Мититака Ямада
ТОНГ МАНЗАРАСИ Олтин қўнғиз ивирлаб, Нозик қадам босади. Нозли шамол шивирлаб Чорраҳада эсади. Ҳар ўткинчи барига, Енгларига илашиб… Вақт ўтмоқда талашиб… Янграб Шуберт мақоми Тонг қўйнига оқади. Гўё туман чулғаган Олисни уйғотади. Гўё тонгнинг юзига Куйдан шуъла пуркайди. Гўё уфқ давоми…