Маданият тўғрисидаги тушунча ниҳоятда кенг — у юз ювишдан тортиб, инсон тафаккурининг энг юксак чўққиларигача боради.
М.И. КАЛИНИН
Инсон ўз ишларининг инъикосидир.
Ф. ШИЛЛЕР
Инсон ўзининг қатор хулқ-атворидан бошқа нарса эмас.
Г. ГЕГЕЛ
Инсон — хулқ-атвор жараёнидир.
А. ГРАМШИ
Ақли равшан, ахлоқий пок ва жисман озода бўлиш керак.
А. П. ЧЕХОВ
Йнсонда ҳамма нарса: юз ҳам, кийим ҳам, қалб ҳам, фикр ҳам гўзал бўлиши лозим.
А.П. ЧЕХОВ
Хулқ — ҳар ким ўз қиёфасини кўрсатадигаи кўзгудир.
И. ГЁТЕ
Дунё — бир кўзгу, у ҳар кимнинг қиёфасини акс эттириб беради.
У. ТЕККЕРЕЙ
Фақат қилинган ишларга қараб биз ички кечинмалар, ўй-хаёллар, фаолият ва бошқа ҳис-туйғулар тўғрисида фикр юритамиз.
К. ГЕЛВЕЦИЙ
Жамият кишиларнинг фазилатини фақат уларнинг хулқ-атворига қараб белгилайди.
К. ГЕЛВЕЦИЙ
Ҳар қандай одоб ўзининг ички негизига эга.
И. ГЁТЕ
Кишилар жиддий ишларда ўзларини яхши кўрсатишга уринадилар; майда ишларда эса қиёфаларини намоён этадилар.
Н. ШАМФОР
Одамлар ғоялар билан эмас, хулқ-атвор билан яшайдилар.
А. ФРАНС
Доно кишиларнинг хулқ-атвори — ақлдан, ўртамиёна одамларники — тажрибадан, ўта нодонларники — ноиложликдан, жониворларники эса — табиатдан юзага келади.
ЦИЦЕРОН
Одамларнинг хулқ-атвори китобдаги изоҳлар сингари уларнинг энг муҳим фазилатларини белгилаб беради.
Д. ТОМАС
Аҳмоқона хатти-ҳаракатлар пасткашлик, хавф-хатарсиз қилинган эзгуликлар эса оддий бир ҳолдир. Ҳаётини хавф остида қолдирса ҳам улкан ва улуғ ишларни қилган одамгина яхши одамдир.
ПЛУТАРХ
Фақат ақли ва қалби тоза кишигина тўла маънодаги яхши ва ишончли одамдир.
К. Д. УШИНСКИЙ
Кишилар қусур ва фазилатларимиз хулқ-атворимиздан билиниб туради, деб ўйлайдилар-у, аммо ўша қусур ва фазилатлар ҳар бир дақиқада ўзини сездириб туришини эса пайқамайдилар.
Р. ЭМЕРСОН
Энг кичик, энг арзимас, энг сезилмас ишимизда ҳам бизнинг бутун характеримиз кўринади; аҳмоқнинг кириб-чиқиши ҳам, ўтириб-туриши ҳам, сукут сақлаши ҳам, фаолияти ҳам ақлли кишиникига ўхшамайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Кўйлак белни ихчамлаштириб турганидек хатти-ҳаракат ҳам ахлоқни ошкор қилади.
Ф. БЕКОН
Одоб — жамият қонунлари ичида энг аҳамиятлиси ва энг ҳурматга сазоворидир.
Ф. ЛАРОШФУКО
Фақат санъатдагина эмас, инсоннинг барча ишларида ҳам нафосат талаб этилади.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ
Ўзингни одоб қоидаларига риоя қилишдан холи тутишинг нуқсонларингни эркин намоён этишинг учун восита излаётганинг бўлмасин тағин?
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Бебош хулқ-атвор доимо бебош принтсипларга олиб келади.
С. СМАЙЛС
Сотсиал бузуқлик ўзи ривожланаётган сотсиал муҳитдан ранг олади.
О. БАЛЗАК
Нимаики яхши бўлса ҳурматга сазовордир, ҳурматга сазовор нарса ҳар доим яхшидир.
ЦИЦЕРОН
Хайрли ишларнинг яна бир афзаллиги шундаки, у қалбни юксалтиради ва уни янада эзгу ишларга мойил қилиб қўяди.
Ж. Ж. РУССО
Яхши хулқлар майда фидойиликлардан ташкил топган.
Р. ЭМЕРСОН
Яхши ишда доимо саховат ҳаж, ўша ишни қилишга куч ҳам етарли бўлади.
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Доимо бирор иш қилишни жуда истаган пайтингда тўхтаб, истаётган ишинг яхши-ёмонлигини ўйлаб кўр.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ишни ўйлаб кўргунча иккилан, ўйлаб кўргач, дадил бўл.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Сенинг ҳар бир хулқ-атворинг бошқа кишиларга таъсир этади; ёнингда инсон борлигини унутма.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Хатти-ҳаракатлар — фикрлар мевасидир. Фикр теран бўлса — ишлар ҳам яхши кўчади.
Б. ГРАСИАН
Яхши ўйласанг, фикрлар пишиб эзгуликка айланади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Қилиш лозим бўлмаган ишни хаёлингда ҳам қилма.
