Ҳаёт моҳияти ҳақида

Инсон учун энг қадрли нарса нима? Ҳаёт, чунки бизнинг барча қувончларимиз, бизнинг бутун бахтимиз, бизнинг жамики умидларимиз фақат ҳаёт билан боғлиқдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Шундай яшамоқ керакки, токи ҳаётга чексиз талаблар қўйиш мумкин бўлсин.
А. БЛОК

Ҳар бир кишининг ҳаёти — агар у ўзини инсон деб тушунса, ўзини тор эгоистик манфаатлар йўлида эмас, балки қандайдир муаззам ишга интилаётган, улуғвор умум иши учун курашаётгал илғор кишиларнинг кўтаринки мақсадлари уни шахсан илҳомлантираётганини ҳис этса — у тўла маънодаги инсондир.
М. И. КАЛИНИН

Ҳаёт — олий даражадаги прогрессив фаолиятдир ва унинг тараққиётга йўл очажак бош ҳаракатлантирувчи пружиналари эзгуликка интилувчи инсонлар, яъни наслимизнинг соғлом ҳамда нормал вакилларининг тафаккури ва орзу-истакларига улангандир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Инсон жамият ва давлатнинг кўламли манфаатлари учун қанчалик фойда келтирса, у шу қадар баркамолдир.
Д. И. МЕНДЕЛЕЕВ

Жамиятнинг кенг манфаатлари ва вазифаларига хизмат қилишга бағишланмаган умрни умр демаса ҳам бўлади.
Н. С. ЛЕСКОГ

Жамият ишлари тўғрисидаги фикрлар таъсирисиз, уларда қатнашиш туфайли туғиладиган туйғуларнинг таъсирисиз инсон камол топа олмайди.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ер юзида лоақал биргина бўлса ҳам бахтсиз киши яшаётганини кўриб туриб, хотиржам яшаш ва бахтли бўлиш мумкин эмас. Яшашдан мақсад, бутун инсоният фаровонлигини ва бахтини кўзлашдир.
Я. БОЛВАЙ

Оч одам, сўзсиз, ўзини ёмон ҳис этади, бироқ тўқ одам ҳам ён-атрофдан эшитилаётган очларнинг оҳу ноласига тобу тоқат қилиши мумкин эмас.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Қулоқдан дилингга гар кирмаса нур,
Сичқон кавагидан не фарқи бўлур.
А. ЖОМИЙ

Боши билан шўнғиб кирмаса ҳар дам,
Сув остидан дурни топарми одам?
А. ЖОМИЙ

Яхши хулқли бўлгил ҳамда соф кўнгил,
Одамларга доим инсофли бўлгил.
Бу меҳнатхонада яхшию ёмон
Учрайди, яхшилик қилавер ҳамон.
А. ЖОМИЙ

Фақат башарият бахти учун қилинган меҳнатгина чинакам ва боқий шуҳрат келтириши мумкин.
Ч. СЕМНЕР

Доимий ташвиш, меҳнат, кураш, йўқчилик — бу зарурий шарт-шароитлардир, ҳеч кимса булар ҳақида ўйлашдан ўзини бир дақиқа ҳам четга олмаслиги керак… Ҳалол яшамоқ учун интилмоқ, адашмоқ, уринмоқ, янглишмоқ, ниманидир бошламоқ ва ташлаб қўймоқ ва яна бошлаб, яна ташлаб қўймоқ, доимо курашмоқ ва йўқчиликка чидамоқ керак. Хотиржамлик руҳий пасткашликдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Инсон ҳаётининг маъноси тиниб-тинчимаслик ва доимий ташвишдан иборатлигини тушунган одам калтафаҳмликдан қутулган бўлади.
А. БЛОК

Тор манфаатпараст одам чала, ўз қобиғидан чиқмаган, ўзини ҳеч нарсага ва ҳеч кимга жавобгар деб ҳисобламайдиган одамдир.
М. И. КАЛИНИН

Инсон ҳаётини жирканч йўналишга солиб юборишнинг йўли кўп, аммо энг ашаддийси — инсонни фақат ўзини ўйлаш, ўз шахсига сиғиниш, ўзида маъ-навиятнинг ҳар қандай тўлқинини барбод этиш ва ўзининг сирли ҳаётини қорин ғамида юрилган барча вақт давомида бенаф бир кун ўтказиш даражасига тушириб қўйилганига уни мажбуран кўндиришдан иборатдир.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Дунёда қурбонсиз, жон койитмай, машаққациз яшаб бўлмайди: ҳаёт — фақат гулга бурканган бўстон эмас.
И. А. ГОНЧАРОВ

