Бордур инсон зотида онча шараф, – Ким ямон ахлоқин этса бартараф. Алишер Навоий
Бордур инсон зотида онча шараф, –Ким ямон ахлоқин этса бартараф.Алишер Навоий
Бордур инсон зотида онча шараф, –Ким ямон ахлоқин этса бартараф.Алишер Навоий
Хуш дурур боғу коинот гули,Барчадин яхшироқ ҳаёт гули.Алишер Навоий
Бу гулшан ичраки, йўқдур бақо гулига сабот,Ажаб саодат эрур, чиқса яхшилик била от.Алишер Навоий
Сўзда, Навоий, не десанг чин дегил,Рост наво нағмага таҳсин дегил.Алишер Навоий
Кимники инсон десанг, инсон эмас —Шаклда — бир, феълда — яксон эмас.Алишер Навоий
Кўп демак бирла бўлмағил нодон,Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.Алишер Навоий
Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,Билки, нишона анга иймон эрур.Алишер Навоий
Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут.Ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут,Келган гар эрур яхши — тасарруфни унут.Алишер Навоий
Эл қочса бировдин, эл ямони бил они,Аҳволида идбор нишони бил они.Феъл ичра улус балойи жони бил они,Олам элининг ямон-ямони бил они.Алишер Навоий
Камол эт касбким, олам уйидинСанго фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.Жаҳондин нотамом ўтмак биайни,Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.Алишер Навоий