Инсон учун энг гўзал, энг қадрли нарса унинг ўз ҳаётидир. Ҳаёт эса ҳар томонлама, муттасил меҳнат билан барқарордир. Инсон меҳнати тўхтаса борми — унинг ҳаёти ҳам тўхтайди.
Г. М. КРЖИЖАНОВСКИЙ
Меҳнатсевар қалб доимо ўз касби билан машғул бўлмоғи лозим, бинобарин, танага бадантарбия зарур бўлганидек, унга ҳам сурункали машқ ҳаётбахш таъсир кўрсатади.
А. В. СУВОРОВ
Бу дунёнинг энг биринчи оқилона принтсипи меҳнатдир. Одамнинг бутун аъзолари ишлаши керак.
А. А. БОГОМОЛЕТС
Умрим бўйи ақлий ва жисмоний меҳнатни яхши кўриб келганман ва яхши кўраман ҳам, ҳатто жисмоний меҳнатни кўпроқ яхши кўраман… Жисмоний меҳнат олий нерв фаолияти бузилган тақдирда энг катта даво бўлиб хизмат қилади.
И. П. ПАВЛОВ
Тўғри яшаш — ишлаш демакдир. Машина бекор туриб қолса, уни занг босади.
Ж. ФАВР
Ишлаган одам ҳамиша навқирон. Баъзан менга шундай туюладики, эҳтимол, меҳнат ҳаёт қувватини оширадиган қандайдир махсус гармонларни ишлаб чиқараётган бўлиши ҳам мумкин.
Н. Н. БУРДЕНКО
Меҳнат юз йил умр кўриш санъатининг зарурий шартларидан биридир.
М. ШЕВРЕЛ
Узоқ умр сири меҳнатда.
С. Н. СЕРГЕЕВ-СЕНСКИЙ
Меҳнат ҳаёт чироғи ёғ қуйиб туради.
Ж. ВЕЛЛЕРС
Бирор дангасанинг қаригунча яшагани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Х. ГУФЕЛАНД
Дангасалик қилиб сиҳат-саломат бўлишни кўзлагак одам жим туриб овозини очмоқчи бўлган нодон билан баробардир.
ПЛУТАРХ
Ҳеч нарса узоқ вақт давомида жисмоний ҳаракат қилмасликдек киши мадорини қуритмайди ва уни маҳв этмайди.
АРАСТУ
Меҳнатдан яроқсиз бўлишдан кўра одамни дангасалик худди занг сингари тезроқ ишдан чиқаради.
В. ФРАНКЛИН
Дунёда ҳаракатсизликдан ҳам ортиқроқ ҳалокатли ва тоқат қилиб бўлмайдиган нарса йўқ.
А. И. ГЕРЦЕН
Изсизликдан лаванд тан, кўр, нақадар барбод эрур,
Ҳаракатсиз кўл каби тиниқлигин тез бой берур.
ОВИДИЙ
Меҳнат билан чархланиб турмаган куч сусаяди.
Д. И. ПИСАРЕВ
Ишламаслик ҳар доим ланжликни келтириб чиқаради, ланжликдан кейин эса ногиронлик келади.
АПУЛЕЙ
Бекорчилик ва айш-ишрат нафақат нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади.
ИБН СИНО
Айш-ишрат ва бекорчикдан бузуқлик ва касалмандлик келиб чиқади — аксинча, ақлнинг нимагадир интилиши соғлиқни муттасил мустаҳкамлаб борадиган бардамликни юзага чиқаради.
ГИППОКРАТ
Меҳнат очликнинг даъвоси, ошқозоннинг малҳами, сиҳат-саломатликнинг гаровидир.
М. САФИР
Энг яхши ахлоқий ва эстетик дори — меҳнат.
А. ФРАНС
Меҳнат — барча хасталиклардан халос этувчи шифобахш малҳам.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ
Ҳаракат иштаҳа очгани сингари меҳнат ҳам роҳатга ташналикни оширади.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД
Иштиёқ билан қилган ишимиз — дардимизни даволайди.
В. ШЕКСПИР
Меҳнат ижодга айланган жойда, табиийки, ўлим даҳшати ҳатто физиологик жиҳатдан ҳам йўқ бўлиб кетади.
А. Н. ТОЛСТОЙ