Ўз кучига ишонч ва бошқалар учун яшаш истаги қудратли кучдир.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Киши ўзига қанчалик кам талаб қилиб, одамларга шунчалик кўпроқ фойда етказса, унинг яхшилиги шу қадар улуғдир; бошқаларга қанчалик кам фойда етказа туриб, ўзига кўпни талаб қилса, ёмонлиги ҳам шу қадар ортиқдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бир одам учун эмас, балки ҳамма одамларнинг фароғатини кўзлаш ҳамиша муҳим масала бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
А. НАВОИЙ

«Ўзи учун ва ўзича» яшаш — ҳаёт эмас, балки лоқайд бир ҳолатдир: сўз ва иш бирлиги, кураш зарур.
И. А. ГОНЧАРОВ

Яшаш, бу кураш демакдир, нафақат тириклик учун, балки ҳаётни яхшилаш ва мукаммаллаштириш учун кураш ҳамдир. Шунинг учун «инсон», бизнинг наздимизда, курашувчидир, фақат курашаётган чоғида яшаётганини сезадиган, ҳар хил тўқнашувлардан қўрқмайдиган, ҳатто ана шу курашдан сурур топадиган кишидир, негаки кураш бор жойда ҳаёт машаққати бор ва киши ўша ерда кураш завқини туяди.
Н. А. РУБАКИН

Фидокор кишилар қуёшдек зарур. Улар жамиятнинг энг шоирона ва ҳаётбахш элементи бўлиб, бошқаларга ҳаяжон, таскин берадилар ва ёшартирадилар. Уларнинг шахсиятлари — оптимизм ва пессимизм тўғрисида баҳс юритувчи, зерикканидан хомхатала новестлар, кераксиз лойиҳалар ва бир мирига арзимайдиган диссертациялар яратувчи, ҳаётни инкор этиш учун ахлоқсизлик қилувчи ва бир бурда нон деб ёлғон гапирувчи кишилар тоифасидан ташқари бошқача одамлар, жасорат, эътиқод ва аниқ мақсадга эга одамлар ҳам борлигини жамиятга уқтириб турувчи жонли гувоҳлардир.
А. П. ЧЕХОВ

Яшаш — харакат қилмоқ демакдир.
А. ФРАНС

Тақдирни ўз ихтиёрига бўйсундирмоқчи бўлган, даври учун янги йўллар очмоқчи, ўз халқини порлоқ истиқболга олиб бормоқчи бўлган, ўз бурчини сезадиган ва ўз олдига бошқаларнинг қалбида оромбахш аланга ёқишни вазифа қилиб қўйган киши — нодонлик, лоқайдик дунёсига, душманлик дунёсига қарши жангга чиқади. Чунки ҳаётнинг маъноси фақат курашдадир.
Э. ТЕЛМАН

Буюк ишларни амалга ошириш учун киши худди ҳеч ўлмайдигандек яшаши керак.
Л. ВОВЕНАРГ

Нима адолатли эканини тушуниш, гўзалликни ҳис этиш, фақат яхшиликни раво кўриш — оқилона йўл-йўриқ мана шудир.
А. ПЛАТЕН

Ҳар бир хайрли ишни иккинчиси билан шундай маҳкам боғлаб юбориш керакки, улар ўртасида заррача ҳам оралиқ қолмасин — мана шуни мен ҳаёт роҳати, деб атайман.
МАРК АВРЕЛИЙ

Ҳает шунчалик поёнсиз ва кўпқирралики, киши унда қарийб ҳаммавақт ўзининг кучли ва чинакам эҳтиёжига ярашасини топа олади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ўз туйғуси ва эҳтиёжлари ҳақида сафсата сотиб, аслида ўзини кўз-кўз қилишдан бўлак ҳеч қандай тузукроқ эҳтиёжи ва туйғуси бўлмаган қуруқ кишиларнинггина ҳаёти бўш ва нурсиз бўлади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ўзига енгил ҳаёт ахтарган киши чиндан ҳам аянчлидир.
Д. ЖОРДАН

Ҳар ғанийки, тириклигида эҳсонидин кўнгулларни шод қилмағай, ўлганидин сўнг ани кимса дуо билан ёд қилмағай.
А. НАВОИЙ

Аҳмоқона, бемаъни, қаноациз яшаш чакки яшаш эмас, аста-секин ўлиш демакдир.
ДЕМОКРИТ

Ҳаёт мен учун эриб тугаётган шам эмас. У менинг қўлимга бир лаҳзага берилган ва мен уни келажак авлодга тутқизишдан олдин мумкин қадар ёруғроқ аланга олдиришга мажбур этишим керак бўлган аллақандай ажиб машъалдир.
Б. ШОУ

