• Билганга ― енгил, билмаганга ― имконсиз.
• Асал ― ширин, бола ундан ширин.
• Худодан умид қилиб, ҳаракат қилмасанг, оч қоласан.
• Шукр бор жойда барака бўлади.
• Эшик тешикдан кулади, ғилай ― қийшиқдан.
• Қуруқ билан қўшилиб, ҳўл ҳам ёнади.
• Бўри пўстини ташласа-да, феълини ташламайди.
• Ўгай ўғил жиззаки бўлади.
• Қариндош хафа бўлади, лекин ўч олмайди.
• Қуролсиз овчи бўлмайди, кураксиз ― боғбон.
• Меҳнатсиз роҳат йўқ.
• Буқа ўлса ― гўшт, арава бузилса ― ўтин.
• Бой давлатнинг халқи ҳам бой.
• Ўлакса қаерда бўлса, қарға ҳам ўша ерда.
• Қўлдаги беш бармоқ ҳам бир хил эмас.
• Эзгулик унутилмайди.
• Бола йиғламаса, онаси кўкрак тутмайди.
• Овқатга тўймасанг, идишини ялаб ҳам тўймайсан.
• Ёмғир ёғса бургут боласини асрайди, дўл ёғса, ўз бошини асрайди.
• Чўпон кўп бўлса, қўйлар ҳаром ўлади.
• Тойчоқ от изидан боради.
• Қийшиқ қувурдан ҳам тўғри тутун чиқади.
• Кўп кулган охирида йиғлайди.
• Ҳақиқатни кўзига қараб айтсанг, қариндошингга ҳам ёқмайди.
• Катталар кулганда кичиклар ҳам ўзларини кулаётгандек кўрсатадилар.
• Мушук мўйлови билан овунади, тулки думидан умидвор.
• Олаётганга олти ҳам оз, бераётганга беш ҳам кўп.
• Билаги зўр бирни йиқитар, билими зўр ― мингни.
• Қишлоқдошинг сенга акадек.
• Дангаса бир ишни икки марта қилади.
• Ёлғончи давра тўрида бир марта ўтиради, кейин унга йўл бермайдилар.
• Қоҳирада шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўлганинг афзал.
• Бўрини йиқитадиган йигит бир кўришдан маълум.
• Отаси мақтаганни олма, қўшниси мақтагандан қолма.
• Доим ҳам оғил отасига, қиз онасига ўхшайвермайди.
• Онаси мақтаганни олма, қўшниси ҳурмат қилгандан қолма.
• Тўлмайдиган идишга сув қуйма.
• Ёлғиз одам яшаши қийин.
• Ёмон ҳаво яхшиси билан алмашади, лекин ёмон ёмонлигича қолаверади.
• Ёмон одам яхши гап гапирмайди.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Нўғайлар (13-асрдаги Олтин Ўрда хони Нўғай номи билан боғлиқ) — туркий халқ, Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкаси, Доғистон, Чеченистон, Ингушистон Республикалари ҳамда Қорачой-Черкасия вилоятларида яшайдилар (90,6 минг киши, 2002). Нўғай тилида сўзлашадилар. Диндорлари — сунний мусулмонлар.