Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 1-жилд: Шеърлар (1922-1935). Т.: «Фан», 1975.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Наим Каримов, Ғаффор Мўминов
Масъул муҳаррирлар: Ҳомил Ёқубов, Зарифа Саидносирова
Мазкур нашрнинг 1 ва 2-томлари Ойбекнинг лирик поэзиясига бағишланди. Ойбек шеърларини икки томга ажратишда шоир ижодининг шаклланиш ва тараққиёт босқичлари эътиборга олинди. Ўз вақтида Ойбекнинг шеърий тўпламларига киритилган таржималар мазкур нашрнинг 18 ва 19-томларига «кўчирилажаги» сабабли бу томлардан ўрин олмади.
Ойбек асарларининг алифбо тартибидаги умумий кўрсаткичи ушбу нашрнинг сўнгги томида, 1 ва 2-томлардан жой олган шеърларининг кўрсаткичи эса 2-томнинг охирида берилди. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 2-жилд: Шеърлар (1936-1968). Т.: «Фан», 1975.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Наим Каримов, Ғаффор Мўминов
Масъул муҳаррирлар: Ҳомил Ёқубов, Зарифа Саидносирова |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 3-жилд: Достонлар. Т.: «Фан», 1976.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Ҳомил Ёқубов, Гулёз Ёқубова
Масъул муҳаррир: Мурод Иброҳимов
Ойбек асарлари тўпламининг учинчи ва тўртинчи томида шоирнинг достонлари берилди. Бу достонлар матни (тексти) шоир шахсий архивида сақланаётган автограф (араб алифбосида ёзилган) қўлёзмалар ва босилиб чиққан нашрлар асосида тайёрланди. Шоир ҳаёт вақтида эълон қилинган достонларнинг энг сўнгги нашри таянч матни сифатида қабул қилинди. Жумладан, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти томонидан чоп этилган ўн томлик Ойбек асарлари тўпламининг иккинчи томига (1968) киритилган достонлар ҳам шундай таянч матн шаклида танланди. Айрим парчаларигина эълон қилиниб, ҳалигача тўла босилиб чиқмаган достонлар («Бўғовлар узилганда», «Ҳақгўйлар») матни бевосита ёзувчи оққа кўчирган автографдан олинди.
Ҳар бир достон учун асос қилиб олинган таянч матн қоралама ва оққа кўчирилган қўлёзмалар билан синчиклаб солиштирилди, автографга киритилган тузатишлар ва биринчи босма нашрдаги ўзгартиришлар ўрганилди, айрим достонлар («Ўч», «Темирчи Жўра», «Бахтигул ва Соғиндиқ»)нинг мустақил вариантлари мавжудлиги аниқланди, қулёзмалар ва босма нашрлар ўртасидаги тафовутлар ва таҳрирлар кўрсатилди. Шу тариқа жиддий текширилган илмий матнга эришилди.
Матндаги барча ўзгаришлар, фарқлар китобнинг «Вариантлар» бўлимида берилди.
Ёзилиш хронологияси (санаси)га кўра «Дилбар— давр қизи», «Ўч», «Темирчи Жўра», «Бахтигул ва Соғиндиқ», «Ўрознинг бахти», «Чўпон қўшиғи», «Қаҳрамон қиз», «Гулноз», «Навоий», «Камончи», «Қизлар», «Ҳамза» достонлари учинчи томга, «Ҳақгўйлар», «Зафар ва Заҳро», «Бобом», «Даврим жароҳати», «Маҳмуд Торобий», «Гули ва Навоий» достонлари эса тўртинчи томга киритилди.
Ойбекнинг шахсий архивида «Бобир» ва «Темур» номли чала ишланган, тугалланмаган достонлар ҳам сақланмоқда. Бу икки достон Ойбек «Мукаммал асарлар» тўпламининг махсус томи («Чала ишланган ва тугалланмаган асарлар»)да берилади. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 4-жилд: Достонлар. Т.: «Фан», 1976.
Нашрга тайёрловчилар: Ҳомил Ёқубов, Гулёз Ёқубова
Масъул муҳаррир: Мурод Иброҳимов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 5-жилд: Қутлуғ қон. Роман. Т.: «Фан», 1976.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Ахбор Аброров, Мурод Иброҳимов
Масъул муҳаррир: Ҳомил Ёқубов
Атоқли адиб Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг биринчи романи —«Қутлуғ қон» алоҳида китоб шаклида 7 марта нашр этилган. Асосий матн сифатида муаллиф ҳаётлиги пайтида чоп этилган энг сўнгги, 6-нашр (Ойбек. «Қутлуғ қон». Роман, «Тошкент» бадиий адабиёт нашриёти — 1966) танланди.