Бизгача яшаб ўтганларнинг меҳнати, кучи вужудимизда яшайди. Бинобарин, келажак авлод ҳам ўз навбатида бизнинг меҳнатимиз, бизнинг билак кучимиз ва бизнинг ақлимиздан наф олиб яшасин. Шундагина биз ўз бурчимизни муносиб адо этган бўламиз.
Ж. ФАБР

Ўзингдан кейингиларга аввалгидан кўпроқ билим ва бахт қолдиришга интил, бизга мерос қолган нарсаларни такомиллаштириш ва кўпайтириш, тинмай меҳнат қилмоғимиз зарур бўлган соҳа мана шудир.
Д. ДИДРО

Инсон ўз ҳаётини яхшилаш иштиёқидан ҳеч қачон тўхтамайди.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ҳар бир субҳи тонгни ўз ҳаётинг ибтидоси деб бил ва қуёшнинг ҳар бир ботишини ўз ҳаётинг интиҳоси деб тушун. Шу кундалик қисқа ҳаётинг қандайдир хайрли иш билан, ўз устингдан бирон-бир ғалаба қозонишинг ёки ниманидир ўрганишинг билан нишонлансин.
Ж. РЕСКИН

Умр бағоят қисқа ва у моҳият-еътибори билан зўр саодатдир.
С. Н. СЕРГЕЕВ-СЕНСКИЙ

Энг яхши завқу сафо, ҳаётнинг энг катта қувончи ўзингни одамларга яқин ва керакли деб билишингдир.
М. ГОРКИЙ

Ҳаётда доимо ўзинг эриша олмаган бирон нарсага шайдо бўлиб яшаш керак. Инсон юксакликка интилган сари янада баркамоллашади.
М. ГОРКИЙ

Инсон яшашга монелик қилувчиларга қарши курашган тақдирдагина унинг ҳаёти янада мукаммал ва мароқли бўлади.
М. ГОРКИЙ

Умр ўтиб кетмоқда: ким унга етолмаса, иккиланиб қолади.
М. ГОРКИЙ

Қололмас жаҳон ичра мангу киши,
Фақат қолгуси яхши ному иши.
САЪДИЙ

Ҳар нарсада уч асосга: ҳақиқий, ҳалол ва нафли нарсаларга эътибор бериш керак.
Ж. МАРМОНТЕЛ

На эҳтирослар, на бирон-бир юмуш, на кўнгил очишлар, на нимагадир машғуллик билан тинчи бузилмаган одамга, айниқса, қийин. Ана шу аҳволга тушган киши ўзини беқадр, бенаво ҳис этади, бошқаларга муте, ожиз ва нотавон сезади.
Б. ПАСКАЛ

Яшамоқ-ҳамиша тўхтовсиз олға интилмоқ демакдир.
С.ЖОНСОН

Ҳаракацизлик узоқ уйқуга чалиниш касаллигидир, холос.
Ж.Ж. РУССО

Яшамоқ ўзингни кураш, изланиш ва хавф-хатар оловида ёндирмоғингдир.
Э. ВЕРХАРН

Ҳаёт томоша ҳам, байрам ҳам эмас, ҳаёт — машаққатли иш.
Ж. САНТАЯНА

Ўтган ишга афсусланиш ярамайди, бизга қийинчилик туғдирган ўзгаришлардан нолимаслик керак, чунки ўзгаришлар ҳаётнинг асосий шартидир.
А. ФРАНС

Ҳаёт турли хил ҳолатларнинг алмашинувидир, истаган жойда қулай аҳволда қолиш учун уларни ўрганиш, кузатиш керак.
О. БАЛЗАК

Ҳаёт ўз ҳолича ҳеч нарсани англатмайди: ҳаётнинг қиммати унда қандай яшай билиш билан боғлиқ.
Ж.Ж. РУССО

Ҳаёт ўз-ўзича — яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам эмас: сиз уни нимага айлантира олишингизга қараб яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам уяси бўлиши мумкин.
М. МОНТЕН

Ҳаёт азоб-уқубат ҳам, ором ҳам эмас, у зиммамиздаги ва биз виждонан охирига етказишимиз зарур бўлган бурчдир.
А. ТОКВИЛ

Ҳаёт мезони унинг давомийлигида эмас, балки сиз ундан қандай фойдалана олганлигингиздадир.
М. МОНТЕН

Муносиб яшалган ҳаётни йиллар билан эмас, балки бажарилган ишлар билан ўлчамоқ зарур.
Р. ШЕРИДАН

