Ёзувчилар адабиёт тўғрисида

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.ФИТРАТ

Алишер Навоий ҳикматлари

Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. Ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг давоми…

Қайроқи фикрлар

• Билим томон йўл қисқа эмас. (Япон халқ мақоли)• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. (Инглиз халқ мақоли)• Ўйламай гапириш- мўлжалга олмай ўқ узишдир. (Испан халқ мақоли)• Сукут сақлаб ҳам хато қилиш мумкин. (Инглиз халқ мақоли)• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. давоми…

“Алхимик”ни варақлаганда

Ҳамма вақт ўзингнинг нимани ҳоҳлаётганингни аниқ бил. Саҳро ичкарисига кирганингдан сўнг тамом орқага йўл йўқ, фақат олдинга юриш керак. Қолгани Оллоҳнинг қўлида.Муҳими ҳеч иш чиқмаслигидан қўрқмаслик зарур. * * * Жамики сир-асрор айнан шу ҳозирги кунда жам бўлган. Айни дамдаги давоми…

Ларошфуко мулоҳазалари

Биз ҳеч қачон ўзимиз кирмаган ва кирмайдиган қиёфада кўринишга ҳаракат қилмай, ҳамиша қандай бўлсак шундайлигимизча кўринадиган бўлсак, борлигимизча намоён бўлсак, одамларнинг назарида кўп нарса ютган бўлардик. * * * Ҳақиқий чечанлик керакли гапнинг ҳаммасини айтиб, керагидан ортиқ ҳеч нарса демаслик давоми…

“Бу дунёда ўлиб бўлмайди!”

Озодлик-озодлик… Яратганнинг ўзи бизни мазкур сўз бағрига топширди. Биз мазкур сўз бағрида… чақалоқ бўлиб ётибмиз! Биз ҳали отамиз ким билмаймиз, онамиз ким билмаймиз. Энг фожиали жой…дўст-душманимиз ким—билмаймиз. * * * Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик давоми…

Ҳикматлар сандиғи

Иймон бир муаззам сарой десак, унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, балки тиканзорни ялангоёқ босиб ўтишга тўғри келар. * * *Кам ичдинг нима-ю, кўп ичдинг нима, фарқсиз, игна ҳам йўғон қозиқнинг учи ҳам кўзга кирар бўлса барибир кўр қилади.Тоҳир давоми…

Буюклар сўзи

Одам ўз қилмишини оқлаш учун бир сабабдан бошқа ҳар қандай сабабни топади, ўз жиноятларини оқлаш учун бир баҳонадан бошқа ҳар қандай баҳонани топади, ўз тинчини таъминлаш учун бир важдан бошқа ҳар қандай важни топади-ю, фақат ўзининг ҚЎРҚОҚлигини ўйламайди.Шоу

Ғарб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида нима дейди?

“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан… Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, давоми…

Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди. Абдулла Қаҳҳор

Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди.Абдулла Қаҳҳор