Билим ҳақида

Яхши яшамоқ учун яхши ишламоқ зарур, шу заминда дадил турмоқ учун кўп билмоқлик даркор.
М. ГОРКИЙ

Билимдан қудратлироқ куч йўқ; билим билан қуролланган одам енгилмасдир.
М. ГОРКИЙ

Инсон қанчалик кўп билса, у шу қадар кучли.
М. ГОРКИЙ

Сивилиатсия тарихини олти сўз билан ифодалаш мумкин: қанча кўп билсанг, шунча кўп қодирсан.
Э. АБУ

Билимга интилиш туйғусидан кўра табиийроқ туйғу бўлмаса керак….
М. МОНТЕН

Маънавий ҳаётда ҳам амалий ҳаётдагидек, кимки билимга таянсагина тўхтовсиз камол топади ва ютуқларга эришаверади.
У. ЖЕЙМС

Билим, фақат билимгина инсонни озод ва улуғвор қилади.
Д. И. ПИСАРЕВ

Нарсалар қандай бўлмоғи лозимлигини билиш ақлли одамга хосдир; нарсаларнинг ҳақиқатда қандайлигини билиш тажрибали одамга хос; нарсаларни янада такомиллаштиришни би-лиш буюк одамга хос.
Д. ДИДРО

Сизни улуғликка ундайдиган ҳеч бир нарсага эътиборсиз бўлманг.
СТЕНДАЛ

Бизнинг ишимиз — ўқиш ва ўқиш, имкони борича кўпроқ билимга эга бўлиш учун интилишдир, чунки жиддий ижтимоий йўналишлар — билим бор ерда, инсониятнинг истиқбол бахти ҳам фақат билимдадир.
А. П. ЧЕХОВ

Ақлли, билимли одамлар керак; инсоният порлоқ ҳаётга яқинлаша борган сайин, бундай одамлар аксариятни ташкил этмагунига қадар, уларнинг сони кўпайиб бораверади.
А. П. ЧЕХОВ

Ҳар ким отаси ва бобоси кўрган ва билганига қараганда кўпроқ кўриш ва билишга интилмоғи лозим.
А. П. ЧЕХОВ

Билмаганни сўраб ўрганган — олим,
Орланиб сўрамаган — ўзига золим.
А. НАВОИЙ

Оз-оздан ўрганиб доно бўлур,
Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур.
А. НАВОИЙ

Йигитликда йиғ илмнинг махзани.
Қарилик чоғи харж қилгил ани.
А. НАВОИЙ

Ўқиш, ўрганишда марди майдон бўл! Сенинг қадр-қимматинг — ўз имкониятларингдан тўла фойдаланиб ўқишингда. Эр кишининг иззат, шаъни — текинхўр, ҳамтовоқ бўлмасликда. Фикр ялқовлигидан ҳазар қил!
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Билим — куч, куч эса билимдадир.
Ф. БЕКОН

Билим ва қудрат — иккови эгизак.
Ф. БЕКОН

Энг довюрак одам ҳам токи унда қатъий эътиқод йўқ экан, номардга айланиши мумкин.
Э. ДЕЛАКРУА

Билим — барча кулфатларга қалқон.
А. РУДАКИЙ

Билим шундай кучки, бу кучга бизни қуршаб турган табиат инернияси қарши туролмаганидек, энг тош қотган янглишишлар ҳам дош беролмайди.
А. И. ГЕРЦЕН

Одамлар меҳнати билан яратилган, фанда жамланган билим тобора ўсиб, теранлашиб, беқиёс тиғнз бўлиб бормоқда ва бизнинг билиш қобилиятимиз, нжодий қувватимизнинг бениҳоя юксалиши учун таянч хизматини ўтамоқда.
М. ГОРКИЙ

Инсонга билимнинг зарурлигини уқтириш, унга кўришнинг аҳамиятини уқтириш билан баравардир.
М. ГОРКИЙ

Руҳият ҳам тана сингари муттасил озуқланишсиз яшай олмаслик қонуни измидадир.
Л. ВОВЕНАРГ

Билим — биз яшаётган дунёнинг мутлақ қимматли бойлиги. Ўқимоқ зарур, билмоқ зарур. Билиб бўлмайдиган нарса йўқ, биз билиб олинмаган нарсалар хусусидагина гап юритишимиз мумкин.
М. ГОРКИЙ

Билганларимизнинг чеки бор, билолмаган нарсаларимизнинг эса ҳад-чегараси йўқ.
ЛАПЛАС

Илмдан бир шуъла дилга тушган он
Шунда билурсанким, илм бепоён.
А. ФИРДАВСИЙ

Билим манбаи беҳад: инсоният бу йўлда қанчалик ютуқларга эришмасин, барча одамларнинг изланиши, кашфи ва билими учун ўрин топилади.
И. А. ГОНЧАРОВ

Инсон тушуниб бўлмайдиган нарсаларни ҳам тушуниш мумкинлигига инонмоғи лозим: акс ҳолда, у булар ҳақида фикр юритмай қўйган бўлур эди.
И. ГЁТЕ

Умрнинг бутун маъноси мавҳумликни тўхтовсиз забт этиш, тобора ва ҳамиша кўпроқ билишга интилишдир.
Э. ЗОЛЯ

Инсон дунёни қанчалик билса, ўзлигини ҳам шунчалик англайдн.
И. ГЁТЕ

Сиз нимани тушунмасангиз, у сизга бегона.
И. ГЁТЕ

Билимсизликдан ҳеч қачон мақтанмаслик керак: билимсизлик — ожизлик.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Билимсизлик — кулфатдан қутулишнинг ёмон воситаси.
СЕНЕКА

Билмаслик — улғаймаслик, ҳаракатсизлик билан баравар.
М. ГОРКИЙ

Билим инсонга ҳамма йўлида ҳамроҳдир.
Д. ГУРАМИШВИЛИ

Ўз турмушини яхшилаш эҳтиёжи ақлий меҳнатга интилиш заруриятини туғдиради.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Билимга элтувчи ягона йўл, бу — фаолиятдир.
Б. ШОУ

Инсон билимга интилади ва қачонки унда билимга ташналик сўнса, у инсонийликдан маҳрум бўлади.
Ф. НАНСЕН

Нарсаларга қизиқишинг йўқолса, хотирингдан ҳам айриласан.
И. ГЁТЕ

Ҳар қандай билим бизни ғайратга ундаган тақдирдагина қимматлидир.
И. ЭТВЕС