Турк мақоллари (47 та)

• Оғриган бош, йиғлаган кўз яширилмас. • Йиғласа онам йиғлар, бошқаси ёлғон йиғлар. • Оғир қозон кеч қайнар. • Оғриқсиз бош мозорда бўлади. • Очиқ ярага қурт тушмас. • Одам эшагидан, хотин тўшагидан маълум. • Одам бўлганга битта сўз етар. давоми…

Жаҳон халқлари мақолларидан (73 та)

Хитой мақоллари • Дарахт қанчалик юксак бўлса-да, барибир япроқлари ерга тўкилади. • Бошқаларга таъна қилгандек ўзингга таъна қил, ўзингни кечирганинг каби бошқаларни кечир. • Муваффақиятсизлик инсонга кўп нарсаларни ўргатади. • Бир онлик ғазабингизни боссанг, юз кун ҳотиржам яшайсан. • Тоғларга давоми…

Шамфор Никола Себастиан Рок (1741-1794)

Француз файласуфи Шамфор клермонлик руҳонийнинг фарзанди бўлиб, коллежда тарбия олаётган чоғидаёқ зукколиги билан бошқалардан ажралиб турарди. Шамфор коллежни битиргач, аббатлик мартабасига эга бўлган, аммо бу уни заррача қувонтирмаган. Файласуф муҳтожлик нималигини жуда эрта англаб етди. У 1761 йилдан бошлаб Кёльнда, давоми…

Лихтенберг Георг Кристоф (1742-1799)

Немис файласуфи, табииётшунос олим, санъат билимдони Лихтенберг руҳоний оиласида 17-фарзанд бўлиб дунёга келди. Ўшанда унинг атиги 4 нафар опаси ҳаёт бўлган, холос. 9 ёшида Георг отасидан жудо бўлди. Ўзи кетма-кет рахит хасталиги туфайли букир бўлиб қолган. У дастлаб Дариштадт гимназиясида давоми…

Иоганн Вольфганг Гёте (1749-1832)

Немис файласуфи Иоганн Вольфганг Гёте Франкфурт шаҳрида туғилиб ўсди. У 17 ёшида ҳуқуқни ўрганиш мақсадида Лейпциг шаҳрига жўнайди. Кейин Стасбургда таҳсил олади. 21 ёшида Иоганн Готфрид Гердер (1744-1803) билан учрашади. 1775 йилнинг 7 ноябрида ёш даҳо Гёте герцог Карл Август давоми…

Иоганн Готтлиб Фихте (1762-1814)

Фихте Германиянинг Рамменау шаҳрида истиқомат қилувчи камбағал ҳунарманд оиласида дунёга келган. У тасодиф туфайлигина савод чиқариш имкониятига эга бўлган. Мильтиц исмли барон ундаги қобилиятни сезиб, ҳомийлик қилган. 1774 йилда Фихте Шульпфортдаги мактабга боради. Бироқ бахтга қарши шу йили унинг ҳомийси давоми…

Георг Вильгельм Фридрих Гегель (1770-1831)

Немис файласуфи Гегель Вюртемберг князлигининг пойтахти Штутгарт шаҳрида туғилган. Унинг отаси хазинахона котиби бўлиб хизмат қилган. Гегель тўлиқ университет таълимини олган. Илоҳиётшунослик фанлари номзоди ва фалсафа магистри даражасига эга бўлган. 1793 йилдан 1800 йилгача хонадонларда муаллимлик ва тарбиячилик қилган. 1801 давоми…

Стендаль (1783-1842)

Француз адиби, файласуф ва инсоний эҳтирослар назариётчиси Стендаль Франциянинг Гренби шаҳрида туғилиб ўсди. Унинг ҳақиқий исми Анри-Мари Бейль эди. Стендаль 1800-1812 йилларда Бонапарт қўшинида хизмат қилган. Бородино жангларининг гувоҳи бўлган. Бонапарт инқирозга учрагандан кейин Италияга жўнаб кетади. 1821 йилда эса давоми…

Артур Шопенгауэр (1788-1860)

Олмон файласуфи Артур Шопенгауэр ўзига тўқ савдогар оиласида дунёга келди. У аввал тижорат, тиббиётдан сабоқ олиб, кейин фалсафани ўргана бошлади. 1809 йилдан бошлаб Германиядаги энг машҳур Геттинген дорилфунунида ўқиди. Тиббиёт, физика, зоология, фалакиётшунослик, табиий тарих, психология, мантиқ, инсон мияси анатомияси давоми…

Петр Яковлевич Чаадаев (1794-1856)

Рус мутафаккири П.Я.Чаадаев дворян оиласида дунёга келди. Болалигиданоқ тўғри ва қатъий феъл-атвор эгаси бўлган Чаадаевда ўз қадрини билиш ҳисси кучли эди. П.Чаадаев Москва университетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган кезлари А.Грибоедев, Н.Тургенев, И.Якушин каби ёзувчилар билан дўстлашган. Ҳарбий хизматга кирган Чаадаев давоми…