«ХХ аср ўзбек ҳикояси антологияси»га киритилган сара асарлар

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти томонидан 2009 йили чоп этилган “ХХ аср ўзбек ҳикояси антологияси”да ўтган асрнинг энг яхши ҳикоялари жамланган. Антологияни Баҳодир Каримов ва Ҳабиб Абдиев нашрга тайёрлаган. Таҳрир ҳайъатига Абдулла Орипов, Нурислом Тўхлиев, Умарали Норматов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Эркин Аъзам киритилган.

“Йиллар ва асрлар якуни ҳар қандай соҳада сарҳисобга имкон беради. Сарҳисоб эҳтиёжи заруратга айланади. Шу маънода XX асрда ёзилган ҳикояларнинг эстетик қиймати, мавзу кўлами, бадиий савияси, ютуқлари ва бошқа қирраларини тасаввур этиш учун ушбу антологияга тартиб берилди. Ушбу ҳикоялар XX аср ўзбек ҳикояси хазинасидан саралаб олинди”, дейилади китоб аннотациясида.

“ХХ аср ўзбек ҳикояси антологияси”га қуйидаги сара ҳикоялар киритилган:

Абдулла Қодирий. Улоқда
Абдулла Қодирий. Жинлар базми
Абдулҳамид Чўлпон. Новвой қиз
Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам
Ойбек. Фанорчи ота
Абдулла Қаҳҳор. Минг бир жон
Миркарим Осим. Широқ
Ҳаким Назир. Оқибат
Саид Оҳмад. Офтоб ойим
Мирмуҳсин. «Она қабрига гул»
Суннатулла Анорбоев. Яхшилик уруғи
Одил Ёқубов. Яхшилик
Пиримқул Қодиров. Илинж
Носир Фозилов. Робинзонлар
Анвар Муқимов. Қўқон шамоли
Фарҳод Мусажонов. Сабоқ
Ўлмас Умарбеков. Чарос
Учқун Назаров. Қиш нафаси
Учқун Назаров. «Кал мулла»
Учқун Назаров. Иншо
Учқун Назаров. Умр
Эркин Самандар. Ғайб қушлари
Неъмат Аминов. Туғилган куним қани?
Менгзиё Сафаров. Тоғларда гулхан ёнади
Муҳаммад Салом. Қарз
Шукур Холмирзаев. Чўлоқ турна
Омон Мухтор. Ўйин
Ўткир Ҳошимов. Янга
Эркин Малик. Гул ишқибози
Қудрат Дўстмуҳаммад. Олтин тухум
Зоҳир Аълам. Зарб
Дадахон Нурий. Меҳмон
Ҳожиакбар Шайхов. Иблис билан суҳбат
Тохир Малик. Тириклик суви
Камчибек Кенжа. Балиқ ови
Нортўхта Қилич. Жумбоқ
Маматқул Ҳазраткулов. Чўли ироқ
Асад Дилмурод. Кунсулув
Ғози Раҳмон. Ошиқ дунё
Тоғай Мурод. Бобоси билан невараси
Мурод Муҳаммад Дўст. Дашту далаларда
Эркин Аъзам. Пиёда
Нурали Қобул. Каптарлар қайтмаган тун
Нодир Норматов. Бир куни чумоли бўлиб
Хуршид Дўстмуҳаммад. Васий
Олим Отахонов. Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза
Шаходат Исахонова. Катта «а», кичкина «а»
Дилбар Саидова. Йиғи
Мирзапўлат Тошпўлатов. Майдон
Мурод Тиллаев. Қўлқоп
Эркин Усмон. Тхарад
Алишер Ибодинов. Бир томчи ёш
Орзиқул Эргаш. Дала ўртасидаги дарахт
Нормурод Норқобилов. Айрилиқ қувончи
Баҳодир Мурод Али. Оқтўш
Жумақул Қурбонов. Қоракўз
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Оқ бино оқшомлари
Хайриддин Султонов. Дунёнинг сири
Ашурали Жўраев. Ғусса
Набижон Боқий. Ҳисорак
Тўлқин Ҳайит. Кампир ош
Абулқосим Мамарасулов. Телба муҳаббат
Шойим Бўтаев. Ҳисомиддин ал-Ёғий
Илҳом Зойир. Тўтинома
Назар Эшонқул. Маймун етаклаган одам
Абдуқаюм Йўлдош. Ёлғон ва ҳақиқат
Наби Жалолиддин. Эркаги бор уй
Собир Ўнар. Тарвуз
Шодиқул Ҳамро. Суратдаги аёл
Луқмон Бўрихон. Қўноқ
Саломат Вафо. Элат
Зулфия Қуролбой қизи. Қадимий қўшиқ
Исажон Султонов. Ойдинбулоқ
Кўчқор Норқобил. Қишдаги лола