Илм, касб-ҳунар ва илмсизлик ҳақида мақоллар

Аввал бил, кейин қил.

Аввал ўрган, кейин ўргат.

Авом табиб — офати жон.

Аврасанг, оқил бўлар,
Боврасанг, ботир бўлар.

Ақл кўпга етказар,
Ҳунар — кўкка.

Баракат — мағизда,
Ҳунарли қўл — оғизда.

Бахт белгиси — билим.

Беҳунаминг ҳунари — ялқовлик.

Билаги зўр бирни йиқар,
Билими зўр — мингни.

Билак билан битмаган
Билим билан битар.

Билган билганин ишлар,
Билмаган бармоғин тишлар.

Билган битирар,
Билмаган йитирар.

Билган ўзар,
Билмаган тўзар.

Билган ўқир,
Билмаган тўқир.

Билдириш учун биҳш керак.

Билим — ақл чироғи.

Билим бахт келтирар.

Билим — давлатдан қиммат.

Билим — кучда,
Куч — билимда.

БилимЖи — олим.
Билимсиз — зоҳм.

Билимлига дунё ёруғ,
Билимсизга — қоронғу.

Билимлининг билими юқар,
Билимсизнинг нимаси юқар.

Билишим,
Билишимга тушар бир ишим.

Билимсиз кишига иш йўқ,
Илмсиз кишига ош йўқ.

Билимсиз мулладан устига юк ортилган эшак яхши.

Билимсиз халфа — экинсиз дала.

Билмаган айб эмас,
Билишга тиришмаган айб.

Билмаган ишга уринма,
Уриниб тузоққа илинма.

Билмагандан билган яхши,
Тўғри ишни қилган яхши.

Билмаганни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим.

Билмаганнинг билаги толмас.

Билмас табиб жон олар.

Билмасанг, билгандан сўра.

Бир йигитга етмиш ҳунар оз.

Бир йигитга қирқ ҳунар оз.

Бол тутган бармоғини ялар,
Ҳунари бор — эрмагини.

Гўзаллик — илм-у маърифатда.

Давлат тугар, билим тугамас.

Дидли йигит — илмли йигит.

Дорбоз дордан ўлар,
Морбоз — мордан.

Жони борнинг ғами бор,
Касби-кори номи бор.

Зеҳн қўйса, онг қўнар,
Ҳунар ортса, иш унар.

Зеҳн қўйсанг билимга,
Илм томар дилингга.

Илм — ақл булоғи,
Ақл — яшаш чироғи.

Илм бахт келтирар,
Билим тахт келтирар.

Илм — ёруғлик,
Жаҳолат — зуимат.

Илм излаган етар,
Изламаган — йитар.

Илм истасанг, такрор қил.

Илм кўп, умр оз,
Керагини ўқи.

Илм олиш — нина билан қудуқ қазиш.

Илм олишнинг эрта-кечи йўқ.

Илм топмай, мақтанма.

Илм — тубсиз қудуқ.

Илм — эгарланган от,
Билганга — дўст,
билмаганга — ёв.

Илм ўлчови — ақл,
Зеҳн ўлчови — нақл.

Илм қоғоз қатида эмас, мия қатида.

Илми борни ёш дема,
Илми йўқни бош дема.

Илми йўқнинг кўзи юмуқ.

Илмли одам — иликли суяк.

Илмли олар, Илмсиз олдирар.

Илмли уй — чароғон,
Илмсиз уй — зимистон.

Илмлининг сўзи — ўқ.

Илмни меҳнатсиз эгаллаб бўлмас.

лимнинг аввали аччиқ,
Сўнги — тотли.

Илмсиз бир яшар,
Илмли минг яшар.

Илмсиз бош қашир,
Хушомадгўй гап ташир.

Илмсиз имомдан тухум қилмайдиган товуқ яхши.

Илмсиз киши ўлимга яқин.

Илмсиз олим — тўқимсиз эшак.

Илмсизга ишонч йўқ,
Ҳунарсизга қувонч йўқ.

Илм-у ҳикмат сувни ёндирар.

