Одамлар ҳаммавақт ҳам бошқалар ўйлаганчалик бўлавермайдилар.
Г. ЛЕССИНГ
Ўз афзалликларини кўп гапирадиган одам кўпинча яхши одам бўлиб чиқмайди.
Ж. НЕРУ
Ўз яхшиликлари билан мақтанган одамдан қўрқавер.
М. ЭБНЕР-ЭШИНБАХ
Одамлар ўз нуқсонларини кўрсатмайдилар — улариинг аксарияти нуқсонларини сохта ниқоб билан яширишга уринадилар.
О. БАЛЗАК
Маънавий мажруҳлик кўпинча ва ғоят моҳироиа бир тарзда ташқи ёқимтойлик билан нардаланади.
М. ГОРКИЙ
Мақтанчоқлар ҳам сирти жимжима милтиқ каби ичи қалтироқ таши ялтироқ.
ПИФАГОР
Мардлик ҳақида кўпроқ қўрқоқлар, яхшилик ҳақида эса ичиқоралар гапиришади.
А. Н. ТОЛСТОЙ
Ҳозирги ишидан мақтанолмаган одам илгариги хизматлари билан мақтанади.
ЦИЦЕРОН
Мақтанчоқ одамлар доноларга кулги, аҳмоқларга эса ҳайратомуз пеша, хушомадгўйларга осонгина ўлжа ва ўз шуҳратпарастликларининг қулидирлар.
Ф. БЕКОН
Куч билан мақтаниш буқани елкада кўтармоқ, яъни: ўша буқага ўхшаш билан баробардир.
В. ФОНТЕНЕЛ
Мақтовнинг ортидан қувма, аммо бор кучинг билан мақтовга сазовор бўлишга интил.
Я. КОМЕНСКИЙ
Ўз-ўзини мақташ кишини ерга уради.
М. СЕРВАНТЕС
Кимки сирдоши олдида мақтанса, сўзсиз, кулгига қолади.
ЭЗОП
Аслида серҳиммат бўлган кишилар ҳеч вақт керилмайдилар.
Ф. ЛАРОШФУКО
Одам ўзини-ўзи кўтара олмаганидек, ўзини-ўзи мақтамаслиги ҳам керак. Аксинча, ўзини мақташга ҳар қандай уриниш кишилар кўзи ўнгида унинг обрўйини тўкади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ташқи кўринишини кўз-кўз қилган одамларнинг ичи бўш.
О. БАЛЗАК
Ўз ақллилигидан мақтанмаслик учун ҳам зўр ақл керак.
Ф. ЛАРОШФУКО
Киши ўз фазилатлари ҳақида қанча кам билса, у бизга шунча кўп ёқади.
Р. ЭМЕРСОН
Агар ўзингизга душман орттиришни истамасангиз, одамлардан устунлигингизни сездирманг.
А. ШОПЕНГАУЭР
Ўз фазилатларимиз тўғрисида қанча кўп гапирсак, унга шунча кам ишонадилар.
П. БОШЕН
Сизнинг яхшилигингизга одамлар ишонишини истайсизми? Унда ўша яхшилигингизни мақтаманг.
Б. ПАСКАЛ
Киши ўзини айбласа ҳаммавақт ишонадилару мақтаса сира ишонишмайди.
М. МОНТЕН
Барчага ёқиш истаги энг кулгили истакдир.
И. ГЁТЕ
Кишиларда бор хислатлар у қадар кулгили эмас, ўзи йўгу, аммо бўлишини истаганлари кулгили.
Ф. ЛАРОШФУКО
Заруратсиз ўзинг ҳақингда бир оғиз ҳам гапирма. Аввал қилган, ҳозир қилаётган ва кейин қиладиган ишларинг хусусида ҳам сира мақтанма.
К. Д. УШИНСКИЙ
Ўзи ҳақида кўп гапиришдан ҳам хунукроқ иш йўқ.
Ж. ЛЕОПАРДИ
Яхшиси, биз ўзимизни мақтамайлик, биров бизни мақтасин.
ДЕМОКРИТ
Биз аслида қандай бўлсак, шундай бўлганимизда ва ҳеч қачон бошқача бўлиб кўринишга уринмаганимизда эди, биз одамлар кўзи ўнгида ютардик.
Ф. ЛАРОШФУКО
Мен аслида бошқачаман, деб доно кишиларни ишонтиришингдан кўра, чиндан ҳам ўзинг истаганингдек бўлишинг кўп жиҳатдан осонроқдир.
Г. ЛИХТЕНВЕРГ
Барча мақтанчоқларнинг бирдан-бир қисмати шуки, улар эртами-кечми, ҳарқалай панд ейишади.
В. ШЕКСПИР