• Туяга ноз қил десанг бир таноб ерни вайрон қилади.
• Қўй кўрмаган қўй кўрса, қувиб-қувиб ўлдирар.
• Туядай бўйи бору, тугмадай ақли йўқдан қўрқ.
• “Арзончилик бўлса оламан”дан, “қимматчилик бўлса сотаман”дан инсоф кетади.
• Бегонанинг айби тез кўзга ташланади, ўз айбингни қабргача сезмайсан.
• Яхши сўз — ярим бахт.
• Кўп яшагандан эмас, кўп кўргандан ўрган.
• Ўттиз икки тиш орасидан айтилган сўз ўттиз уч аймоққа тарқалади.
• Қарға қанча ғақилламасан ғоз бўлолмайди, қари аёл қанча нозланмасин қиз бўлолмайди.
• Қўйлар бирлашса, бўри ҳам қўрқади.
• Аччиқ ҳақиқат ширин ёлғондан афзал.
• Қийшиқ ўтирсанг ҳам тўғри гапир.
• Берсанг — оласан, эксанг — ўрасан.
• Озғин ҳўкизни боқсанг оғзинг мойга тўлади, ёмон инсонни боқсанг оғзи-бурнинг қон бўлади.
• Еб тўймасанг, идишни ялаб ҳам тўймайсан.
• Боққа қарасанг боғ бўлади, қарамасанг — тиканзор.
• Қўл битта, бармоқлар ҳар хил.
• Отанинг хаёли болада, боланинг хаёли кўчада.
• Қари қарға тошни ҳам майдалайди.
• Яхшиликка яхшилик — ҳар кимнинг иши, ёмонликка яхшилик — қаҳрамонлар иши.
• Яхшилик қилиш ҳеч қачон кеч эмас.
• Кемачилар келиши билан қайиқчилар қочиб қолади.
• Кўпдан қуён қочиб қутулмас.
• Бири кулади, бири ўлади.
• Адашмайдиган одам йўқ, қоқилмайдиган — туёқ.
• Агар истамасанг туяни ҳам сезмайсан.
• Секин учган ўрдак ҳаммадан аввал келади.
• Мижғов хотин билан яшагандан бўйдоқ юрган афзал.
• Кўпга югурган оздан ҳам маҳрум қолади.
• Олганга олти ҳам оз, берганга беш ҳам кўп.
• Ёлғиз қарғанинг қағиллаши эшитилмайди.
• Ўйноқлаган бузоқ ўт босади.
• Қўлда ўсган отнинг той номи қолмайди.
• Туяга янтоқ керак бўлса бўйнини чўзади.
• Эшакнинг юки енгил бўлса ёткиси келади.
• Итлар алоҳида юрса-да бўри келса бирлашади.
• Эчкининг ажали етса чўпоннинг таёғига суйкалади.
• Қора қўйнинг жунини совунлаб ювсанг ҳам оқармайди.
• Отнинг сири эгасига маълум.
• Ялқов — ўз уйида ўзи меҳмон.
• Эрта турган йигитнинг ризқи мўл бўлади.
• Арпа, буғдой — ош экан, олтин, кумуш — тош экан.
• Эл узоқда бўлса, тўнғиз тепага чиқар.
• Гул олиш учун тиканни ҳам суғорасан.
• Чарчаб минган эшак отдай бўлади, оч қолиб еган қаттиқ нон — қанддай.
• От ағанаган жойда туки қолади.
• Сийлаганни сигир билмас, сийпаганни — эшак.
• Бир қумалоқ бир қорин ёғни айнитади.
• Юздан югурик от чиқади, мингдан тулпор чиқади.
• Отга тақа қоққанини кўриб бақа ҳам оёғини узатармиш.
• Қўноқ келса эт пишар, эт пишмаса бет пишар.
• От туёғини той босар.
• Байрам отлиники, тўй тўнлиники.
• Оч одамга сигирнинг шохи ҳам юмшоқ, тўқ одамга қўйнинг гўшти ҳам қаттиқ.
• Қўй ўлса қўзиси қолар, келар йили ўзи ўлар.
• От бир танга, обрўси минг танга.
• Икки кеманинг бошини ушлаган сувга ғарқ бўлади.
• Кемага чиққаннинг жони бир, телпак кийганнинг ори бир.
• Сувдаги балиққа қувонма, у ҳали сеники эмас.
• Ҳар элнинг қуёнини ўз тозиси билан овла.
• Қуш боласи учун тўрга тушади.
• Ғоз ўчини турнадан, бит — бургадан олади.
• Ов йигити бошқа, дов йигити бошқа.
• Икки қуш урушса, овчига фойда.
• Уйдаги ҳисобни бозордаги нарҳ бузади.
• Одам олтин топади, олтин одамни тополмайди.
• Ёлғончининг тўғри сўзи ҳам зое кетади.
• Душман ёқадан олса, ит этакдан олади.
• Қайғусиз сув ичиб ҳам семиради.
• Ўйламай сўзлаган оғримай ўлади.
• Мой айниса суз солади, туз айниса не солади?
• Уйқу ўлим билан тенг.
• Оёғи катта сиққанини кияди, оёғи кичик — суйганини.
• Ёмоннинг ёқасидан олма, оғасига бор.
• Янгаси мақтаган қизни олма, акаси мақтаган қиздан қолма.
• Сув кўрмай этикни ечма.
• Кимда ким яхшилик қилса — соқоли оқарсин, кимда ким ёмонлик қилса — суяги қурисин.
• Бермаснинг оши пишмайди, қозони ўтдан тушмайди.
• Адашганнинг айби йўқ.
• Агар ўзинг билмасанг, биладиганнинг сўзини тингла.
• Яхши кўраркан деб бораверма, бераркан деб олаверма.
• Уят ўлимдан кучли.
• Тоғ ва тошларни шамол вайрон қилади, одамни — туҳмат.
• Туяга юк азоб беради, одамга — виждон.
• Яккани бўри ер.
• Оилада ҳамжиҳатлик бўлмаса, уни бахт ташлаб кетар.
• Эшик очиқ бўлса бўлаверсин, рухсатсиз кирма.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Қорақалпоқлар — Ўрта Осиёдаги халқ; Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида яшайди (504301 киши, 2000-йиллар ўрталари). Шунингдек, Туркманистон (50 минг), Қозоғистонда (56 минг), Россияда (4,4 минг), Афғонистонда, Эронда бир неча минг қорақалпоқлар яшайди. Умумий сони 620 минг киши. Қорақалпоқ тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар.