деб билиши ноёб бахтдир.
М. ГОРКИЙ
Жаҳоннинг бутун ғурури оналардан. Қуёшсиз гуллар очилмайди, севгисиз бахт йўқ, аёлсиз муҳаббат йўқ, онасиз шоир ҳам, қаҳрамон ҳам бўлмайди.
М. ГОРКИЙ
Меҳри чексиз, бутун дунёни кўкраги билан боққан аёлни — Онани шарафлайлик! Инсондаги бутун гўзаллик қуёш нурлари-ю, Она меҳридан.
М. ГОРКИЙ
Сен болаликдан она кўзларига боқиб, улардаги ташвиш ва ҳаловатни, сурур ва ҳаяжонни кўришга ўрганмаган экансан —бир умрга ахлоқий жиҳатдан ногирон бўлиб қоласан. Севгидаги қўполлик сингари ахлоқий ногиронлик ҳам кишилар бошига кулфат, жамиятга зарар келтиради.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Кўрнамак ўғил бегонадан ёмон. У жиноятчидир, чунки онага нисбатан эътиборсиз бўлишга ўғилнинг ҳаққи йўқ.
Г. МОПАССАН
Аждодлар ҳурматини чин қалбдан бажо келтирувчи киши бахтлидир.
И. ГЁТЕ
Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
А. НАВОИЙ
Аждодларга ҳурматсизлик ахлоқсизликнинг биринчи белгисидир.
А. С. ПУШКИН
Бола ўсаётиб ота-онасини, ака-укалари ва опа-сингилла-рини, ўз мактабини, ватанини севишга ўрганмаган, унинг характерида чуқур шахсиятпарастлик белгилари тарбия тонган бўлса, у ўзи танлаган аёлни ҳам чуқур сева олишига ишониш жуда қийин.
А.С. МАКАРЕНКО
Ота-онасини, ўртоқлари, дўстларини севмаган йигит қайлиғи ва хотинини ҳам ҳеч қачон севмайди. Шаҳватсиз муҳаббат кўлами нақадар кенг бўлса, жинсий муҳаббат ҳам шу қадар олижаноб бўлади.
А. С. МАКАРЕНКО
Биз фарзандларимиз билап севги тўғрисида қанчалик донолик ва камсуқумлик билан гаплашсак, болаларимизнинг келажакдаги севгиси ҳам шунчалик гўзал бўлади, бироқ бу сиполик бизнинг бола хулқига доимий ва мунтазам кўрсатадиган эътиборимиз билан омухта бўлмоғи лозим.
А. С. МАКАРЕНКО
Болаларинг сенга қандай муносабатда бўлишини истасанг, ота-онангга ҳам шундай муносабатда бўл.
ИСОКРАТ
Оталар билан болалар бир-бирларидан рози-ризолик кутиб ўтирмасдан, зарур нарсаларни олдиндан бир-бирларига беришлари лозим, лекин бу ишни биринчи бўлиб ота қилиши керак.
ДИОГЕН
Сиз ота-онангиз билан қандай муомалада бўлсангиз, болаларингиз ҳам сизбилан шундай муомала қилишини ёдда тутинг.
ФАЛЕС
Ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабат ҳам севишганлар ўртасидаги муносабат сингари машаққатли ва шу қадар ҳаяжонлидир.
А. МОРУА
Болалар йигирма беш ёшгача ота-оналарини севадилар; йигирма беш ёшда уларни қоралайдилар, сўнгра уларни кечирадилар.
И. ТЕН
Энг разил, айни пайтда энг оддий ва азалий кўрнамаклик — бу фарзандларнинг ота-онани қадрламаслигидир.
Л. ВОВЕНАРГ
Яқин кишиларингдан бирортаси етказган жароҳат айниқса қаттиқ азоб беради.
БАВРИЙ
Қариндошлар ўртасидаги адоват бегоналар билан бўладиган адоватдан анча огирдир.
ДЕМОКРИТ
Ота-оналар билан фарзандлар ўртасида бутунлай сир бўлмаслиги дунёда энг кам учрайдиган ҳодисадир.
Р. РОЛЛАН
Болалар ўз ота-оналарида ўтмишни, ота-оналар ўз фарзандларида келажакни кўрадилар; ота-оналарда болаларига нисбатан фарзандларнинг ота-оналарга муҳаббатига қараганда кўпроқ меҳр учратар эканмиз, бу қайғули, айни пайтда табиий ҳолдир. Хотиротларидан кўра орзу-умидларини кўпроқ яхши кўрмайдиган одам борми?
И.ЭТВЕС
Аввалига биз болаларимизни ўргатамиз. Сўнгра ўзимиз улардан ўрганамиз. Кимки буни хоҳдймас экан, ўз давридан орқада қолади.
Я. РАЙНИС
Ўз фарзандларини бахтли қилишга интилувчи меҳрибон она кўп ҳолларда ўзининг тор қарашлари, калтабин мўлжаллари, кераксиз ғамхўрлик ва меҳрибонликлари билан уларнинг қўл-оёғини боғлаб қўяди.
Д. Д. ПИСАРЕВ
Ҳар бир она ўзига қараганда тсизи яхшироқ эрга тегишига умид қилади ва ўғли ҳеч қачон отасидан яхши хотин ололмаслигига ишонади.
М. АНДЕРСЕН-НЕКСЕ
Ҳаётнинг муҳим вазиятларида ота-онанинг суянчиғи бўлиш ажойиб иш, бироқ уларнинг кўп икир-чикир ва бемаъни талаблари жонли, эркин, дадил истеъдодни бўғади.
А.С. ГРИБОЕДОВ
Васийликка олинган болами ёки бутун бир халқми, бундан қатъи назар, у балоғатга етгач, қоида бўйича васийлик тўхтатилади. Балоғат етгандан кейин давом этадиган васийлик зўравонликка айланади.
В. ГЮГО
Тўғри, болаларга — ҳали улар бола экан — ота-оналар васийлик қилишлари керак, бироқ айни пайтда улар бир умр бола бўлиб қолмайдиган тарзда тарбияланишлари лозим.
Х. ВИЛАНД
Отанинг хизматларидан бола фойдаланмаслиги керак.
М. СЕРВАНТЕС
Бутун авлод-аждодингдан кўра битта кўзгу сени ҳалол баҳолайди.
В. МЕНСЕЛ
Гап кимнинг боласи эканлигингда эмас, ким билан улфат тутинганлигингда.
М. СЕРВАНТЕС
Албатта ўғил хотин танлаш ҳуқуқига эга, бироқ ўзининг бутун бахтини муносиб наслида қолдириб кетаётган ота ҳам бу ишда лоақал маслаҳати билан иштирок этишга ҳақлидир.
В. ШЕКСПИР
Яхши куёвга дуч келган киши ўғил топади, ярамас куёвга учраган киши қиздан ҳам ажралади.
ДЕМОКРИТ
Муттаҳамни уйдан қувиш оила учун катта бахтдир.
П. БОМАРШЕ