Адандан жой топилса тўрга ўтма.
Азларнинг кўнгли қуртова тилар.
Амал етди кўрга,
Югуриб ўтди тўрга.
Амал ўздирар,
Амалга мағрур бўлсанг, тўздирар.
Амал тегди ҳундуга,
Бошини суқди мўндуга.
Амал тегса нодонга,
Ўзини урар ҳар ёнга.
Арғумоғим жиртак отди,
Лойни кўриб таппа ётди.
Бақ-бақ этган такани
Ёмғир ёққанда кўр.
Шақ-шақ этган келинни
Сигир соққанда кўр.
Бақ-бақ этган такани
Қор босганда кўр.
Манман деган йигитни
Ёв босганда кўр.
Бақироқ сигир сутсиз бўлар.
Билган киши билдим демас,
Билдим деса, билган эмас.
Билмаганни билдим дема,
Қилмаганни қилдим дема.
Бир кўзи кўр,
Ҳайбати зўр.
Бир ошганга бир тошган.
Бирни билган бирни билмас.
Биров билганини мақтар,
Биров — кўрганини.
Бойиб кетсанг бўкирма,
Йўл юрганда сўкинма.
Бор бўлсанг, ошма,
Йўқ бўлсанг, шошма.
Борликда мақтанма,
Йўқликда қайғурма.
Бошинг осмонга етса ҳам
Ерга қараб юр.
Боққанинг икки эчки,
Ўшқирганинг ер тебратар.
Бўш тегирмон гулдирар.
Гавдасига мағрур туя
Мучалга кирмай қолибди.
Гапни катта гапирма,
Нонни катта тишлама.
Давлат битса ёмонга
Ўзин санар хоқонга.
Дарахт қанча баланд бўлса ҳам,
Меваси қуйида бўлади.
Даҳсар — тариқ, сесар — ҳайқириқ.
Донг тортганнинг тўйини кўр,
Манг урганнинг уйини кўр.
Дўстингга сир айт,
Манманликдан қайт.
Ерни сув бузар,
Одамни — пул.
Ёмғир ўзин сел санар,
Кўлмак ўзин — кўл.
Ёнида бир пули йўқ,
Туянинг тишини кўрар.
Ёнида бир пули йўқ,
Қиз сайлайди бойвачча.
Ёнида бир пули йўқ,
Ғирвонга ҳоким.
Ёғ ёнар пилик баҳона.
Жангал ўзини боғ санар.
Жом қозоннинг тоти чиқар,
Мақтанчоқнинг — моти.
Ит уясида ўзини йўлбарс санар.
Ит қутурса, эгасини қопар,
Чумчуқ қутурса, буигутга чопар.
Итнинг ажали етса, меҳробга ўтирар.
Ичгани оши йўқ,
Итининг оти «Бойтеват».
Иш бошлаганда мақтанма,
Иш битганда мақтан.
Ишни Исмат қилади,
Лофни Тошмат уради.
Ишни қилади асбоб,
Эгаси уради лоф.
Йиртиқ оғиз тиртиқ оғизга кулар.
Йўл кўрган от йўлга сиғмас.
Йўқ нарса бор бўлар, камтар бўлсанг,
Бор нарса йўқ бўлар, манман бўлсанг.
Кал тегди, кўр ноз қилди.
Калнинг нимаси бор,
Темир тароғи.
Кўрнинг нимаси бор
Эски таёғи.
Камликнинг камоли бор.
Камтар бўлдинг — гавҳар бўлдинг.
Камтар бўлсанг, обрў ортар,
Манман бўлсанг, энса қотар.
Камтар бўлсанг, ош кўп,
Манман бўлсанг, тош кўп.
Камтар етар муродга,
Манман қолар уятга.
Камтар камолга етар,
Бесабр оёқдан йитар.
Камтар керилмайди,
Мол-дунёга берилмайди.
Камтарга — камол,
Манманга — завол.
Камтарга эгил,
Манманга керил.
Камтарлик — катта давлат.
Камтарлик кўкка кўтарар,
Манманлик ерга киритар.
Катта есанг ҳам, катта гапирма.
Кеккайганга кеккайгин,
Бошинг кўкка етгунча.
Эгилганга эгилгин,
Бошинг ерга теккунча.
Кеккайганга кекайгин,
Энкайганга энкайгин.
