Гўрковнинг ҳикояти

Бир гўрков узоқ умр кўрди. Бир киши ундан сўради: – Менга айт-чи, сен умр бўйи гўрковлик қилдинг. Тупроқ остида нима ажойиботлар кўрдинг? Деди: – Шуни кўрдимки, нафсимнинг ити етмиш йил гўр қазиди, аммо ўлмади, бир нафас фармонимга бўйин эгмади, тоатда давоми…

Бир камбағалнинг Миср шоҳига ошиқ бўлгани ҳикояти

Мисрда номи шуҳратга бурканган подшо бор эди. Бир камбағал дарвеш шу подшога ошиқ бўлди. Дарвешнинг ошиқлиги хабари шоҳга келиб етгач, уни ўз ҳузурига чақир-тирди. Шоҳ дарвешга деди: «Нега подшоҳга ошиқ бўлдинг, энди икки йўлдан бирини танла: ё бу диёру шаҳрни давоми…

Икки сўфийнинг ўзаро хусумат қилиб, қози олдига борганлари

Хирқа кийган иккита сўфий ўзаро жанжал қилиб, қозихонада ҳозир бўлдилар. Қози уларни бир бурчакка олиб бориб, дедики: – Жангу хусумат сўфийликка ярашмайди. Эгнингизга Аллоҳга таслимлик тўнини кийиб олгансиз, нима учун бу хусуматни бошладингиз? Агар сизлар жангу жадал, қасду кина одами давоми…

Шиблий Бағдодий ва унинг йўқолиши ҳикояси

Шайх Абубакр Шиблий Бағдодда неча марта йўқолди. Ҳеч ким уни тополмасди. Унинг суҳбатини соғиниб, кўп изладилар, охири биров уни муханнасхона (хунасалар йиғиладиган жой) да кўрди. Шайх ана шу беадаблар гуруҳи орасида кўзида ёш ўтирарди. Сўфийлардан бири деди: – Эй сирларни давоми…

Бадбахт одам ўлими ва зоҳиднинг туши ҳикояти

Гуноҳлар ичида ўлган муфсид – бадкирдор одам тобутини кўтариб борардилар, буни кўрган бир зоҳид бадкирдорга жаноза ўқиш нораво деб ўзини четга олди. Кечаси зоҳид уни тушида кўрди: у жаннатда шоду хуррам офтобдай порларди. Зоҳид деди: – Эй қул, бу олий давоми…

Сўфий ва Бағдоддаги асалфуруш ҳикояти

Бир сўфий Бағдод қўчаларидан ўтарди, шунда бир одамнинг:– Асалим бор, арзонга сотаман, – деган овозини эшитди. Сўфий унинг олдига бориб деди: – Эй фалон, ҳеч нарсани ҳеч нарсага берасанми? Асалчи деди: – Нари тур, сен девонамисан, ҳеч жаҳонда ҳеч нарсага давоми…

Гуноҳкор одам ҳикояти

Бу одам кўп гуноҳ қилган эди, гуноҳларидан уялиб, тавба қилди ва тўғри йўлга кирди. Аммо нафси ғалаба қилиб, тавбани унутиб, яна шаҳватга берилди. Яна бир муддат йўлдан адашиб, ҳар хил гуноҳ ишларни қиларди. Шундан кейин дилида шундай бир дард пайдо давоми…

Пашша ва бургадан қийналган девона ҳикояти

Бир вайрона бурчагида бечора ва ғариб бир девона ётарди. Бир номдор шайх унинг ёнига борди. Шайх деди: – Сенинг сиймонгда бир улуғлик кўриб турибман. Бу улуғлигинг баробарида ўзингга яраша суҳбатдошларинг — жамиятинг ҳам борми? Жамияти бор одамда осудалик ҳам бўлади.Девона давоми…

Робия Адавия ва унинг ҳажи

Робияким, уни «тожул рижол» – эркаклар тожи дер эдилар, Каъба йўлида етти йил ёнбоши билан (судралиб) юрди. Каъбага яқинлашганда, тўлиқ ҳажни топдим, деб ичида гумон қилди. Ҳаж куни Каъба тавофига ният қилганда, хотинларга хос узри воқеъ бўлди (ҳайз кўрди). Шу давоми…

Девона ва унинг Аллоҳдан жубба (пўстин) тилагани ҳикояти

Аллоҳ йўлига кўнгил берган бир девона бор эди, одамлар ораста кийинган, у эса яланғоч эди. Деди: – Ё Раб, бир пўстин бергин, пухта-маҳкам бўлсин, бошқалар каби мени ҳам хурсанд қилгин. Ғайбдан овоз келдики: – Эй, девона, сенга иссиқ қуёшни ато давоми…