Қадр-қиммат булоғи

Характерли одам нималарнидир бошидан ўтказган ва ҳар турли кечинмаларда чиниққан одамдир, унда умид боғласа бўладиган қандайдир кучли фазилат бор демакдир.
Э. ТЕЛМАН

Характер битта ёки бир қанча хусусиятлар билан эмас, балки уларнинг даражаси ва ўзаро муносабатларига қараб аниқланади.
ЖАН ПОЛ

Характер ҳар кимнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун ғайрат билан интилишидан иборат.
И. ГЁТЕ

Характер катта ёхуд кичик ишда ўз қобилиятинг кўламида ҳис қилган нарсангнигина изчиллик билан амалга оширишингдан иборатдир.
И. ГЁТЕ

Инсоннинг ҳаёт тарзи унинг характери.
И. ГЁТЕ

Характер принтсиплар асосида ҳаракат қилиш қобилиятидан иборатдир.
И. КАНТ

Характер — инсон қобилиятларининг булоги.
К. ФИШЕР

Жиддийлик — характер асоси.
О. БАЛЗАК

Гул учун ҳид қандай аҳамиятга эга бўлса, инсон учун характер ҳам шундай аҳамиятга моликдир.
Ч. ШВАБ

Характерли кишилар ўзлари мансуб бўлган жамиятнинг виждонидирлар.
Р. ЭМЕРСОН

Ҳар бир кишининг характери зарар ёки фойда келтириш хусусияти билан бошқалар бахтига таъсир кўрсатади.
А. СМИТ

Қатъий характерли кишиларгина мулойим бўлишлари мумкин: бошқалардаги сиртқиму-лойимлик аслида осонгина мижговликка айланадиган оддий заифликдир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ўз бурчини чуқур ҳис қилиш характернинг гултожидир.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Инсон характери унинг ҳал қилувчи дақиқалардаги ҳаракатлари орқали яхши билинади.
С. ЦВЕЙГ

Энг жиддий дамларда инсон ҳар қачонгидан ҳам сезиларлироқ ўсади.
Т. ДРАЙЗЕР

Тафаккурдан тафаккур тугилади, лекин фақат қалб ва ироданинг амалий ҳаракатигина характерни чиниқтиради.
К. Д. УШИНСКИЙ

Истеъдод сукунат қўйнида етилади, характер ҳаёт бўронларида тобланади.
И. ГЁТЕ

Ҳар бир киши характерида йўқ қилиб бўлмайдиган нимадир мавжуд: бу характернинг негизидир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Иродали киши ўзининг ҳар бир сўзи ва ишида ҳалолдир.
С. СМАЙЛС

Сўзинг ва ишинг бир жойдан чиқиши учун кучли характерга эга бўлмоқ лозим.
А. И. ГЕРЦЕН

Мен инсон характери деб унинг ахлоқий одатлари мажмуасини атайман.
СТЕНДАЛ

Характер — бу қатъий шаклланган иродадир.
НОВАЛИС

Яхши характер бутун умрга етадиган бойликдир.
У. ГЕЗЛИТТ

Ақлга нисбатан характер кишиларни кўпроқ яқинлаштиради.
Э. РЕНАН

Яхши характерли кишининг ҳаёти ҳам яхши бўлади.
ДЕМОКРИТ

Яхшилик қила олмасанг, бори ёмонлиқ ҳам қилма.
А. НАВОИЙ

Яхшиликни билмасанг, бори яхшиларга қўшул.
А. НАВОИЙ

Яхшилик теграсида уйрула олмасанг, яхшилар теграсида уйрул.
А. НАВОИЙ

Агар характер умуман яхши бўлса, айрим камчиликларнинг борлиги ҳам билинмайди.
Ш. МОНТЕСКЬЕ

Мазмунидан қатъи назар, характернинг кучлилиги ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган қимматбаҳо бойликдир. Характер кучи фақат қалбнинг табиий манбаларидан олинади, тарбия бутун инсоний фазилатлар манбаи бўлган ана шу кучни ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ асрамоғи лозим.
К. Д. УШИНСКИЙ

