Хан Ён-ун (1879-1944)

Хан Ён-ун (한용운) – кореялик таниқли шоир. Япониядаги Комаява коллежида таҳсил олиб, буддавийлик ва Ғарб фалсафасини ўрганади. Шеърлари “Руҳ”, “Ижод”, “Дунёнинг яралиши” каби журналларда чоп этилади. 1926 йили шоирнинг “Севги сукунати” шеърий тўплами нашрдан чиқади. Хан Ён-ун йигирма олти ёшида давоми…

Асад Асил. Олам аро чарақлаган нур (эссе-хотира)

Кунлардан бир кун Мулла Зоҳид ота ичкари ҳовлисида оҳиста одимлар экан, лаблари беихтиёр шивирларди: – Айлантирган уч жонсан, Бир-бирингга меҳмонсан… Ҳозир қаршисида ҳеч ким йўқ. Азбаройи чуқур ўйга толганидан шу сўзларни беихтиёр такрорлаяпти. Аслида уч ўғил бақамти турганларида ёки уларнинг давоми…

Омадли актёрнинг омадсиз ҳаёти (Вячеслав Тихонов)

Уни ўз давридаги энг омадли, энг бахти кулган санъаткорлардан бири дейишади. Бу гапда жон бор, албатта. Вячеслав Тихонов собиқ шўро замонининг барча олий мукофотларию энг нуфузли унвонларини олган, том маънода шон-шуҳратга бурканган актёр эди. У ҳали 20 ёшга тўмасиданоқ бошига давоми…

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига марҳамат!

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловини эълон қилади. Танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари ҳамда ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган реал ибратли ҳикоялар билан иштирок этишингиз мумкин. Танлов тартиби: Танлов учун ўзингиз таржима қилган ҳикоят(лар)ни давоми…

Дмитриос Хадзис. Ҳур қиз Маргарита (ҳикоя)

Немислар отиб ташлашганда Маргарита ўн тўққиз баҳорни қарши олган дуркун қиз эди. Бу воқеа халоскорликдан анча олдин, 1944 йил ёзининг бошларида рўй берганди. Кўринишидан нозиккина бу қиз қамоқхонанинг барча даҳшатларига ҳайратомуз матонат ила бардош берди. Маълум бўлишича, у қийноқларга чурқ давоми…

Муаттар Алиева. Олмос қиррали таржимон (Ҳамид Ғулом)

Вақт ўтгани сайин таржима санъатининг дунё адабиётидаги мавқеи ортиб, халқлар ўртасидаги олтин кўприк бўлишдек улуғ вазифаси тобора шараф топиб бораверади. Зеро, таржима – халқларни бир-бирига яқинлаштиришда энг зарурий, масъулиятли соҳа бўлса, таржимон – ана шу соҳанинг бор масъулиятини ўз зиммасига давоми…

Раҳмон Қўчқор. Қалб илми эгаси (Эрих Фромм)

Мавжудотларнинг энг мукаммали, шарифи саналган, бошқа бирор махлуққа ато этилмаган ақл ва идрок, онг ва тил соҳиби бўлмиш инсоният томонидан ХХ асрда бир эмас, иккита жаҳон уруши содир этилди. Бу шафқатсиз муҳорабаларда умумий ҳисобда 80 миллиондан ортиқроқ айнан шу “мукаммал, давоми…

Маҳмадиёр Асадов. Ҳақиқат излаб (Стендаль)

Реалистик роман жанрининг юксалишига катта ҳисса қўшган машҳур француз адиби, файласуф ва инсоний эҳтирослар назариётчиси Стендаль (тахаллуси, асл исм-шарифи Анри Мари Бейль) 1783 йилда 23 январда Греноблда адвокат оиласида дунёга келади. Анри Бейль саккиз ёшга тўлганда онаси вафот этади. Отаси давоми…

Ҳафта воқеалари №5: «Вақф» жамоат фонди, ўзгарган диний қўмита, норози талабалар, сохта ДХХ ходим ўмарган ярим миллион $

16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–3668) қабул қилинди. Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давоми…