Романнинг қўлёзмаси ёзувчининг шахсий архивида сақланмаган. У бошқа архивлардан ҳам топилмади. Асар қўлёзмасидан фақат 18 саҳифа (552—570-бетлар)гина адибнинг шахсий архивида сақланиб қолган. Лекин роман матнининг машинкада кўчирилган нусхаси сақланган. Асарнинг қисқартирилган матни «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» журналида (1940) чоп этилган. Булар ва романнинг ҳамма нашрлари асосий матн билан солиштирилиб, ҳамма ўзгаришлар академик нашр принциплари асосида кўрсатилди. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 6-жилд: Навоий. Роман. Т.: «Фан», 1976.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Шарафиддин Эшонхўжаев, Соҳиба Ирисҳожиева
Масъул муҳаррирлар: Ҳомил Ёқубов, Зарифа Саидносирова
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек «Мукаммал асарлар тўплами»нинг VI томидан адибнинг баркамол бадиий асарларидан бири — «Навоий» романи жой олди. Улкан сўз санъаткорининг номини жаҳон миҳёсида танитган бу асар бир неча марта ўзбек ва рус тилларида ҳамда қозоқ, туркман, украин, латиш, литва, эстон каби ҳардош халқлар тилларида нашр этилди, уйғур, чех, словак, поляк, француз сингари ҳатор хорижий халқлар тилларига таржима қилинди.
Реалистик проза соҳасида шаклланган бадиий анъаналарга эга бўлмаган ўзбек совет адабиётида «Қутлуғ қон» ва «Навоий» каби романларнинг пайдо бўлиши фақат миллий аҳамиятгагина эга бўлиб қолмай, балки, А. Фадеев таъбири билан айтганда, жаҳон прозасининг ҳам ажойиб ҳодисасига айланди. Шунинг учун ҳам «Навоий» романи фақатгина ўзбек адабиётшуносларининг эмас, балки рус ва бошқа қардош олимларининг илмий тадқиқотлари ва адабий-танқидий мақолалари учун текшириш объекти бўлиб келди.
«Навоий» романи тўғрисида ўзбек, рус ва бошқа қардош тилларда ўнлаб газета ва журнал мақолалари, рисолалар, диссертация ишлари ёзилди. Бу ишларда асарнинг ғоявий-бадиий ва тил хусусиятлари чуқур ва атрофлича таҳлил этилди.
Ойбек «Мукаммал асарлар тўплами»нинг ушбу томида «Навоий» романининг барча мавжуд қўлёзма ва босма нусхалари билан илмий негизда чоп этилиши Умуман Ойбек ижоди бўйича, хусусан мазкур роман бўйича олиб борилган ва олиб борилаётган илмий ишларнинг янги йўналишда давом этишига имконият туғдиради. Зотан, мазкур томда «Навоий» романининг яратилиши билан боғлиқ масалалар, асарнинг қўлёзма нусхаларидаги фарқлар, адибнинг романнинг босма нашрлари устида олиб борган таҳрир ишлари — хуллас унинг ижодий лабораторияси биринчи марта бутун тўлалиги билан инкишоф этилмоқда.
Мазкур том уч бўлимдан:
1) роман матнидан;
2) романнинг қўлёзма нусхалари ва босма нашрлари учун характерли бўлган вариант ва фарқлардан ҳамда
3) изоҳ ва шарҳлардан иборат.
Мазкур томни тайёрлашда романнинг адиб ҳаётлигида чоп этилган сўнгги нашри (Ойбек. Танланган асарлар (тўрт томлик), 3-том, «Навоий» (роман), Т., Ўзадабийнашр, 1957) асар матни учун таянч нусха қилиб олинди.
Романнинг таянч нашрини унинг бошқа қўлёзма ва босма нусхалари билан солиштириш асносида аниқланган айрим ноўрин тузатишлар, хатолар асар матнида тузатилиб босилди. Асарнинг дастлабки автограф нусхаси (биринчи боб) романнинг қоралама нусхасидан ва босма нашрларидан жиддий фарқ этгани сабабли тўла ҳолда эълон қилинди.
Ниҳоят, «Изоҳлар» бўлимида романнинг яратилиш ва нашр этилиш тарихига оид материаллар берилди ҳамда асарда учраган тарихий шахслар ва географик атамалар шарҳланди.
«Навоий» романини нашрга тайёрлаш ва изоҳларни тузишда филология фанлари фоктори С. Мирвалиев, илмий ходимлардан Р. Иброҳимова ва А. Шарипова ўртоқлар қатнашдилар. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 7-жилд: Олтин водийдан шабадалар. Роман. Т.: «Фан», 1976.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Наим Каримов, Осим Боқиев
Масъул муҳаррирлар: Зарифа Саидносирова, Ғаффор Мўминов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 8-жилд: Қуёш қораймас. Роман. Т.: «Фан», 1977.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Ҳабиба Қурбонова, Шарофиддин Эшонхўжаев
Масъул муҳаррирлар: Зарифа Саидносирова, Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 9-жилд: Улуғ йўл. Роман. Т.: «Фан», 1977.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Малоҳат Абдураҳмонова, Босим Сайимов
Масъул муҳаррир: Мурод Иброҳимов
Атоқли сўз санъаткори Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекиинг машҳур романи «Қутлуғ қон»нинг бевосита давоми бўлган «Улуғ йўл» асари алоҳида китоб шаклида икки марта (1967 ва 1973 йилларда) нашр этилган.
