Абдулла Орипов. Ота дуоси (видео)

ОТА ДУОСИ Ўғлим сўрамасман сендан мол-дунё, Уй ҳам қуриб берма, майли, аломат. Майли, кўзларимга бўлмагил зиё, Ёнимда юрсанг бас соғу саломат. Майли, кўтармагил мени елкангда, Қалқон ҳам бўлмагил ёғса маломат. Бир куни ёстиққа бошим текканда, Тепамда турсанг бас соғу саломат. давоми…

Сатторхон Абдулғаффоров (1843-1901)

Сатторхон Абдулғаффоров Марказий Осиёда ижтимоий тафаккурни ривожлантириш тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Сатторхон 1843 йили Чимкент шаҳрида йирик мударрис оиласида туғилган. У 1862 йили Тошкентда “Шукурхон” мадрасасини битириб, 1864 йилгача Чимкент шаҳрида муфтийлик қилган. 1873 йили Сатторхон Чимкентда очилган биринчи рус-тузем давоми…

Шуҳрат Ризаев. Шуҳрат: шоир – таржимон

Атоқли адиб ва шоир Шуҳрат (Ғулом Алимов) асосан наср ва назмда ижод этиб, элга танилган бўлса-да, бадиий таржима соҳасида ҳам ибрат бўларлик кўпгина ишлар қилди, замонлар оша эскирмайдиган гўзал таржималари билан китобхон қалбидан жой олди. Шуҳрат долғали 1918 йилнинг 19 давоми…

Афтондил Эркинов. “Олтин бешик” афсонаси ва Дақоиқий Самарқандийнинг “Бахтиёрнома” асари

“Олтин Бешик” афсонаси халқимизга азалдан яхши маълум. Унга кўра, Бобур ракибларидан қочиб, Фарғона ерларини ташлаб кетаётганида эндигина туғилган ўғлини шароит оғирлигидан йўлда ташлаб кетишга мажбур бўлади. Уни Фарғона водийси маҳаллий аҳолиси топиб олади. Бола олтин бешикда ётган эди. Шу боис давоми…

Уста Мўминни ким танимайди? (Ғани Аъзамов)

Ўтган ХХ асрнинг ўттизинчи йиллари, собиқ шўролар мамлакатида янги алифбога ўтиш, аниқроғи саводизликни тугатиш ишлари авжига минган пайтлар эди. Шу сабаб, барча корхоналару муассасалар, ҳатто театрларга ҳам шу долзарб вазифа юклатилганди. Айни ўша кезлари маориф бўлимидан ёш ўқитувчи Ғани Аъзамов давоми…

Генрик Сенкевич. Фаришта (ҳикоя)

(Қишлоқ ҳаётидан бир лавҳа) Каликстовани кўмиб бўлгач, Деришкурово шаҳарчасида жаноза маросими бўлди, жаноза маросимидан кейин эса оятларни ниҳоясига етказиб қўйиш учун яна бир нечта кампир костёлда қолди. Кун қиёмга келган, соат тўртлар чамаси эди, аммо қишда бу пайтда шом қоронғуси давоми…

Ғафур Ғулом. Сен етим эмассан (видео)

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН (Улуғ Ватан урушининг ота-онасиз қолган гўдакларга) Сен етим эмассан, Тинчлан, жигарим. Қуёшдай меҳрибон Ватанинг-онанг, Заминдай вазмину Меҳнаткаш, мушфиқ Истаган нарсангни тайерлагувчи Халқ бор- отанг бор. Чўчима, жигарим, Ўз уйингдасан, Бу ерда На ғурбат, на офат, на ғам. давоми…

Азиз Несин. Минг марта шукур! (ҳикоя)

Кадикўйда Бўстонжи томонга қатнайдиган трамвайнинг охирги вагонига бир амаллаб чиқиб олдим. Вагоннинг орқа томонидаги майдончада саккиз киши тиқилишиб кетяпмиз. Оёғига кигиз маҳси билан калиш, бошига йиртиқ шапка кийиб олган бир мўйсафид қўлидаги тўрвани орқа томондаги ойнакка қўйди. Шапка кийган ўрта давоми…

Исмат Хушев. Прокурорни қандай қўлга туширишди? (1989)

Қонун эгасининг қонунсизлик қурбони бўлгани хусусида ЎЗБЕКИСТОН ССР ПРОКУРАТУРАСИНИНГ БУЙРУҒИ: «Китоб район прокурори Хайрулла Остонов 1986 йил 4 август куннинг иккинчи ярмида Навоий номидаги совхоз директори Ашуровнинг қариндошиникида ўтказилган диний маросимда (суннат тўйи — ред.) иштирок этиб, спиртли ичимлик истеъмол давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Данте Алигьери ва унинг “Илоҳий комедия”си

Буюк итальян шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Данте Алигьери (1265 – 1321) Ўрта асрлар ва Ренессанс (Уйғониш) даври оралиғида яшаб ижод қилди. Шу сабаб уни ўрта асрнинг сўнгги ва Ренессанс даврининг биринчи улкан шоири деб аташади. Дарвоқе, шоир туғилиб ўсган давоми…