Самарадорлик ва бесамарлик ҳақида мақоллар

Амали йўқ сўфидан,
Тухуми йўқ товуқ яхши.

Арпанинг дони бўлгунча,
Буғдойнинг сомони бўл.

Баракаҳ қўлнинг сўйган чумчуғи ҳам қўй бўлади.

Бахмал кийдим — эгнимда йўқ,
Палов едим — оғзимда йўқ.

Бефойда кундадан ўтин яхши.

Бўрдоқи ейман десанг,
Қизингни қассобга бер.

Гап билан ваъда берма,
Иш билан ваъда бер.

Гап билан ош пишмас.

Дарахт ўсиб қуш қўнар.

Дарахтнинг сояси тагига тушмас.

Етмиш юлдуз ярим ойга татимас.

Жойи бор, йўлаги йўқ,
Палахмони бор, ғўлаги йўқ.

Иссиқ овқат — танга роҳат.

Иссиқ суяк синдирмас,
Совуқ жонни тиндирмас.

Ишлаганда қулдай ишла,
Отланганда бекдай отлан.

Ишлаганинг — уйингга,
Ўрганганинг — ўзингга.

Йироқдаги сув билан сувсоқлик қонмас.

Йироқдаги қуйруқдан,
Яқиндаги ўпка яхши.

Йиғлаган билан ўлик тирилмас,
Ямаган билан чирик тикилмас.

Кириб чиқма, билиб чиқ.

Куйгандан кул чиқар.

Куйдирса ҳам, кун яхши.

Кулол мўндида сув ичар.

Кулолнинг ичишга косаси йўқ.

Кулолнинг кулфатин кўр,
Тутгани сопол товоқ.

Кўнгил кирин айтса кетар,
Кўйлак кирин ювса кетар.

Кўп гапиргандан кўп иш кутма.

Кўп отган билан мерган бўлмас,
Кўп айтган билан чечан бўлмас.

Кўрган кўп билар,
Ўқиган — оз.

Маъроқи сигир сут бермас.

Мевали дарахт кўп калтак ейди.

Мевали дарахтга ҳамма қарайди.

Мевали дарахтга ҳар ким ҳам кесак отар.

Мевали дарахтнинг шохи хам.

Милк сўрган билан қорин тўймас.

Минг қайғу бир иш битирмас.

Мингта ҳап-ҳапдан,
Битта чоп-чоп яхши.

Мол йўқолса, эгаси сабаб.

Молинг бўлса зотли,
Рўзғоринг ҳам тотли.

Муздан ойна бўлмас,
Симобдан — кўз.

«Нимани ўқидинг?» деб сўрама,
«Нимани билдинг?» деб сўра.

Нон емаснинг ишига боқ.

Оёқда бўлгандан оғизда бўлган яхши.

Ола чиқди — бало чиқди.

Ола эккан оз олар,
Роса эккан соз олар.

Олма сабоғидан ортиқ бўлмас.

Олмаган қушдан ола бўйин сичқон яхши.

Олтин чиққан жойни одам бўйи қази.

Она ақли — қиз ақли,
Ота сўзи — ақл кўзи.

Ориқ ҳўкизда ёғ йўқ,
Сўяман десанг, пичоқ йўқ.

Осмон тўла фаришта,
Ҳар қайсиси бир ишда.

От бойловда семирар,
Қўй — яйловда.

От яхшиси — ёвмут,
Тўн яхшиси — мовут.

Отамнинг унуми бор,
Онамнинг — тиними.

Отнинг зўри қия ошганда билинар.

Оч молим — тўқ молим,
Тўқ молим — йўқ молим.

Раҳбар нопок бўлса, ишда унум йўқ.

Тегиб турса — «мўҳ-мўҳ»,
Тегмай қолса — «ҳўк-ҳўк».

Тер тўкиб меҳнат қилсанг, ердан зар унар.

Тер тўкиб сочсанг уруғ,
Ер сени қўймас қуруқ.

Тер тўкканга — беш ёнғоқ,
Тўкмаганга — пуч ёнғоқ.

Тер тўкканга ер битар.
Тер тўкканга — ер тўкар.

Тер тўкмаган эр эмас,
Қўл тегмаган ер эмас.

Тер тўксанг, дон тўкасан,
Дон тўксанг, нон тўкасан.
Тер тўксанг, дур оласан.

Туғмас товуқ кўп қақиллар.

Туққанинг ярамайди, тукканинг ярайди.

Тўртта шап-шапдан,
Битта ҳап-ҳап яхши.

Унумли меҳнат — катта даромад.

Унумсиз ишга уринма,
Кўпдан қолиб суринма.

Шойи билан кимхоб кийдим, эгнимда йўқ,
Қази билан қарта едим, қорнимда йўқ.

Эрда гина бўлмайди,
Ерда хина бўлмайди.

Эрта ўнгмаган кеч ўнгмас,
Кеч ўнгмаган ҳеч ўнгмас.

Эт — этга, шўрва — бетга.

Эчки бўлсин, така бўлсин, сути бўлсин.

Ўлмаган қуи олтин косада сув ичар.

Ўғирлик морнинг баракаси бўлмас.

Қаринг бор — бараканг бор.

Қочган қутулмас, қувган етолмас.

Қоҳати елин сутли бўлар.

Қуруқ сўз қулоққа ёқмас.

Қуруқ товоққа фотиҳа юқмас.

Қуруқ қошиқ оғиз йиртар.

Қутли қўноқ келса, қўй эгиз туғар,
Қутсиз қўноқ келса, қўйга қашқир чопар.

Қўнишига қарама, унишига қара.

Ғайрати бор кишининг
Унуми бор ишининг.

Ҳайдан келган ҳувга кетар,
Ёмғирдан келган сувга кетар.

Ҳар юмушнинг фаш бор,
Ҳар бир ишнинг асли бор.

Ҳаракат, ҳаракатда баракат.

Ҳаром молнинг баракаси йўқ.

Ҳаром қўл аралашса,
Ҳалол қўлдан қут кетар.

Ҳаром қўл бор жойда барака бўлмас.
Ҳечдан кўра кеч яхши.