Мазкур нашр учун таянч матн сифатида романнинг муаллиф ҳаётлигида чоп этилган нашри (Ойбек. «Улуғ йўл», Роман, Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1967) танланди.
Романнинг Ойбек айтиб Зарифахоним Саидносировага ёздирган қўлёзмаси адибнинг шахсий архивида сақланмоқда. Қўлёзма орасида машинкада кўчирилган саҳифалар ҳам мавжуд. Булар (304—329, 384—415-бетлар) қўлёзмани машинкада кўчириш пайтида йўқолган саҳифалари ўрнига қўйилгандир. Романнинг тўлиқ матни «Шарқ юлдузи» журналининг 1967 йилдаги 4, 5, 6, 7, 8-сонларида босилган.
Роман 1973 йилда Ойбек 10 томлик асарларининг 8-томи сифатида нашр этилди. «Улуғ йўл» романининг қўлёзмаси, журналда чоп этилган матни ва кейинги нашри таянч матн билан еолиштирилиб, ўзгаришлар академик нашр принциплари асосида кўрсатилди.
Матнларни солиштиришда ЎзССР ФА А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти «Ўзбек совет адабиёти тарихи» секторининг ходимлари Ж. Жумабоева, Р. Иброҳимовалар ёрдамлашдилар. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 10-жилд: Шонли йўл. Киноқисса. Нур қидириб. Қисса. Т.: «Фан», 1977.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Ғаффор Мўминов, Баҳодир Саримсоқов, Раъно Хўжаева
Масъул муҳаррир: Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 11-жилд: Болалик. Алишернинг болалиги. Қиссалар. Т.: «Фан», 1977.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Мурод Иброҳимов, Ахбор Аброров («болалик»), Иброҳим Мирзаев («Алишернинг ёшлиги»)
Масъул муҳаррир: Мурод Иброҳимов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 12-жилд: Ҳикоялар, очерклар, кундаликлар, памфлетлар, нутқлар. Т.: «Фан», 1978.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Мамасодиқ Ҳусаинов, Зарифа Саидносирова
Масъул муҳаррир: Мурод Иброҳимов
Мазкур том бадиий сўз сеҳргари Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек адабий меросидан асосан унинг публицистикасини жамлайди. Адибнинг бошқа қаламкашлар билан фахрли ҳамкорликда имзоси бўлган коллектив авторлигидаги босма асарлар томга киритилмади.
Материалларнинг таянч манбалари ҳам ҳар хил. Масалан, адибнинг «Фронт бўйлаб», «Покистон таассуротлари» асарларига Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётининг 1971—1972 йиллардаги Ойбек асарлари ўн томлиги олтинчи ва еттинчи томларининг босма нусхалари таянч матн қилиб олинган бўлса, ёзувчи мақолалари, очерклари, памфлетлари, табрикларига эса, айни материаллар чоп этилган журнал ёки газеталарнинг сонлари асосий матн сифатида олинди. Булар ёзувчи шахсий архивидаги мавжуд оққа кўчирилган қоралама автографларга, кейинги барча нашрларига, адибнинг рафиқаси, профессор — кимёгар Зарифахоним Саидносировага адиб томонидан айтиб ёздирилган нусхаларига солиштирилди.
Ойбекнинг шахсий архивида матбуот юзини кўрмаган «Асака сафари материаллари», «Халқ—қаҳрамон» «Покистон йўлида» ва бошқа кичик ҳажмли материаллари, СССР ва ЎзССР Олий Советлари депутати сифатида сайловчилар билан учрашувлардаги нутқлари жамоатчиликка биринчи марта ҳавола этилди. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 13-жилд: Адабий-танқидий мақолалар (Ўзбек адабиёти тарихи масалалари). Т.: «Фан», 1979.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Зарифа Саидносирова, Бахтиёр Назаров, Нуъмон Раҳимжонов
Масъул муҳаррир: Содир Эркинов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 14-жилд: Адабий-танқидий мақолалар (Ўзбек адабиёти, рус адабиёти ва бошқа қардош халқлар адабиёти масалалари). Т.: «Фан», 1979.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Ҳомил Ёқубов, Жумагул Жумабоева
Масъул муҳаррир: Ҳомил Ёқубов
Ойбек мукаммал асарлар тўпламининг ўн тўртинчи томига ёзувчининг совет адабиётини ўрганишга бағишланган адабий-танқидий мақолалари, тадқиқотлари киритилди. Уларнинг матни турли йилларда вақтли матбуотда эълон қилинган нашрлар ҳамда ёзувчи шахсий архивида сақланган қўлёзмалар (Ойбек ёки унинг рафиқаси Зарифахоним дастхатлари) асосида тайёрланди.
