Қадимги юнон файласуфи Анаксимен милетлик Эвристратнинг ўғли ва файласуф Анаксимандрнинг яқин дўсти бўлган.
* * *
Анаксимен шогирди билан қалин дарахтзорда сайр қилиб юрарди. Суҳбат орасида шогирди ундан сўраб қолди: «Устоз, мана сиз буюк эллинлардан сабоқ олган, кўп йиллик ҳаётий тажриба орттириб, донишмандлик мақомига эришган инсонсиз. Лекин негадир ҳали кўп нарсани билмайман, деб нолийсиз. Наҳотки, сиздек донишманд учун ҳам ечилмаган саволлар бўлса бу дунёда?» Файласуф ўйланиб қолди ва таёқ олиб ерга иккита доира чизди. Бу доираларнинг бири кичкина, иккинчиси каттароқ эди. «Мана бу кичкина доира сенинг билимларинг, каттаси эса меники, — деди Анаксимен. — Ушбу доиралардан ташқаридаги майдон эса ҳали биз англаб етмаган илмлардир. Энди бир эътибор бергин-а, доира қанчалик кичик бўлса, ундан ташқаридаги майдон ҳам шунча кичик, яъни ҳали биз тушуниб етмаган илмлар камроқдир. Доира катта бўлса, бунинг акси, яъни инсоннинг билим доираси қанчалар кенг бўлса, бу доирага туташ номаълумлик майдони ҳам шунчалар кенгдир.