Амалдорлар ва авом дин вакиллари ҳақида мақоллар

Азизларнинг кўнгли қуртова тилар.

Бахши тўрда яхши,
Мулла — гўрда.

Бахшиники «ҳай» билан,
Мулланики «вой» билан.

Бақа эти гўшт бўлмас,
Сипоҳидан дўст бўлмас.

«Бегим» дегунча белинг синар.

Бек гапирса, бекники маъқул,
Хон гапирса — хонники.

Бек қурсин,
Бек келиб қўнган уйнинг шўри қурисин.

Бекка етгунча, белинг синар.

Бекка етиб безиллагунча,
Қулга тегиб қутулган яхши.

Бекники — бежоғлик,
Бойники — тежоғлик.

Бекнинг косасидан сув ичма.

Беткай кетар, бел қолар,
Беклар кетар, эл қолар.

Бой билан бой қуда бўлса,
Ўртада йўиға юрар.

Камбағал камбағал билан қуда бўлса,
Ўртада тўрва юрар.

Бой бойга боқар,
Сув сойга оқар.

Бой боласи бойдаккина,
Эгарлаб қўйган тойдаккина.

Бой бор бўлса ҳам бермас,
Йўқ йўқ бўлса ҳам қараб турмас.

Бой буванинг оши бор,
Ичи тўла тоши бор.

Бой бўлиб безиллагунча,
Қул бўлиб қўпориб юр.

Бой ҳам бойга,
Худо ҳам бойга.

Бойга ёлланган молли бўлмас,
Молли бўлса ҳам, ҳолли бўлмас.

Бойга ишонсанг, боринг кетар,
Хонга ишонсанг — бошинг.

Бойнинг бўйни йўғон.

Бойнинг иши — вой.

Бойнинг оши — кўзнинг ёши.

Бойнинг оғзи қийшиқ бўлса ҳам, сўзи тўғри.

Бойнинг туячиси бўлсанг, қув бўласан,
Қўйчиси бўлсанг, қуи бўласан.

Бойнинг хўрози ўрдак олар.

Бойнинг хўрози ҳам туғар.

Бутоқда хўроз қичқирар,
Мезанада — сўфи.

Буқанинг молга сонлиги йўқ,
Хўжанинг — элга.

Гоҳ — худо-ю расул,
Гоҳ — нағмайи усул.

Даъво қилма домладан,
Қарздор бўлма сўфидан.

Домла-имом оч қолса, бозор кезар,
Сўфи оч қолса — мозор.

Ер — бойники,
Сув — сойники.

Ер оғаси — худо,
Сув оғаси — султон.

Ернинг йиртиғи йўқ,
Бойнинг — тиртиғи.

Ёғи йўқ, қаймоғи йўқ, чойи қурсин,
Хайри йўқ, эҳсони йўқ, бойи қурсин.

Ёғочнинг ёмони — сўқи,
Одамнинг ёмони — сўфи.

Золим оши ош бўлмас,
Ёмон йиғилиб бош бўлмас.

ЗоУмдан вафо тилама.

Золимдан паноҳ тилама,
Фосиқдан — вафо.

Золимнинг жойи — жаҳаннам.

Зўр билан кўрнинг ақли бўлмас.

Зўр — зўрники,
Томоша — кўрники.

Зўравонда ҳаё йўқ.

Зўравонлик — охири вайронлик.

Зўрлик бор ерда зўравон кўпаяр.

Зўрликнинг сўнгги — хўрлик.

Икки мулла — бир киши,
Бир мулла — ёрти киши.

Мингбошига минг берсанг, минғирлар,
Юзбошига юз берсанг, юз урар.

Мол кўпайса, баракат ортар,
Мулла кўпайса — оят.

Мулла билганин ўқир,
Қарға кўрганин чўқир.

Мулла-имом хотин билан ўйнар,
Иллатини қавми тортар.

Мулла, мулланинг иши — ҳийла.

Мулла паловга ўч,
Банги — оловга.

Мулла соқолига оро берар,
Лўли — зулфига.

Мулла фолбинни кўролмас,
Эшон — иккаласини ҳам.

Мулла ҳолвани кўрса,
Қуръонни унутар.

Муллага берсанг, олдим демас,
Кўрга берсанг, кўрдим демас.

Муллани мозорда кўр,
Даллолни — бозорда.

Мулланинг айтганини қил,
Қилганини қилма.

Мулланинг салласи оқ,
Юраги — қора.

Мулланинг сахийлиги — тилида.

Мулланинг семизидан қўрқ,
Табибнинг — ориғидан.

Мулланинг қорни очса, номози тугар.

Мулласи кўп элнинг тўқлиси ҳаромга чиқар.

Муттаҳамдан гап сўрасанг, бераси кўп,
Тўрадан гап сўрасанг, эртаси кўп.