Илм-у ҳунар елга эмас, элга.

Имони йўқнинг бурди йўқ.

Йигит ҳусни — ҳунар.

Касб—касб, туби—насиб.

Касбнинг ёмони йўқ.

Китоб — ақл қайроғи.

Китоб кўрмаган калла —
Гиёҳ унмаган дала.

Китобсиз ақл — қанотсиз қуш.

Кўриб билиш яқинни,
Ўқиб билиш узоқни.

Мерос моли тўзади,
Меросли ҳунар ўзади.

Милтиқ кўтарган билан овчи бўлмас,
Дағдаға солган билан — довчи.

Мулла билганин ўқир,
Бўзчи билганин тўқир.

Мулла билганин ўқир,
Товуқ кўрганин чўқир.

Мулла бўлсанг, такрор қил,
Деҳқон бўлсанг, шудгор қил.

Огоҳликни кўрдан ўрган,
Доноликни — илмдан.

Оз-оз ўрганиб уста бўлур.

Оздан йиғилиб дарё бўлар,
Сўраб-сўраб доно бўлар.

Олтин олма, билим ол,
Билим олсанг, билиб ол.

Ота касби — давлат касби.

Ота ҳунари — болага мерос.

Отолмаган ёй танлар.

Отолмаган овчи ёйидан кўрар.

Пилиги йўқ чироқ ёнмас,
Билиги йўқ йигит ярамас.

Пилинг кучли бўлгунча,
Билиминг кучли бўлсин.

Похолдан сомон чиқмас,
Қўполдан олим чиқмас.

Саъва иши — сайрамоқ,
Ҳўкиз иши — хирмон янчмоқ.

Тасбеҳ ағдарганнинг бари мулла эмас,
Таёқ тутганнинг баил чўпон эмас.

Текин бойлик ахтаргунча,
Ўзингга боп ҳунар топ.

Тешик идиш сувда билинар,
Билими оз киши — синовда.

Тикансиз гул бўлмас,
Машаққатсиз — ҳунар.

Тиккан чевар эмас,
Бичган — чевар.

Тил билган йўлда қолмас.

Уста, ишни қилар пухта.

Уста кўрмаган шогирд
Ҳар мақомга йўиғалар.

Устадан шогирд ўзар.

Устани шогирд синдирар,
Пистани — пўчоқ.

Устоз кўрган хат танк.

Устозсиз шогирд — жонсиз кесак.

Учишга қанот керак,
Ўқишга — тоқат.

Учқундан қўрққан темирчи бўлмас.

Уқувсиз ишбоши бўлса,
Бақир-чақирдан чиқмас.

Чаласавод — чирик работ.

Чечаннинг — тили,
Чеварнинг — қўли.

Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин.

Шайхнинг ҳунари бўлмаса, хонақоҳ танг.

Шогирд устадан ўтмаса, иш йитар.

Шогирдига тош берган тош олар,
Бош берган бош олар.

Шогирдинг оқил бўлса, бошингда тож,
Шогирдинг эрка бўлса, бошга таёқ.

Шогирднинг бефаросати
Устозни муттаҳам қилар.

Эр йигит деб ким айтар,
Ёвда ялов йиқмаса.

Чечанҳгин ким мақтар,
Довда уни чиқмаса.

Эр кўрки — билик,
Суяк кўрки — илик.

Юз туман олтиндан ҳунар яхши.

Юз ҳунарни чала билгандан
Бир ҳунарни тўла бил.

Юзга кирсанг, юз йил ўқи.

Юзга кирсанг ҳам, ҳунар ўрган.

Юзига қарама, билимига қара.

Ямоқчининг ишини сувоқчи билмас.

Яхши билсанг ишингни,
Яхшилар силар бошингни.

Ўлмаган — қўшиқчи,
Эринмаган — эшикчи.

Ўнга олгин, бирга сот,
Отинг чиқсин савдогар.

Ўрганиш — бир ҳунар,
Ўргатиш — икки ҳунар.

Ўрдак бўлмай, ғоз бўл,
Билим олиб, соз бўл.