Йиллар узоқ яшашликдан гувоҳлик беролмайди. Инсон ҳаёти нима иш қилинганлиги ва нимани туйганлиги билан ўлчанади.
С. СМАЙЛС

Ҳаёт фақат ёш билан ўлчанмайди. Йигирма тўрт йилгина яшаганлар ҳам бўлган, юзга чиққан қариялар ҳам бўлган. Вақт ўтавериши билан у қариялар унутиб юборилди. Ўз халқи билан бир тану бир жон бўлган оташқалб йигирма тўрт ёшлилар эса унутилмади, улар халқ юрагида узоқ вақт яшади.
М. И. КАЛИНИН

Ҳар бир дақиқани чуқур мазмун билан бойита олган киши ўз умрини чексиз узайтирган бўлади.
И.КУРС

Тирик улки, ундан кейин қолса жой —
Ҳовуз, кўлу кўприкла карвонсарой.
САЪДИЙ

Ҳаёт ҳам масал каби, у узунлиги билан эмас, балки мазмуни билан қадрли.
СЕНЕКА

Ҳаёт ўтган кунлар эмас, балки эсда қолганларидир.
П. А. ПАВЛЕНКО

Ҳаёт яшашнинг ўзидагина эмас, балки яшаётганлигингни ҳис этишингдадир.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Узоқ яшаш эмас, тўғри яшай билишинг муҳимдир.
СЕНЕКА

Ҳар қандай умрмас, балки яхши ўтказилган умр — бахт-саодат ҳисобланади.
СЕНЕКА

Ҳаёт тўлақонли бўлса узоққа чўзилади… Уни вақт билан эмас, бажарган ишларимиз билан ўлчаймиз.
СЕНЕКА

Ҳар нарсада уч асосга: ҳақиқий, ҳалол ва нафли нарсаларга эътибор бериш керак.
Ж.МАРМОНТЕЛ

Исоннинг инсонлиги шунчаки умр ўтказиши эмас, балки яшашидадир.
Ж.ЛОНДОН

Яхши ўтган ҳар қандай умр узоқ умрдир.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ

Бенаф яшашдан бевақт ўлим афзал.
И.ГЁТЕ

Энг даҳшатлиси тирик мурда бўлмоқдир.
М.АНДЕРСЕН-НЕКСЕ

Чумолига ўхшаб ташиб, е букун,
Сени гўрда қуртлар емасдан бурун.
САЪДИЙ

Одам икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни ҳам билмайдиганлар кўп.
Ф.РЮККЕРТ

Баъзи одам юз ёшида қабрга киради-ю, аслида эса туғилибоқ ўлган бўлади.
Ж.Ж.РУССО

Гапнинг сирасини айтганда, жуда оз кишилар бугунги кун билан яшайди. Кўпчилик эса кейин келадиган кунларнинг ғамини ейди.
Ж.СВИФТ

Кўп одамлар ҳаётликларида ҳам яшашмайди, улар фақат яшамоққа уринадилар.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Умрни биз бугун-ерта деб орқага сурамизу, у ўтиб кетади.
СЕНЕКА

Энг жирканчлиси, дунёда самарасиз яшамоқликдир.
Н. М. КАРАМЗИН

Еруғ дунёда яшаш — доим курашиш ва доим ғалаба қозониш демакдир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Кимки курашса гар эрк ва ҳаёт деб,
Ўшанга лойиқдир эрк ҳам, ҳаёт ҳам.
И. ГЁТЕ

Юраксизлик —ожизлар қисмати. Ким журъатли ва тутган иши виждонига монанд бўлса — у ўз эътиқодини умрининг охиригача ҳимоя қила олади.
Т. ПЕЙН

Хомхаёллик билан умр ўтказиш ғоят безавқдир. Кўпроқ фаоллик кўрсатиш керак.
Н. ШАМФОР

Аланга ва нур бир-бири билан қанчалик уйғунлашган бўлса, ҳаёт билан фаолият ҳам бир-бирига шу қадар мустаҳкам боғланган. Нимаики нур сочса, шубҳасиз, ёритади, нимаики яшаётган экан сўзсиз ҳаракатда бўлади.
Ф. Н. ГЛИНКА

Инсон табиатининг моҳияти — ҳаракатда. Тек турмоқлик ўлим демакдир.
П. ПАСКАЛ

Курашнинг тўхтаб қолиши ҳаётнинг бош фожиасидир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Агарда разм солиб қаралса, аксарият кишилар ҳаётининг кўп қисми бўлмағур ишларга, анчагинаси — бекорчиликка, умрнинг яхлит ўзи эса — нокерак нарсаларга сарфланади.
СЕНЕКА

