Мен бу китобни иккита бир-бирига ўхшамайдиган даврни қиёслаб бўлмаслигини кўрсатиш учун ёздим. Ўтмишни бугунги кундан келиб чиқиб муҳокама қилиш ёки изоҳлашдан кўра жоҳилона иш йўқ.
* * *
Қуёш ҳамиша ишқибозларининг кўзини қамаштирган.
* * *
Агар кўксимни тилсангиз, у ердан Парижни топасиз.
* * *
Адабиёт мамлакат учун жуда муҳимдир, моҳиятига кўра, унинг юзи дейиш мумкин.
* * *
Биз кўпинча йўқ жойдан муаммолар ўйлаб топамиз.
* * *
Ажойиб кечаларнинг бирида келажак ўтмиш деб ном олади. Бу пайт ортингга қарайсан-да, олислаётган ёшлигингни кўрасан.
* * *
Баъзида ғолиб бўлиш учун чекинишга, қўлга киритганингдан воз кечишга тўғри келади.
* * *
Одам нимадан ҳайратланса, ўшани кўнглига яқин олади.
* * *
Оптимизм буюк кишиларнинг зийнатидир.
* * *
Дунё ёлғончи гувоҳларга тўла.
* * *
Рашк бу – жон жойингга тўхтов билмай санчилаётган игнадир.
* * *
Одамлар кўпинча ўзларининг вақтинчалик бахтсизликларини дунёдаги энг муҳим нарса деб ҳисоблайдилар.
* * *
Фақат меҳнатгина инсоннинг қиёфасини ўзгартира олади.
* * *
Давримизнинг зийнати ёрқин шоирлардир. Англияда – Киплинг, Францияда Аполлинер ва Элюар, Германияда Рилке, Россияда – Маяковский ва Есенин, Арманистонда – Чаренц ва Исаакян. Бу маёқлар бир-бир сўнганда гўё дунё зулматга чўмгандай бўлди.
* * *
Танқид муддатсиз сургундир.
* * *
Таълим бериш – умид уруғини экиш демакдир.
* * *
Тўғрилик кўпинча муҳокама қилинмайди.
* * *
Ёшлар орзу қилади. Қарилар эслайди.
* * *
Ҳаётда ҳеч бир нарса биз тасаввур қилгандек бўлмайди.
Рус тилидан Ориф Толиб таржимаси
«Ёшлик» журнали, 2017 йил, 10-сон