Ўқиган — гулистон,
Ўқимаган — гўристон.

Ўқиган — ёруғ,
Ўқимаган — чориқ.

Ўқиган — олим,
Ўқимаган — ўзига золим.

Ўқиган ўқдан ошар,
Нодон турткидан шошар.

Ўқиган ўқиган эмас,
Уққан — ўқиган.

Ўқиган ўғил отадан улуғ.

Ўқиганинг ўзингга.

Ўқиганнинг оши — пишириғлик.

Ўқиганнинг ошиғи — олчи.

Ўқиганнинг тили — икки.

Ўқимаган шу дамда,
Туртинар ҳар қадамда.

Ўқимаган — яланг оёқ,
Баайни бир қуруқ таёқ.

Ўқимай мулла бўлган,
Чўқимай қарға бўлар.

Ўқиш бошқа, уқиш бошқа.

Ўқиш — жафоли, кети — вафоли.

Ўқиш яхши,
Уқиш ундан ҳам яхши.

Ўқуви бор улғаяр,
Уқуви йўқ сарғаяр.

Қадам қўй аста-аста,
Қадам етгунча илм иста.

Қаиғанинг ҳунари бўлса, тезак емасди.

Қаттиқ бақирган билан қўшиқчи бўлмас.

Қиз билагини шимарар,
Турли ипакҳимарар.

Қизнинг кўрки — ноз,
Йигитнинг кўрки — ҳунар.

Қирсиз ер бўлмас,
Ҳунарсиз — эр.

Қуйма ақл бўлмаса,
Туртма ақл ҳеч бўлар.

Қунт билан ўрган ҳунар,
Ҳунардан ризқинг унар.

Қўйингни қассобга сўйдир,
Ўликни мурдашўга ювдир.

Қўйни қассоб сўйсин,
Ошни ошпаз пиширсин.

Қўли ҳунарсиз — нон гадойи.

Ҳар иш ўз устасидан қўрқар.

Ҳар ишнинг бир устаси бор,
Ҳар устанинг бир устози бор.

Ҳар касбнинг ўз гашти бор.

Ҳар кимнинг иши эмас улоқ уламоқ,
Мадрасага бориб тупроқ яламоқ.

Ҳар кимнинг касби — ўзига.

Ҳар ҳунарнинг ўз сири бор,
Ҳар ишнинг ўз ери бор.

Ҳунар ошатар,
Меҳнат яшнатар.

Ҳунар — бир, пардоз — қирқ.

Ҳунар бўлса қўлингда,
Нон топилар йўлингда.

Ҳунар — зар, ҳунарсиз — хар.

Ҳунар ошхўрга ош берар,
Нонхўрга — нон.

Ҳунар — оқар булоқ,
Илм — ёнар чироқ.

Ҳунар тагида ҳунар бор.

Ҳунар — туганмас хазина.

Ҳунар тўйғизар,
От миндириб, тўн кийгизар.

Ҳунар, ҳунардан унар.

Ҳунари борнинг олтин билаги бор.

Ҳунари йўқ кишидан
Бигизи бор ямоқчи яхши.

Ҳунари йўқ кишининг,
Мазаси йўқ ишининг.

Ҳунари йўқ эркакдан игнаси бор хотин яхши.

Ҳунарли йигит — мевали дарахт.

Ҳунарли киши оч қолмас.

Ҳунарли мой ошар,
Ҳунарсиз лой ошар.

Ҳунарли эр хор бўлмас,
Дўст-душманга зор бўлмас.

Ҳунарли ўлмас,
Ҳунарсиз кун кўрмас.

Ҳунарлининг ҳунари
Муродига етказар.
Ҳунарсизнинг юрари
Қаро ерга етказар.

Ҳунарманднинг нони — бутун.

Ҳунарни ўрган,
Ўрганда, чиран.

Ҳунарни ўрганиб қўйсанг,
Сендан ош-нон тиламайди.

Ҳунарсиз тездан, ҳунарли хез яхши.

Ҳунарсизнинг қирқими узун,
Ҳунарлининг — бичими.