«Нун» — муллага чаноқ ун.

Одамнинг бузуғи ҳам қози,
Бузғунчиси ҳам.

Одамнинг тўраси хушмас,
Отдан тушса ҳам, эгардан тушмас.

Ой ботса ҳам, бой ётмас.

Ой чиқса ҳам, бойга чиқсин,
Кун чиқса ҳам, бойга чиқсин.

«0линг-олинг» деганда,
Ҳароми йўқ эшоннинг.

«Беринг-беринг» деганда,
Ороми йўқ эшоннинг.

Олио берганни мулло бермас.

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин.

Пирим,
Пиримда қолди бир мирим.

Пирингнинг ҳам пири бор.

Подшо золим бўлса, юрт тўзар,
Подшо одил бўлса, юрт ўзар.

Подшо тахтидан тойса,
Вазири гадо бўлар.

Подшо фуқаро билан подшо.

Подшонинг кураги узун.

Подшонинг қўлтиғи кенг.

Подшонинг ҳоли танг бўлса,
Гадони ахтарар.
Гадонинг ҳоли танг бўлса,
Худони ахтарар.

Саводсиз мулланинг салласи катта.

Саллага боқма, каллага боқ.

Сўфи кавуш ўғирлар,
Эски чопонни ўғри қилар.

Сўфи сўғон ер,
Топилса, йўғон ер.

Таассуб қилма бойга,
Кетинг тегади лойга.

Текин шаробни қози ҳам ичар.

Туянинг думи ерга тегар,
Хўжанинг қизи эрга тегар.

Тўрага ишинг тушса, чайнамай ютар.

Тўғри гап эшон-у қозига ёқмас.

Хон бор ерда қон бор.

Хон боқди — худо боқди.

Хон кўп бўлса, ёв кўп бўлар,
Бек кўп бўлса, дов кўп бўлар.

Хон одиллик қилмаса,
Хонумондан айрилар.

Бой хайрлик қилмаса,
Бор молидан айрилар.

Хон хонга йиғлар,
Хон — хотинига.

Хон хондан қўрқар,
Хон — хотинидан.

Хон қошида қоранг бўлса,
Қора кеманг қирда юрар.

Хонни одил дедилар,
Хонумондан айрилдик.

Бойни хайрҳ дедилар,
Бор-у йўқдан айрилдик.

Хўжа, мулла эл бузар,
Чўп-чор ер бузар.

Хўжа очдан ўлар,
Тўра — томоқдан.

Хўжадан қиз оҳш —
Патирдан қил олиш.

Хўжам дедим, белим синди,
Белимгина эмас, қўлим синди.

Хўжамнинг қорни тўқ,
Қули билан иши йўқ.

Хўжанинг ақли тушдан кейин кирар.

Чоракор чораклаб олар,
Бой акам — ботмонлаб.

Шариатда шарм йўқ.

Шариатнинг йўли кўп.

Эркин қўйсанг хўжани,
Ётиб ичар гўжани.

Эшак Маккага бориб ҳожи бўлмас.

Янги бойда тиним йўқ,
Эски бойда — уйқу.

Янтоқнинг ёғи йўқ,
Қози, эшоннинг — соғи.

Ўйнашмагин амир билан,
Амир урар темир билан.

Ўйнашмагин арбоб билан,
Арбоб урар ҳар боб билан.

Ўланли ерда ҳўкиз семирар,
Ўлимли ерда — мулла.

Ўликнинг кўзидан ёш чиқмас,
Эшоннинг уйидан ош чиқмас.

Қийшиқ арава йўл бузар,
Қози, мулла эл бузар.

Қинғир оғиз бўлса ҳам,
Бойнинг қизи эр танлар.

Қози ришвасиз бўлмас.

Қозига бора берма, пора бер.

Қозига борсанг, қози пулини тугиб бор.

Қор бошига қор етар,
Хон бошига хон етар.

Қор ёғди деб севинма,
Аёзлари бор.
Хўжа келди деб севинма,
Ниёзлари бор.
Қор ёғди деб суюнма,
Қировлари бор.
Сўфи келди деб суюнма,
Сўровлари бор.

Қуллуқ қилсанг тўрага,
Йиқиласан ўрага.

Қулни қуи десанг, ўлгиси келар,
Бекни бек десанг, кулгиси келар.

Қўзиқорин гўшт бўлмас,
Домла-имом — дўст.

Қўл қўлни билар,
Шариат — йўлни.

Ҳайвон ўлса, қарға шод,
Одам ўлса, мулла шод.

Ҳамма ҳамма билан,
Мулла ғумма билан.

Ҳоким бўлсанг, халқни бил.
Ҳолингни ҳокимга айт,
Бор-йўғингни ташлаб кет.