Ҳавасхон Шокирова. Кўзимдаги мактублар: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1994.
Азиз шеърхон! |
Фарҳод Арзиев. Ёлғизлик ранглари: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1996.
Кўнгилга Сўз излаётган, саҳродан денгиз, Ишқ товушини, ҳамда шу товушнинг рангини излаётган эркин ва саркаш Руҳнинг қиёфасини кўрганмисиз… Азобларнинг аччиқ таъмини туйганмисиз… «Денгиз ҳиди анқиган» қўшиқларга қўшилиб оққанмисиз… |
Фахриёр. Дарднинг шакли: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1997.
Фахриёрнинг «Дарднинг шакли» тўпламига кирган шеърлар мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. Уларни бирлаштириб турадиган нарса шоирнинг воқеликка безовта ва куюнчак муносабатидир. У дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. |
Вафо Файзулло. Хабарсиз севинч: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1997.
Болаликнинг мўъжизали юртида ниманидир унутганмиз. Ўша унутган нарсамиз ўзлигимизни бир қисми эди. Энди болаликнинг сирли чоғларини соғиниб яшаймиз. Шу соғинчсиз кўнглимиз ярим. Шоир Вафо Файзуллонинг шеърларида ҳам ўша маъсум онларга соғинч, йўқлов етакчилик қилади. Ушбу шеърларни ўқиб, йўқотган нарсангизни топгандай бўласиз. Кўнглингизга азиз туйғулар бир муддат бўлса-да. яна ҳамроҳ бўлади, ҳурматли ўқувчи! |
Гўзал Бегим. Сукунат жаранглари: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1998.
Гўзал Бегим шеърият ихлосмандлари қалбига янги сўз, янгича тафаккур олиб кираётган шоирлар қаторига киради. Ушбу шеърларни ўқиб Сиз ҳаяжонланасиз, ундаги образлар балки ўзингизда борлигини пайқамаган кечинмаларингизни юзага чиқаради, шоира шеърларидан кўнглингизга гўзал шарпалар қўчиб ўтади. |
Гулжамол Асқарова. Дил фасли: Шеърлар. Т.: «Чўлпон», 1998.
Гулжамолнинг шеърлари ҳислар таранглигидан туғилган. Уларни бефарқ ўқий олмайсиз. Шоиранинг ҳаяжони, завқи сизга ҳам юқади. Ана шу яқинлик, ҳамрозлик умри боқий булишига тилакдошмиз. |
Жаҳондор Бўриев. Таажжуб: Шеърлар. Т.: «Чўлпон», 1998.
Жаҳондор Бўриев 1981 йили Тошкентда таваллуд топган. Республика Навоий номидаги нафис санъат лицейини тугатиш арафасида. |