Характер синови

Тақдирнинг бевафолиги мард одам йўлидаги синов тошидир.
Т. ФУЛЛЕР

Бахтсизлик характерни обдан синовдан ўтказади.
О. БАЛЗАК

Мусибат инсон ҳаётининг қайроғидир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бахтсизлик мактаби энг яхши мактабдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Мусибат кишилар ва халқлар характеридаги кучларни ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ очади.
Н. М. КАРАМЗИН

Бахтсизлик темирчининг болғасига ўхшайди: ҳам мажақлайди, ҳам тоблайди.
К. БОУВИ

Зарурат кишини бошқа пайтда асло эриша олмайдиган нарсасига эриштиради.
Ф. ФЕНЕЛОН

Ҳар қандай бахтсизликнинг кўлами унинг моҳияти билан эмас, балки бу бахтсизлик инсонда қанчалик акс этиши билан ўлчанади.
Г. СЕНКЕВИCҲ

Ўзингни безовта қилаётган нарсаларга муносабатингни ўзгартир, ана шунда улар хавфидан холи бўласан.
МАРК АВРЕЛИЙ

Доно одам учун ҳаддан ташқари хурсандликка берилиш ҳам, ортиқча ғам-ғуссага ботиш ҳам бирдек номуносибдир.
Ж. Ж. РУССО

Энг уқубатли дақиқаларда ҳам руҳингни баланд тутишга ҳаракат қил.
ГОРАЦИЙ

Мусибат мардликка туртки бўлади.
СЕНЕКА

Мардлик қаршисида тақдир зарбалари чўт эмас.
ДЕМОКРИТ

Ҳар қандай шароитда ҳам руҳингни тетик тут.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бахтсизликдаги осойишталик аъло нав доривордир.
ПЛАВТ

Вазиятга мослашиш ва ташқи даҳшатларга қарамасдан осойишталикни сақлаш энг юксак инсоний донишмандликдир.
Д. ДЕФО

Ҳеч қачон азоб чекмаган одам эмас, балки умидсизликни бошидан кечирган ва уни енгган киши оптимистдир.
А. Н. СКРЯБИН

Вазият қанчалик қийин ва оғир бўлса, қатъийлик, фаолият, журъат шунчалик зарурлиги ва ҳафсаласизлик эса шу қадар зарарлигини эсда тут.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Қандай қийин шароитда яшашингизга тўғри келмасин, тушкунликка берилманг, зеро ўз кучингизга ишоич ва бошқалар учун яшаш иштиёқи жуда катта кучдир.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ҳеч қачон тасаввурингдаги даражада бахтсиз бўлмайсан.
Б. ПРУС

Дурустроқ изласанг, ҳар бир ҳолатда ҳам қувончли нимадир топилади.
Д. ДЕФО

Бугунги кунинг мусибатли бўлса, бундан ҳам оғир пайтлар юз бергани, улар ҳам ўтиб кетганини ўйлаб, овунишинг керак.
Н. М. КАРАМЗИН

Ҳеч туганмас бахтсизлик бўлмайди, қайғу-ғамнинг умидга нисбатан ваҳимаси кўпроқ.
Л. НОВКНАРГ

Умидсизлик бизнинг энг катта хатоларимиздан биридир.
В. ВОВЕНАРГ

Ҳар қандай бахтсизлик ҳам ҳар доим бўрттирилган бўлади. Уни ҳамиша енгиш мумкин.
А. С. МАКАРЕНКО

Бахтсизликдан қутулиш учун ҳар доим тақдир дарча қолдиради.
М. СЕРВАНТЕС

Оғир бахтсизлик узоқ чўзилмайди, майдалари эса эътибор беришга арзимайди.
Ж. ЛЕББОК

Бахтсизлик таъсирига берилма, бироқ унга қарши икки баравар мардлик билан пешвоз чиқ.
ВЕРГИЛИЙ

Ҳар қандай туманда ҳам йўл топса бўлади. Энг муҳими бўш келмаслик ва олға юришдир.
Р. РОЛЛАН

Дилинг куймасин ноумидлик билан,
Ёруғ кун туғилгай қаро кечадан.
САЪДИЙ

Киши ўзининг аянчли аҳволидан қутулишни жон дилидан истар экан, бундай истак натижасиз қолиши мумкин эмас.
ПЕТРАРКА

Бизни бахтсизлик ва кўнгилсизликлардан асрашга, қодир барча воситалар, агар улар ҳалол бўлса, фақат жоизгина эмас, балки ҳар қандай мақтовга ҳам сазовордир.
М. МОНТЕН

Бахтли дақиқада ҳаддан ташқари катта кетмаслик, фалокатда эса ишончни йўқотмаслик лозим.
КЛЕОВУЛ

Фалокатга нисбатан ҳар қандай қаршилик ҳам бахтсизликдан қутқаравермайди, бироқ ҳар қандай бахтсизлик қаршилик кўрсатмай иродани йўқотишдан бошланади.
Л. М. ЛЕОНОВ

Аччиқ кўз ёшлари томмаганда ҳаёт қадаҳи кўнгилни айнитар даражада чучмал бўларди.
ПИФАГОР