Томга киритилган тадқиқот ва мақолалар учун Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти томонидан чоп этилган ўн томлик Ойбек асарларининг IX томида (Ойбек, Асарлар, 10 томлик, 9-том, Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1974. Бундан кейин «Ойбек X томлиги»нинг IX томи деб ёзилади) босилган танқидий ва илмий асарлар ёки ёзуичи барҳаёт вақтида матбуотда эълон этилган нашрлар матни таянч матн сифатида қабул қилинди. Таянч матн мавжуд босма нусхалар ва қўлёзмалар билан (агар улар ёзувчи шахсий архивида сақланган бўлса) солиштирилди. Барча фарқлар китобнинг «Вариантлар» бўлимида кўрсатилди. Том зарур изоҳлар ва тушунтиришлар билан таъминланди. Матннинг қисқартирилган ўринларига уч нуқта қўйилди. Томнинг асосий матни икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлим «Адабий-танқидий мақолалар», иккинчи бўлим «Адабий лавҳалар» деб номланди ва улар ёзилиш санасига кўра хронологик тартибда берилди. Фақат Ойбекнинг «Қисқача таржимаи ҳолим» деб номланган автобиографияси (ёзувчи асарлари 10 томлигининг 1-томида босилган) ва «Ўзбек поэзиясининг тарихий тараққиёти тўғрисида» деган, «Ўзбек поэзиясининг антологияси» китобида (1948) сўзбоши ўрнида босилган тадқиқоти бундан мустасно. Бу тадқиқот мазмуни Ойбек мукаммал асарлар тўпламининг ўн учинчи томидаги илмий текширишларнинг тарихий ва мантиқий давоми бўлганлиги ҳамда ўэбек поэзиясининг классик адабиёт ва халқ оғзаки поэтик ижоди билан бевосита боғлиқлигини ифодалаганлиги сабабли биринчи ўринга қўйилди.
Том охирида эса расмлар рўйхати ва мақолалар кўрсаткичи илова қилинди.
Томни нашрга тайёрлашда, айрим босма нусхаларни қиёслашда ўзбек совет адабиёти секторининг кичик илмий ходими А. Шарипова ва катта лаборанти Т. Мўминова ёрдамлашди. |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 15-жилд: Европа адабиётидан таржималар. Т.: «Фан», 1980.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Машҳура Султонова, Нинель Владимирова, Шарофиддин Эшонхўжаев, Зарифа Саидносирова («Тартюф»)
Масъул муҳаррир: Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 16-жилд: Рус классик адабиётидан таржималар. Т.: «Фан», 1980.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Машҳура Султонова, Нинель Владимирова, Шарофиддин Эшонхўжаев, Раъно Иброҳимова
Масъул муҳаррир: Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 17-жилд: Рус адабиёти ва СССР халқлари адабиётидан таржималар. Т.: «Фан», 1981.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Машҳура Султонова, Нинель Владимирова, Зарифа Саидносирова, Раъно Иброҳимова
Масъул муҳаррир: Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 18-жилд: Публицистика ва адабиётшуносликка оид асарлар. Тугалланмаган асарлар. Материаллар. Т.: «Фан», 1981.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Зарифа Саидносирова, Наим Каримов, Раъно Иброҳимова
Масъул муҳаррир: Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. 19 жилдлик. 19-жилд: Рус тилида ёзилган публицистик ва адабий-танқидий мақолалар. Т.: «Фан», 1982.
Изоҳлар билан нашрга тайёрловчилар: Омон Тошмуҳамедов, Раъно Иброҳимова
Масъул муҳаррирлар: Нинель Владимирова, Наим Каримов |
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. Қўшимча 20-жилд: Рус тилида ёзилган асарлар. Мақолалар. Нутқлар. Тақризлар. Т.: «Фан», 1985.
Ойбек «Мукаммал асарлар тўплами»нинг ушбу, қўшимча томига адибнинг кам маълум бўлган ва эълон қилинмаган адабий-танқидий мақолалари, нутқлари ҳамда тақризлари киритилди. А. И. Дейч билан ҳамкорликда ёзилган «Алишер Навоий» адабий-танқидий очерки ҳамда тугалланмай қолган «Халқ қалқони» пьесасининг мавжуд парчалари ҳам ушбу томдан жой олди. Мазкур томга киритилган барча материаллар Ойбек томонидан рус тилида ёзилган. |