Демократ, сен ўтмишга тош отма. Ўтмишга тош отиш, ўликни тепкилаш демакдир. Ўлик тирилиб, хатолари учун сендан кечирим сўрамайди…

Демократ, сен ўтмишга тош отма. Ўтмишга тош отиш, ўликни тепкилаш демакдир. Ўлик тирилиб, хатолари учун сендан кечирим сўрамайди. Ўлик тирилиб, қайта қуриш учун бир иш қилиб бериб бермайди. Демократ, ўтмишдан сабоқ олиш керак, сабоқ. Ана шу сабоқни хулосалаб, бугунни ўйлаш давоми…

Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Улар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди…

Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Улар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди. Оғзини тўлдириб тситаталар келтиради, тарихдан сабоқлар ўқийди. Аммо кўчат экиб, дарахт ўтқазолмайди. Китоб бошқа ҳаёт бошқа эканлигини тасаввур ҳам эта олмайдилар. Оқибат, ҳаёт ҳақида қоғоздай давоми…

Юзлаб иш жойлар тақа-тақ ёпилиб қолади. Аммо… ўлим иши тақа-тақ ёпилмайди! Дунёда ҳамма штат қисқаради. Аммо… ўлим қисқармайди!..

Юзлаб иш жойлар тақа-тақ ёпилиб қолади. Аммо… ўлим иши тақа-тақ ёпилмайди! Дунёда ҳамма штат қисқаради. Аммо… ўлим қисқармайди! Дунёда ҳамма нарса тамом бўлади. Аммо ўлим тамом бўлмайди! Ўлим мангу яшайди! Ўлим барча тузумлар учун абадийдир! Яшасин, ўлим!Тоғай Мурод

Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир! Тоғай Мурод

Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир!Тоғай Мурод

Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак…

Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак. Миллатчилик — бир халқни бошқа бир халққа нисбатан нафрати, демак. Шу боисдан, жуда кўп фожиалар ана шу миллатчиликдан келиб чиқади.Тоғай Мурод

Сизлардан олдинги қавмлар уч нарса туфайли ҳалокатга юз тутди: Кўп гапирганликлари, кўп еганликлари ва кўп уҳлаганликлари сабабли. Иброҳим ун-Наҳаъий

Сизлардан олдинги қавмлар уч нарса туфайли ҳалокатга юз тутди: Кўп гапирганликлари, кўп еганликлари ва кўп ухлаганликлари сабабли.Иброҳим ун-Наҳаъий

Бу дунёга келдингми? Энди яша! Тишни тишга қўйиб-қўйиб яша. Муштни тугиб-тугиб яша. Чидаб-чидаб яша…

Бу дунёга келдингми? Энди яша! Тишни тишга қўйиб-қўйиб яша. Муштни тугиб-тугиб яша. Чидаб-чидаб яша. Яшашни чидаганга чиқарган!Бу дунёга келдингми?Энди чида! Дунё—чидаганники! Охиригача чида, Худо берган кунгача чида!Тоғай Мурод