• Бўш идишнинг жаранги кўп, бўш калланинг гапи кўп.
• Билағон яримта сўздан тушунади, нодон билмаса ҳам оғиз очаверади.
• От қочса ушлаб келиш мумкин, айтилган сўзни қайтариб бўлмайди.
• Меҳнатда айб йўқ.
• Сенга қандай от олиб келишса, ўтир, фақат эҳтиёт бўл, оёғинг ерга тегиб қолмасин.
• Кўп, лекин ёмон нарсадан, оз, аммо яхши нарса афзал.
• Калхатлар ўлимтик бор жойда йиғилади.
• Ҳакканинг кўзи ― ўликтикда, шомоннинг кўзи ― қозонда.
• Яроқли ер ҳаммага қадрли.
• Ҳаракат қилган топади.
• Туядай ёмон фикрдан седанадай яхши фикр афзал.
• Орага суқилма, ортиқча сўз гапирма.
• Ясси дарахт ёнишга халақит беради, ёмон одам ― яшашга.
• Отасиз ўғил нобоп, онаси қиз нобоп.
• Яхши одамнинг дўстлари кўп, бузуқининг душмани кўп.
• Бегонанинг кўйлаги тез кир олади, бегонанинг оти тез терлайди.
• Олдинга юрсанг тоғ ошасан, ўтирсанг ўз чуқурингдан бошқасини кўрмайсан.
• Сергапликда ҳақиқат бўлмайди, мақолда ёлғон бўлмайди.
• Эчки йўқ жойда урғочи эчки ҳам сардор бўлади.
• Маталда фикр бор, мақолда фойда бор.
• Ўтин кўп бўлса уй иссиқ бўлади, йиғилган халқда куч бўлади.
• Эчкининг шохи осмонгача ўсганини ким кўрибди?
• Туянинг думи ерга текканини ким кўрибди?
• Ҳўкиз ўлса ит семиради.
• Бўрининг боласи бўри бўлади.
• Яхши одам ёмонликни, ёмон одам яхшиликни унутади.
• Ҳўкиз боқсанг оч қолмайсан.
• Олтинни қанча қорага бўяма, барибир қораймайди.
• Бўридан эчки чиқмайди.
• Ҳеч нимасиз ёнғин чиқмайди.
• Омадли овчига қуш ўзи учиб келади.
• От отни кишнашидан билади, инсон сўз билан яқинлашади.
• Урушган чарчайди, тортишган енгилади.
• Дангаса одам кўп ғийбат қилади.
• Дангасага минг кун кам, меҳнатсевар бир кунда бажаради.
• Асал ароқдан афзал, отанинг ери олтин-кумушли ердан афзал.
• Янги ниҳолга сув керак, чақалоққа эркалаш керак.
• Онаси телба қизга уйланма.
• Чиройига эмас, қалбига қара.
• Битта чечак баҳорни олиб келмайди.
• Ёлғиз отни бўри бўғизлайди.
• Ёмон отга ― минг қамчи, яхши отга биттаси етади, ёмон одамга мингта гапир, яхшига битта кифоя.
• Ҳақиқат олтиндан қиммат.
• Рост сўз олтиндан қиммат.
• Қувонч ҳар йилда келмайди, кулфат оёқ остидан чиқади.
• Таёқнинг яраси битади, ёмон тилники битмайди.
• Матал билан гап чиройли.
• Қанча ҳаракат қилсанг, шунча оласан.
• Қуёшга қарасанг, қулоғингни иситиб оласан.
• Филни тишидан билса бўлади.
• Қошиқ билан йиғиб, идишни тўлдирасан.
• Бўри еса ҳам, емаса ҳам ― айбдор.
• Қўрқоқлар топилмайдиган юртда ботирлар топилади.
• Ҳаракат қилсанг кўп нарсани ўрганасан.
• Ишчан одамнинг қўли тинмайди, вайсақининг ― тили.
• Яхши от қадрланади, яхши одам шарафланади.
• Ёмон ҳаво ўтади, аммо ёмоннинг ёмонлиги қолмайди.
• Қисқа бўлгандан узун бўлган афзал.
• Қўзичоқ маъраб ўсади, чақалоқ ― йиғлаб.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Олтойлар (ўзларини — олтой-кижи деб атайдилар) — Олтой Республикасидаги халқ (63 минг киши, 2002). Россия Федерациясида жами 65 минг киши (2002). Қуйидаги этнографик гурухларга бўлинади: олтой-кижи, теленгитлар, телеслар, телеутлар, тубалорлар, челканлар, кумандинлар. Олтой тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, бир қисми баптистлар, анъанавий диний эътиқодлар сақланган.