Кеккайиш теракка ярашар.
Келинни келар йилда кўр.
Келинни келганда кўр,
Сепини ёйганда кўр.
Керилган кўчага сиғмас.
Керилганнинг тўйига бор,
Мақтанганнинг — уйига.
Керилма ғоз,
Ҳунаринг оз.
Кишнаган айғирнинг уюрин кўр,
Чиранган йигитнинг — уйин.
Кун кўрмаган кун кўрса,
Кундуз чироқ ёқтирар.
Кўз-кўз қилма, кўз тегар,
Мақтанчоққа сўз тегар.
Кўкка боққан йиқилар.
Манманга — бало, югурукка — тумор.
Манманга — завол, ёмонга — ажал.
Манманлаган хотинни бешиклигида сина.
Манманлик туққан онангга ҳам ёқмас.
Манманликни нетарсан,
Обрўйингдан кетарсан.
Мақтанган панд ейди,
Камтарин қанд ейди.
Мақтанган қиз тўйда бузилар.
Мақтанганнинг бурди кетар,
Асл ниятига камтар етар.
Мақтанчоқ — қуруқ пўчоқ.
Маҳмаданадан маслаҳат кутма.
Мевали дарахт ерга энгашар,
Мевасиз дарахт кўкка тирмашар.
Мевасиз дарахт эгилмас.
Мевасиз дарахтнинг боши — туман.
Мен-мен деганнинг манглайи қора.
Молинг кўп бўлса, мақтанма,
Бошинг кўп бўлса, тўпланма.
Мулланинг олдида тилингни тий,
Устанинг олдида — қўлингни.
Номи — улуғ, супраси — қуруқ.
Ноғоранинг ичи пўк, овози — баланд.
Оёғида хинаси бор
Ерни босиб юрмайди.
Олдин ўзингга боқ,
Сўнгра ноғора қоқ.
Олдин ўзингни тузат,
Кейин бировни кузат.
От кўрмаган от кўрса,
Отхонада от чопар.
От минган отасини танимас,
Той минган — оғасини.
Отасиз ўғилнинг оғзи — катта.
Оч нима емас,
Тўқ нима демас.
Оқсоқ тек турмас,
Соқов — жим.
Оқсоқнинг охирига боқ,
Мақтанчоқнинг — маъракасига.
Оғзи билан ўроқ ўрган,
Оёғи билан машоқ терар.
Оғирликни ер кўтарар,
Семизликни қўй кўтарар.
Писмиқ ётиб пут кўтарар,
Шалдир-шулдир от кўтарар.
Пишиқман деб керилма,
Содда етар бошингга.
Подачининг қизини кўр,
Аяб босган изини кўр.
Саёз дарё шовқин оқар,
Чуқур дарё сокин оқар.
Сиз турибсиз тиккайиб,
Биз турибмиз тиккайиб,
Ерга тушган қамчини
Ким олади энкайиб.
Сирли сандиқнинг ичи бўш.
Сирти ялтироқнинг — ичи қалтироқ.
Сичқон сиғмас инига,
Ғалвир боғлар думига.
Сочиб мақтанма, йиғиб мақтан.
Соқов кўп гапирар,
Чўлоқ кўп югурар.
Супрасида уни йўқ,
Том бошида қўш тандир.
Сутсиз сигир кўп маърар.
Сўраб билган — камтарлик,
Сўрамаган — хумпариик.
Сўқир кўп кўрар,
Чўлоқ кўп юрар.
Тевадан сўрадилар:
Касбинг нима?
— Атторлик.
Тоза ясовул кўз чиқарар.
Товуқнинг учгани томгача.
Туя бўйним узун деб, карракдан қуруқ қолибди,
Туғилмаган Тиловга тилла бешик.
Тўла йўғон пўла бўлар.
Тўқол така сузишда енгилар.
Уйида иштон бичолмаган
Далада тўн бичар.
Уйида бир ош уни йўқ,
Итининг оти — Маржонгул.
Уйида йўқ угралик,
Ўзганикида қилар тўралик.
Уйида умоч кесмаган,
Кўчада угра кесар.
Улуғ бўлсанг кеккайма,
Ўз элингга чекчайма.
Улфатинг новча бўлса, паст бўл,
Паст бўлса, хас бўл.
Устаси — салмоқчи,
Шогирди — сайроқчи.