Ҳаёт қиморида ҳаммавақт ошиғи олчи келаверадиган одам йўқ.
Б. ПРУС

Ҳар бир кулфатнинг нимадир давоси ҳам бор. Пулинг оз бўлса — ташвишинг кам. Омадинг унча юришмаса — ҳасад қилувчилар ҳам кам. Ҳатто юрагимизга қил сиғмайдиган пайтларда хам биз кўнгилсизликнинг ўзидан эмас, балки тасаввуримиздаги кўнгилсизликдан эзиламиз.
СЕНЕКА

Ҳаёт жуда оғир бўлганда ҳам яшай бил. Уни фойдали қил!
Н. ОСТРОВСКИЙ

Бардош беринг ва келажак даврлар учун ҳам кучли бўлиб қолинг.
ВЕРГИЛИЙ

Танадаги яра каби қалбдаги яра ҳам ҳаёт кучи билан ичдан тузалади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бахтсизлик ҳам қўрқоққа ўхшайди: у қўрқиб қалтираётганлар кетидан қувади, ўзига қарши дадил келаётганлардан эса қочади.
А. ЖЮВЕ

Азоб чекмаслик инсонга хос эмас, азобга чидамаслик эса эр кишига ярашмайди.
СЕНЕКА

Дунёда ҳеч ким бахтсизликка мардона бардош берадиган кишидек ҳурматга сазовор бўлолмайди.
СЕНЕКА

Нодонлар бахтсизликка итоат қиладилар ва бўйсунадилар, ақли расолар эса ундан устун турадилар.
У. ИРВИНГ

Энг шафқатсиз тўсиқларни енгиб ўтишга жон-жаҳди билан интилиш инсонни инсон қилиб турувчи олий фазилатдир.
Л. БЕТХОВЕН

Буюк қалб эгалари азоб-уқубатга ботинан бардош берадилар.
Ф. ШИЛЛЕР

Майда хафагарчиликлар тил дагина зоҳир, чуқур қайғу эса сукутлидир.
СЕНЕКА

Номусли кишигина астойдил қайғу чекади.
Ф. ГЕББЕЛ

Мард одам нола қилмай дилдан азоб чекади, ожиз кимса эса азоб чекмай туриб нола қилади.
П. БУАСТ

Кулфатга бардош беролмайдиган одам бахтсиздир.
БИАНТ

Ҳаддан ташқари эзилиб таъсирланиш ҳақиқий бахтсизликдир.
К. ВЕБЕР

Инсон ўзи ҳақида қанчалик кам ўйласа, у шунчалик бахтлироқдир.
Л. БЕРНЕ

Одамлар мақтайдиган нарсалари бўлмаса, ўз бахтсизликлари билан мақтанадилар.
А. ГРАФ

Бошига мусибат тушган одамга сиз ҳар доим кам қайғураётгандек туюлаверасиз.
С. ЖОНСОН

Ўзгартиролмайдиган нарсангга ўзингни ерга урмай бардош бер.
СЕНЕКА

Юз бериши муқаррар бўлган нарсадан қўрқиб йиғлаш болаликдир.
В. ШЕКСПИР

Йўқотилган ва бунинг устига бир умр йўқотилган нарса тўғрисида қайғуриш бефойдадир.
В. ШЕКСПИР

Кулфатга тушганда фақат битта йўл —
Ғамни ҳеч ўйлама, тетик, бардам бўл.
В. ШЕКСПИР

Қутулиш мумкин бўлмаган нарсага бардош бера билиш керак.
М. МОНТЕН

Биз бахт деб атайдиган нарсага ҳам, бахтсизлик деб атайдиган нарсага ҳам, уларнинг ҳар иккаласига синов деб қарайдиган бўлсак, биз учун фойдалидир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бахтсизликка бардош бериш ҳаддан ташқари омадлиликка бардош беришчалик қийин эмас: бахтсизликка бардош бериш сизни чиниқтиради, кейингиси эса бўшаштиради.
С. СЕГУР

Омадёрлик қусуримизни, бахтсизлик эса фазилатлари-мизни очиб ташлайди.
Ф. БЕКОН

Тақдир сенга ғанимлик қилгандагига қараганда у сенга кулиб боққанда ўзингни тута билишинг анча мушкулроқдир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Кучли ҳаётий ларзалар майда ваҳималар жароҳатини даволайди.
О. БАЛЗАК

Майда кулфатлар ғазабимизни қўзғайди, катталари эса ақлимизни жойига келтиради. Дарз кетган қўнғироқдан сўниқ товуш чиқади: уни иккига бўлсангиз — яна тиниқ овоз беради.
ЖАН ПОЛ

Бахтсизликлар ғоят катта фойда келтиради, улар қалбни юксалтиради, ўз кўзимиз олдида ўзимизни баланд кўтаради.
А. И. ГЕРЦЕН

Бахтсизлик инсонни бойитмаса ҳам унга донолик бағишлайди.
Ж. РЕЙ

Бахтсизлик кишини юмшатади: ўшанда унинг табиати сезгир ва оддий бўлади ва одатий, кундалик ҳолатда турган, инсон тасаввурига сиғмайдиган нарсаларни тушунадиган бўлиб қолади.
Н. В. ГОГОЛ

Китоблардан олинмайдиган донишмандликни азоб-уқубат ва ғам-ғуссадан зарралаб йиғиб олиш бизнинг қисматимиздир.
Н. В. ГОГОЛ

Муҳтожлик дамларини унут, лекин улар ўргатган сабоқни эсдан чиқарма.
С. ГЕСНЕР

Ҳаёт қийинчиликларида тобланган одам бахтли ва уч карра бахтлидир.
Ж. ФАБР