ЭПИКТЕТ
Киши бирор хушахлоқ иш қилиб қўйгани билан ҳимматли бўлиб қолмайди; унинг шу хуш-ахлоқи характерининг доимий белгисига айлангандагина у ҳимматлидир.
Г. ГЕГЕЛ
Фазилатлилик шундаки, ярамас ниятлардан воз кечиш эмас, балки улардан мутлақо ҳоли бўлиш керак.
Б. ШОУ
Ақл нури билан ёритилмаган эзгуликлар ҳам зарар келтириши мумкин.
О. БАЛЗАК
Инсон фаришта ҳам, ҳайвон ҳам эмас, унинг бахтсизлиги шундаки, у фаришта бўлишга қанча кўп уринса, шунча кўп ҳайвонга айлана боради.
Б. ПАСКАЛ
Инсон ўз ҳимматини ҳаддан ташқари ошириб юборса ҳам уни нуқсонлар қуршаб ола бошлайди.
Б. ПАСКАЛ
Ҳар қандай эзгулик ошириб юборилган ҳамоно иллатга айланади.
Ф. КОЛЛЕР
Ҳар қандай ошириб юбориш чекланганлик эгизагидир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
…Ҳар қандай ошириб юборишлар номақбулдир; ҳар қандай яхшилик ва фойдали нарса ҳам ошириб юборилса, маълум чегарадан ўтгач, ёмонлик ва зиёнга айланиши мумкин ва албатта айланади.
В.И. ЛЕНИН
Инсондаги нуқсонлар худди унинг афзалликлари давомига ўхшайди. Аммо агар фазилатлар керагидан ортиқ давом этса, кераксиз вақтда ва кераксиз жойда кўзга ташланса улар нуқсондир.
В. И. ЛЕНИН
Ҳар бир кишида ва унинг юриш-туришида ҳар доим ўзингни кўришинг мумкин.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бошқаларнинг хулқ-атворини муҳокама қилаётиб, ўз хулқингни эсла.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бошқа одамларда хуш кўрмаган одатлардан ўзинг ҳам эҳтиёт бўл.
КАТТА КАТОН
Ухламоқчи бўлганингда кун бўйи қилган барча ишларингни бир аниқлаб олмагунча кўзингни юмма.
ПИФАГОР
Қўрқиб эмас, бурч туйғу ҳаққи бемаъни ишлардан тийилиш лозим.
ДЕМОКРИТ
Эзгуликда яшашимиз учун биз доимо ўз-ўзимиз билан кураш олиб бормоғимиз керак.
Ж. Ж. РУССО
Бегуноҳ бўлиш — айбсиз бўлиш деган сўз, марҳаматли бўлиш эса ярамас туйгуларинг ва ниятларингни енгиб ўтишинг демакдир.
У. ПЕНН
Ҳиммат — нуқсондан ўзингни тийишинг эмас, унга интилмаслигингдир.
Б. ШОУ
Яхшиликнинг фойдаси шу қадар равшанки, ҳатто ярамас одамлар ҳам наф кўриб қолишни кўзлаб яхшилик қиладилар.
Л. ВОВЕНАРГ
Ахлоқий нопоклигинг ўзингга-ўзинг нафрат билан қара-шинг белгисидир.
АПУЛЕЙ
Яхшилар кетидан агар чопарсан,
Истагинг бахтингни шунда топарсан.
САЪДИЙ
Яхшига яхши бўл, ёмонга ёмон,
Гулга гул бўлгину тиканга тикан.
САЪДИЙ
Ифлос пашша бутун деворни булғаши, арзимас ифлос қилиқ эса бутун ишни бузиши мумкин.
А. П. ЧЕХОВ
Тўкилган обрў синган гулдонга ўхшайди — уни чегалаш мумкин, бироқ дарз жойлар доимо кўриниб туради.
Б. ШОУ
Кўп яхшиликларни йўққа чиқариш учун озгина нуқсон етарлидир.
ПЛУТАРХ
Бемаъни ишнинг зарари шундаки, у ўз ичида янги қабиҳликлар уруғини яширган бўлади.
Ф. ШИЛЛЕР
«Ҳамма шундай қилади-ку» деган сўзлар билан йўлдан оздириш оғир кулфатларни бошга соладиган энг оддий сохтагарчиликдир.
Л. И. ТОЛСТОЙ
Ўзгаларнинг ярамас ишларини пеш қилиш мағзавада ювинишдир.
Ж. ПЕТИ-САН
Ақлли одам ўзгалар айбини кўриб, ўз камчилигини йўқотади.
ПУБЛИЛИЙ СИР
Сенинг қандайдир нотўғри ишларингни ҳеч ким билмаслигини истасанг, бундай ишларни ҳеч қачон қилма.
Р. ЭМЕРСОН
Беъмани иш уни қилган пайтда эмас, балки орадан вақт ўтгач, уни эслаганимизда бизға азоб беради, чунки унинг жароҳати кетмайди.
Ж. Ж. РУССО
Бизни ҳеч нарса нуқсонларимиздек кишанлай олмайди.
О. БАЛЗАК
Айби кўп кишининг ҳокими ҳам кўп.
Ф. ПЕТРАРКА
Ҳар қандай бўлмағур ишнинг айбдор елкасига туширадиган қамчиси бор.
В.О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Адолатсиз ишнинг олдини олиш лозим. Агар бундай қила олмасак, лоақал адолатсиз ишга ёрдам бермаслигимиз керак.
ДЕМОКРИТ