Хашак оқар юзида,
Қуми қолар тагида.
Чақимчи етказар, мақтанчоқ ўлдирар.
Чилласи чироқ кўрмаган
Мум шамни камситар.
Шер қутурса, ойга сапчир.
Шуҳратпараст — ҳамиша пасткаш.
Шуҳратпараст эл бўлмас,
Кўлмак сувдан кои бўлмас.
Эл сени ақлли деса,
Сен элдан ақл ўрган.
Эриб айтган эритар,
Керилиб айтган ҳоритар.
Эрим урмайди дема,
Болам сиймайди дема.
Эшак маслаҳатлашиб ҳанграмас.
Эшак мақтаниб, тулпор бўлмас,
Қарға мақтаниб, шунқор бўлмас.
Эшак ҳанграйди сойда,
Маълум бўлади лойда.
Эшакка мугуз битса,
От қорнини ёрар.
Эшакка мугуз битса,
Эгасини сузар.
Туяга қанот битса,
Томингни бузар.
Ювош йўғонласа, эшикка сиғмас.
Юришни билмасанг, сакрашга уринма.
Янтоқ ўзини боғ айлар,
Аҳмоқ ўзини тоғ айлар.
Япалоққуш мақтанса,
Жардан қуён олдим дер.
Ёмон киши мақтанса,
Яхшининг ёқасидан олдим дер.
Ясанчоқ мардона бўлмас,
Капалак парвона бўлмас.
Яхши эпи билан сўзлар,
Ёмон — сепи билан.
Ўзгага кулгунча, ўзингга кул.
Ўзгада нуқсон кўрсанг,
Ўзингни бенуқсон дема.
Ўзгани буғдой билсанг,
Ўзингни сомон бил.
Ўзи пасмонданинг кўнгли осмонда.
Ўзим биламан деган ўлар,
Кўп биламан деган қулар.
Ўзим биламан деган ўрга тушар.
Ўзинг осмонда бўлсанг ҳам,
Оёғинг ерда бўлсин.
Ўзингга қарама, оламга қара.
Ўзингни ой билсанг,
Ўзгани сой бил.
Ўзингни эр билсанг,
Ўзгани шер бил.
Ўзингни ўзинг мақтама,
Сени биров мақтасин.
Ўзингча кўрмасанг, кўзингча кўр.
Ўзини ака деган
Эчкисини така дер.
Ўзини мақтаган — ўлимнинг қоровули.
Ўзиникида жинчироқ ёқмаган
Бировникида шамчироқ ёқар.
Ўзиникида қирмоч еган
Бировникида қуйруқ сўрар.
Ўзлари — хон,
Кўланкалари — майдон.
Ўланни тўй кўтарар,
Семизликни — қўй.
Ўлармоннинг жони сабил.
Ўрдак йўқ кўлда лойхўрак — хон.
Ўтган кунингни унутма,
Хом чориғингни қуритма.
Ўтмас пичоққа — олтин соп.
Ўтмас теша ўткир бўлса,
Болта дастасини қирқар.
Қарға қанот ёзиб қарчиғай бўлмас.
Қақиллаган хотинни қиз берганда кўр.
Қизил этиклидан келмайди,
Кўн этиклига бермайди.
Қизим бор деб керилма,
Зеб-зийнатга берилма.
Қилиши битта тухум-у
Қа-қалаши юрт бузар.
Қора товуқ қақиллайди,
Оқ товуқ шақиллайди.
Қуи еганини мақтар,
Бачча — кийганини.
Қул қутурса, Қўнғиротдан топ.
Қулни мақтансин десанг, олисга сот.
Қулон қудуққа қуласа,
Қулоғида қуибақа қуриллар.
Қурол ишлар, қўл мақтанар.
Қуруқ ердан ел чиқар.
Қуруқ ёғоч эгилмас.
Қуруқ савлатдан қуруқ сават яхши.
Қуруқнинг ўтига ҳўл куяр.
Қуюн ўзин сел санар,
Қўрқоқ ўзин эр санар.
Қуюшқондан зиёд кучанма.
Қўрқоқнинг оти — мақтанчоқ.
Ғурур — ғурбат,
Камтарлик — ҳурмат.
Ғурур ғурбатга солар.
Ҳаддидан ошса киши,
Мақтаниш бўлар иши.
Ҳар қуш ўз овозидан хуш бўлар.