• Илон терисини ҳар йил ўзгартиради, аммо заҳарли тиши шундайлигича қолади.
• Кўпига югурган озидан ҳам қолади.
• Ким ёлғон гапирса, у ўғирликдан ҳам тоймайди.
• Кўп чангаллама, кўтариш қийин бўлади.
• Ёмон одам қарздор бўлиб қолмайди: унга яхшилик қилган одамнинг уйини ёқади.
• Отасиз ― ўғил хўжайин, онасиз ― қиз.
• Қумсиз дарё бўлмайди.
• Ёмон одамнинг оғзига мой ҳам еб бўлмайдигандек туюлади.
• Пода қаердан ўтса, чўпоннинг изи ҳам ўша ерда.
• Ёмон одамдан ҳеч бўлмаса урушда фойда.
• Билимдон одам Қуёшга ўхшайди, билимсиз ― қора тунга.
• Ғозга ўз ғозчаси азиз, инсонга ўз фарзанди азиз.
• Аҳилликда ҳаёт узун, ноаҳилликда ― қисқа.
• Агар тоза нарсага ифлос қўшилса ― ҳаммаси кирлашади.
• Кўп бил, лекин кам гапир.
• Қандай бақирсанг, шундай овоз чиқади.
• Сигирни қандай боқсанг, шундай сут оласан.
• Ота-оналар қандай бўлса, болалар ҳам шундай.
• Гўшт қандай бўлса, шўрва ҳам шундай.
• Тош отилган жойида, қиз берилган жойида.
• Дангаса ўтириб ухлайди, ётиб ишлайди.
• Дангасага кун узоқ, меҳнатсеварга кун етмайди.
• Ёлғон кўп, ҳақиқат битта.
• Одамдан афзал ҳеч нарса бўлмайди.
• Эр ва хотиннинг орасига тушма.
• Дўстона сўзга дўстона жавоб бериш лозим.
• Тешик қайиқ билан узоққа боролмайсан.
• Ўз жойида буқа ҳам кучли.
• Каттанинг йўл-йўриғини эшитсанг ҳаётда кўп нарсани кўрасан.
• Тоғда бўлмай, тоғни билмайсан.
• Меҳнатдан қолма, қалпоққа ҳам эга бўласан.
• Отга чиқмасдан қамчи урма.
• Одам ёлғизликда яшолмайди.
• Тақаланмаган отни бўри ейди, халқдан ажраган шайтонга йўлиқади.
• Шафақ кўринса тонг отади, какку сайраса майса чиқади.
• Очлик пайтида бойлар семиради.
• Ҳўкиз ўлса ит тўқ.
• Ўз ерини пода ҳам билади.
• Икки ака-укадан айиқ ҳам қўрқади.
• Подадан қолган молни бўри ейди, халқдан ажраган одам ўлади.
• Каттага жой бер, кичикка ёрдам бер.
• Ҳўл дарахтни қуримасдан эгиб ол, болани ўз вақтида ўқит.
• Ичи ифлос нарсанинг ташқарисини ҳам тоза қилолмайсан.
• Шошилган пашша сутга тушади.
• Ишёқмаснинг тили ёмон.
• Дангасанинг оғзи қуруқ, меҳнатсеварнинг оғзи мойли.
• Яхши иш мақтов олиб келади.
• Яхши от бўталигидан маълум, яхши одам ― болалигидан.
• Ноҳақ гапни гапиргандан жим турган афзал.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Доғистон тиллари — Кавказ (ибер-кавказ) тилларининг энг кўп тармоқли гуруҳи. Мазкур тилда сўзлашувчи элатлар Доғистон, Шимолий Озарбайжон, Грузиянинг айрим жойлари, Чеченистон, Ингушия ҳудудларида тарқалган. Доғистон тиллари тиллар гуруҳи ва айрим тилларга бўлинади: 1) авар-анддидой (цез) гуруҳи. Бу гуруҳга авар, анд, ботлих, каратин, ахвах, багулал, тиндин, чамалин, годобери, дидой (цез, хварши, гинух, бежитин ёки капичу, гунзиб) тиллари киради; 2) лак тили; 3) дарғин тили. Бу тиллар бир-биридан кескин фарқ қилувчи бир неча диалектларга бўлинади (буларнинг баъзилари (мас, кубачи, қайтоғ)га, ҳатто алоҳида тил сифатида қаралган); 4) лазгин тиллари гуруҳи (лазгин, табасаран, оғул, рутул, цахур, крыз ёки жек, будух, хиналуг, удин, арчин); 5) тат тили.