• Эркалатилган ит кучукка айланади.
• Қўмондонсиз қўшин ― деҳқонсиз дала.
• Душманнинг ерини ҳайдасанг, душман сеникини эгаллайди.
• Тўғри қурган уйни маккор бузади.
• Вақтинчалик дўстлик ― мангу қулликдир.
• Сен ўзингга эҳтиёт бўлсанг, Худо сен билан.
• Икки ёмондан танлаш имкони йўқ.
• Камбағалнинг нони бўлганда тузи бўлмайди, тузи бўлганда нони.
• Ким кўп еса, ухлай олмайди.
• Ким уятни ҳис қилса, қарзни ҳам ҳис қилади.
• Шароб ичиб маза қилган йўлда ухлаб қолади.
• Ёмонлик қилмасанг ― доим қўрқмайсан.
• Чўпон деҳқон бўлишга ҳаракат қилмайди.
• Кучли ва мағрур чиқиша олмайди.
• Ёлғон гапириб, сўнг ростини айтсанг-да, сенга ишонишмайди.
• Бахт топилади, ёмонлик унутилади.
Давронбек Тожиалиев таржимаси.
Шумерлар, шумерийлар — Жанубий Месопотамия (ҳозирги Ироқ)да яшаган қадимий халқ. Оз сонли лингвистик ва топонимик маълумотларга кўра, шумерлар мамлакатнинг туб жой аҳолиси бўлмаган. Улар бу ҳудудга камида милоддан аввалги 4-минг йилликда келишган. Антропологик жиҳатдан европеоид бўлишган. С.П. Толстовнинг фикрича, Шумер тили кўп жиҳатдан Олтой тил гуруҳига мансуб туркий тилларга ўхшаш бўлган.