Инсон кўпгина мойилликлар ва характер хусусиятлари билан дунёга келади, уларнинг ривожланиши жуда кўп даражада теварак-атрофдаги шароитга боғлиқ.
А. БЕБЕЛ

Буюк характерларнинг аксари қисми курашда юзага келади, бу кураш эса анча ёшликдан бошланади.
Д. И. ПИСАРЕВ

Характер меҳнатда тобланади, кимки ўз меҳнати билан ризқи рўзини топиб келмаган экан, у кўпчилик ҳолларда умрбод ожиз, ланж, бўшанг бўлиб қолаверади.
Д. И. ПИСАРЕВ

Инсон характери атрофидаги вазиятга қараб ўзгариб туради.
Г. ПЛЕХАНОВ

Энг арзимас икир-чикирлар ҳам характернинг шаклланишига кўмаклашади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Зимдан кузатганга ҳеч нарса юзаки эмас. Характер икир-чикирларда ўзини кўрсатади.
Э. БУЛВЕР-ЛИТТОН

Инсон характери энг муҳим вазифаларни виждонан бажариш туфайли вужудга келади.
С. СМАЙЛС

Қатъий қоидаларга амал қилмаган кишининг деярли характери ҳам йўқ. Характери бўлганда у ўзига қоидалар зарурлигини ҳам ҳис этарди.
Н. ШАМФОР

Қўрқоқлик ва бефаросатлик доимий бўлиши мумкин, бироқ қатъийлик фақат кучи, кўтаринкилиги, ақл-идроки билан ажралиб турувчи характергагина хос.
Д. ДИДРО

Кучли характер кучли оқим сингари тўсиққа учраши билан ғазабга келади ва яна ҳам кучаяди, лекин тўсиқни ағдариб ташлагач, ўзи учун чуқур ўзан очади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Қатъийлик ақл жасоратини амалда қўллашдир, у онгли ниятни тақозо этади.
Ф. ВОЛТЕР

Қатъий характер ақлнинг топқирлиги билан уйғунлашмоғи лозим.
Л. ВОВЕНАРГ

Шундай ахлоқли ёки, агар истасангиз, шундай характерли кишилар борки, улар билан умуман алоқада бўлмаганинг, улардан иложи борича камроқ шикоят қилганинг ва ҳатто улар билан баҳсда ҳақ бўлишни ўзингга эп кўрмаганинг яхшироқ.
Ж. ЛАБРУЕР

Инсон характерида унинг ақлига нисбатан кўпроқ нуқсон бўлади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ақл-идрок амрига итоаткорона амал қилмоқ учун бизнинг характеримиз ожизлик қилади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Характернинг бўшлиги, бу тузатиб бўлмайдиган бирдан-бир камчиликдир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Иродасиз одам характеридан кўра ҳам бемаънилик йўқ.
Ж. ЛАБРУЕР

Жамиятда иродасиз одамдан кўра хавфлироғи йўқ.
Ж. ДАЛАМБЕР

Иродасиз одам — одам эмас.
Н. ШАМФОР

Кўпинча атайлаб эмас, балки характернинг бўшлиги сабабли сотқинлик қилинади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Фақат тўғри ташкил этилган, интизомли, мустаҳкам, сериф-тихор коллектив ҳаётида инсоннинг узоқ муддат давомида иштирок этиши туфайлигина характерни тарбиялаш мумкин.
А. С. МАКАРЕНКО

Яхши характер яхши асарлар сингари муқаддимадан кўра пировардда қойил қолдиради.
Ф. ВОЛТЕР

Инсон характерини тўғри топишга интилиш — дунёдаги энг оғир иш. Ҳар бир айрим шахс, айниқса, истеъдодли шахс қарама-қаршиликлар тугунидир.
Т. ДРАЙЗЕР

Ҳар бир кишининг уч характери бор: бошқалар унга нисбат бергани; унинг ўзи ўзимники деб билгани ва ниҳоят, унинг ҳақиқий характери.
В. ГЮГО