Ўз ҳаётининг моҳиятини билмайдиган кишиларнинг аҳволига вой.
В. ПАСКАЛ

Ҳаёт уни ўрганадиган кишиларгагина ўргатади.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Бизнинг бойлигимиз сиҳат-саломатлик, оддий турмуш тарзи, эркинлик, тан ва руҳнинг мустаҳкамлиги, яхшиллика меҳр… қўшнилар билан аҳиллик, дўстларга боғлиқлик… омади келганда мағрурланмаслик, осойишталик, мулойимлик, бахтсизликдан ҳайиқмаслик, хушомадгўйликка нафратдир.
Ф. ФЕНЕЛОН

Фаросацизлик, ахлоқсизлик орқасида фақат ҳузур-ҳаловатга муккасидан кетганларнинг ҳаёти сариқ чақага ҳам арзимайди.
И. КАНТ

Шарафли иш билан тезкор замонга
Ким сайқал беролса хушбахтдир ўша.
А. К. ТОЛСТОЙ

Кураш ҳаёт шукуҳидир.
Л. Н. АНДРЕЕВ

Яшаш кураш демакдир; кураш яшашдир.
П.БОМАРШЕ

Курашсиз шон-шавкат ҳам хазон бўлади.
СЕНЕКА

Кураш ҳаёт шартидир: кураш тугаса, ҳаёт ҳам маҳв бўлади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ҳаёт фаолиятдан иборат, фаолият эса кураш демакдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Курашсиз хизмат, хизмациз мукофот бўлмайди, ҳаракацизликда эса — ҳаёт йўқ.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ақлли ва ғайратли одамлар охиригача курашадилар, қуруқ ва сариқ чақага арзимайдиганлар эса ўзларининг маъносиз ҳаётлари давомида майда-чуйда тасодифларга ҳам курашсиз бўйин эгадилар.
Д. И. ПИСАРЕВ

Яшамоқ тананинг фақат моддий эҳтиёжларини қондиришгина эмас, энг муҳими, инсоний қадр-қимматни тушуниб етишдир.
ЖЮЛ ВЕРН

Яшамоқ — ҳис этиш, ҳаёт гаштини суриш, яшаётганлигимизни эслатиб турувчи янгиликни муттасил туйишдир.
Н. И. ЛОБАЧЕВСКИЙ

Яшамоқ — ҳис этиш ва мулоҳаза юритиш, дард чекиш ва роҳатланишдир. Булардан бошқа ҳар қандай ҳаёт ўлимдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Кўриш ва сезиш, бу мавжуд бўлмоқликдир, мулоҳаза юритиш эса яшаш демакдир.
В. ШЕКСПИР

Ҳаёт доимий меҳнатдан иборат. Унга шу нуқтаи назардан қараган одамгина ҳаётни инсончасига тўла тушунади.
Д.И.ПИСАРЕВ

Ҳаёт ғайратли меҳнат туфайли жонли ва гўзалдир, у оғир юк бўлмай, балки қанот, ижод ва қувончдир, агар кимдаким уни оғир юкка айлантирса, бунга унинг ўзи айбдор.
В. В. ВЕРЕСАЕВ

Жасоратга ташналикни ҳамиша оқлаш мумкин. Шу ташналикда жонли инсоний қалб тепиб туради, унда синчков ва ҳеч қачон тиниб-тинчимайдиган инсон ақли яширинган бўлади.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Жасорат кўрсатишни севган одам ҳар қачон унинг уддасидан чиқа олади ва қаерда жасорат кўрсатишни ҳам билади. Агар билсанг, ҳаётда жасорат кўрсатишга ҳамиша ўрин бор.
М. ГОРКИЙ

Жасорат истеъдод сингари мақсад сари борадиган йўлни осонлаштиради.
Л. М. ЛЕОНОВ

Осуда ва беғам ҳаётда сурур йўқ! Нимадир юракни ўртаб, фикрни тинч қўймаслиги керак.
Д. ДАВИДОВ

Ҳаётда ўз ўрнингни топишинг учун бирон иш қилмаган бўлсанг, яшаш бениҳоят мушкулдир.
Д. В. ВЕНЕВИТИНОВ

Чуқур из қолдирмаган умр қадам сайин ўчиб бораверади.
А. И. ГЕРЦЕН

Инсон шуни тушуниши керакки, у дунёнинг ижодкори ва соҳибидир, ҳаётдаги барча эзгуликларнинг шон-шуҳрати ҳам, ердаги ҳамма бахтсизликлар ҳам унинг зиммасига тушади.
Р. РОЛЛАН