Иймон бир муаззам сарой десак, унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, балки тиканзорни ялангоёқ босиб ўтишга тўғри келар.
* * *
Кам ичдинг нима-ю, кўп ичдинг нима, фарқсиз, игна ҳам йўғон қозиқнинг учи ҳам кўзга кирар бўлса барибир кўр қилади.
Тоҳир Малик
Жон Милтондан:
• Киши ўзига бирор машаққатни олмаса, бошқаниннг кўнглини ололмайди.
• Зўраки уринишлар закийликни ўлдиради.
• Эҳтирослар—кемаларнинг елканларини тўлдирадиган шамол. Баъзан у кемаларни чўктиради, лекин елкансиз кемалар учолмайди. Сафро инсонни ғам ва касал қилади, аммо сафросиз у яшай олмайди. Бу дунёда ҳамма нарса зарур ва ҳамма нарса ҳавфли.
• Тасодиф йўқ бу дунёда ҳамма нарса ё синов, ё жазо, ё мукофат, ё олдиндан айтиш.
• Вақт — дунёда ундан узун, ундан қисқа нарса йўқ.
• Бировдан нафратлансанг ва унга ҳасад қилсанг ҳаётингга заҳар солган бўласан.
• Ҳаёт муқаддимасида инсонга озгинагина бахт насиб қиладиган бўлса, қанчалар узоқ яшамагин, ана шу бир неча соатлик шодликдан бўлак қувончни ҳеч қачон топмагайсан. Бу соатларда охиригача ҳузур қил. Биринчи булоқ охиргиси ҳамдир. Ташналигингни бир умрга қондириб ол: ундан яна сув ичиш насиб этмайди.
• Тананинг қайта тирилишига ишонмоқ учун шу тананинг истакларини енга билиш даркордир. Таннинг истакларини суистеъмол қиладиганлар, унинг қайта тирилишини тасаввур ҳам қила олмайдиганлардир, бу уларга юборилган жазодир.
• Ясама дабдаба калтафаҳмликнинг интиҳоси.
• Сохта мулозамат ҳиёнатдан дарак беради.
• Ҳеч ким ниқобсиз юрмайди.
• Гап шундаки эшитганингга эмас, кўрганингга ишон.
• Пухта ўйлаб кўрилмаган бемаврид мардлик бахт келтирмайди.
• Яхшилик билан ёмонлик, кулфат билан омад, ёнма-ён, олдинма-кейин юради.
• Меҳр билан қаҳр ораси бир қадам.
• Умид билан қурган иморатинг бир оғмасин, бир оғдими барибир йиқилади.
• Бегона кўчага кириб қолган одам қўрқиб қолади, Қўрқади-ю ўша заҳоти қайтиб кета қолмайди, нимага шунақа қилганини ўзи ҳам билмайди.
• Чўққига чиқаётган одам йиқилишни ният қилмайдику, курашдингми енгишинг шарт.
• Мукаммаллик чегара билмайди.
• Кўнгилчанлик кетмайди, кўричакни кесиб ташлаб қутиладилар.
• Ингичка оҳ чорасизлик белгисидир. Ва ё беморникидир. Дарди оғир одам кўксини тўлдириб эмас, дилидан шикаста оҳ чиқазур.
• Душманинг ҳушомадга ўтса ҳушёр бўл.
• Иймонсиз киши ялонғоч одамга ўхшайди.
• Жоним оғримасин десангиз жонингизни оғритинг.
• Туну кун нафсни тийишга интилмоқ даркор.
• Риёзатни қаттиқ торт.
• Тилайманки тиламагайсан.
• Қуёш ботса ўкинма, эртага у тонгни бошлаб келади.
• Хавфу хатарнинг ўзидан кўра унинг ҳадиги ёмонроқ.
• Тирик бўлиб тўрда йўқ, ўлик бўлиб гўрда йўқ.
• Инсон боласининг минг бир қусурларидан бири шулки, у ўзининг қусурларидан кўра бегона кимсанинг қусурларини санашни афзал кўради.
• Тўғри ўйлаб, тўғри қарор бер.
• Инсон ишонч ва тушунчаларига кўра яшаши лозим.
• Чорасизлиги туфайли бошқа одамларнинг ниятлари учун яшайдиган одам ёлғизлик ва азобга маҳкумдир.
• Ўзини қидираётган кўпгина шахс бу қидиришдан чарчайди. Айтилгани каби яшаш, яъни бировнинг фикрига кўра яшаш ҳар доим осонроқдир.
• Кимки азоб ва меҳнатдан ўзини олиб қочса, у ҳеч нарсага эриша олмайди.
• Ақл битта ўзи жаннатни жаҳаннамга, жаҳаннамни жаннатга айлантириши мумкин.
Азиз Норқулов тайёрлади