Покдин инсон ҳикояти

Бир покдин одам деди:
– Бир тўда табдиркор одамлар бир кишини назъ жон таслим қилиш пайтида юзини қиблага бурдилар. Бироқенди кеч эди. Бу бехабар одамни олдинроқ юзини буриш керак эди. Қуриётган шохни олиб экишдан фойда йўқ. Ўлаётганда юзни буришдан ҳам фойда йўқ. Кимни-ким жон чиқар пайтда юзини бурсалар, у нопок бўлса, нопок кетади, уни поклайман, деб овора бўлма.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.