Азага борган хотин
Ўз дардини айтиб йиғлар.
Бир йиғининг бир кулгуси бор.
Бошимни бош десам,
Оёғимда нима ғам.
Гадо нон топса, тўрва топмас.
Дард томирни ер,
Ҳасрат — умрни.
Дард устига чипқон.
Деворни нам йиқитар,
Одамни — ғам.
Ёмғирдан ўт-ўлан ўсар,
Қўшиқдан — кўнгил.
Жаҳл билан қартаясан,
Кулги билан яшарасан.
Жон бор жойда қазо бор.
Жони борнинг ғами бор.
Занг темирни кемирар,
Ғам — одамни.
Иссиқ чўпни қуритар,
Қайғу эрни қаритар.
Минг қайғу бир иш битирмас.
Моли кўпнинг — ғами кўп.
Мушукнинг ўлими — сичқонга тўй.
Одам одам билан,
Одам адо ғам билан.
Одам одам билан,
Писта бодом билан.
Ота-онанинг доғи — оз-моз,
Фарзанд доғи тинч қўймас.
Оғримаган қулоққа — олтин сирға.
Оғриқсиз бош бош эмас.
Оҳ тортмасанг, соч оқармас.
Саёҳат танга роҳат,
Тан эмас, жонга роҳат.
Суйган ҳам қўшиқчи,
Куйган ҳам қўшиқчи.
Туғилиш тўлғоқсиз бўлмас.
Юраги тўлганнинг — йиғиси кўп.
Ўйласанг, қайғу кўп,
Ўйламасанг, қайғу йўқ.
Ўйнаб-кулгин йигитдек,
Сиқилмагин чигитдек.
Ўлимдан аччиқ нарса йўқ,
Шодликдан ортиқ бойлик йўқ.
Ўтда ёнган куяр,
Ғамда ёнган ўлар.
Қайғу битар, шодлик ўтар.
Қайғу келтирар шодликдан
Ёмғир келтирар момақалдироқ яхши.
Қайғу — умр эгови.
Қайғу қаритар, ғам ўлдирар.
Қайғули бошга қор ёғар.
Қайғуни кўз ёши юволмас.
Қайғусиз қора сувга семирар.
Қари-ёш қайғусиз бўлмас.
Қўрққандан қувонган ёмон.
Ғам ема, беғам ҳам бўлма.
Ғам юки тоғдан оғир.
Ғамсиз ошим — даъвосиз бошим.
Ғаш кўнгилга кенг уй ҳам тор.
Ҳамдарди бор дард — ярим дард.
Ҳар кечанинг кундузи,
Ҳар кундузнинг кечаси бор.
Ҳар ким ўз гўрига йиғлар.
Ҳар куннинг ўз тонги бор.
Ҳар нарсага ғам ема,
Парча нонни кам ема.