Тилшунос ва қайиқчи

Бир кун мағрур тилшунос соҳилда турган қайиққа миниб нариги қиргоқка ўтмоқчи бўлди. Соҳилда йўловчи кутиб турган қайиқчилардан бирига юзланди. Қайиқ яқинлашди. Олим қайиққа ўтирди. Денгизни томоша қилиб кетаётган олим қайиқчидан сўради:— Сен ҳеч наҳв (грамматика) ўқиганмисан?Йўқ мен жоҳил бир қайиқчиман.Олим:— давоми…

Бу кеч Ҳиндистонда…

Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик килган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига содда бир одам шошилиб киради. навбатчиларга ҳаёт мамот масаласи юзасидан ҳазрати Сулаймон билан кўришмоқчи эканини айтгач, унга изн берилади. Сулаймон юзи оқарган, қўрқувдан титраётган одамдан сўради:— Тинчликми, нима бўлди? Нега давоми…

Сен ҳам шишаларни ағдардингми?

Аттор дўконида жуда яхши кўрган бир тўтини боқар эди. Чиройли тўти атиргул ёғи билан тўла дўкон бурчагида, келган кетган харидорларга чиройли гапириб, уларни хушнуд қилар эди.Бир куни аттор тўтини дўконда қолдириб уйига кетди. Шу орада сичқонни қувлаган бир мушук дўконга давоми…

Ишқ бемори

Бир замонлар подшоҳлардан бири одамлари билан овга чиқди. Йўлда бир жорияни кўриб унга ошиқ бўлди. Жорияни катта пул эвазига сотиб олиб, саройига келтирди. Орадан уч тўрт кун ўтгач, жориянинг иситмаси кўтарилиб касал бўлиб ётиб қолди. Подшоҳ безовталаниб бутун ҳакимларини тўплади:“Менинг давоми…

Яхшилик кўнгил ойдинлигидир

Бир қишлоқлик киши шаҳарлик киши билан дўст тутинибди. Шаҳарга келса дўстининг уйида меҳмон бўлар, кунлаб, ҳафталаб қолиб, еб ичарди. Шаҳарлик киши дўстининг ҳамма эҳтиёжларини сўзсиз қондирар, гапини икки қилмасди. Дўсти ҳар келганида:— Эй дўстим, сен ҳеч қаерга чиқмайсанми? Сен ҳам давоми…

Ҳар кимнинг таърифи ўзига яраша

Ҳиндлар филни қоронғу бир оғилга қамадилар. Умрида фил кўрмаган халқ ўша ерга тўпланди. Филни кўрмоқчи эди улар. Лекин оғил шу қадар қоронғу эдики, кўз билан кўришнинг асло имкони йўқ эди. Ичкарига кирганлар филни қўллари билан пайпаслаб кўрар, уни ҳар ким давоми…

Лайли маҳалласининг ити

Лайлининг ҳажрида чўлларга чиқиб кетган Мажнун бир итни силаб сийпаб кўзларидан ўпарди. итга бўлган севгиси ва илтифоти шу даражада кучайдики, бу ҳолни кўрган бир киши чидаб туролмади, Мажнундан сўради:— Эй ақлсиз Мажнун, бу эсанкираш, бу девоналик нимаси? Сен севиб эркалаётган, давоми…

Тенг тенги билан

Ям яшил адирда шилдираб ирмоқ оқарди. Бир кун ирмоқ четидаги тошлар орасида сичқон билан қурбақа учрашиб дўстлашиб қолди. Бу дўстлик кун сайин кучайди. Шу даражага етдики, оқшом чўкиб, кун ботгач сичқон қоянинг ковагига, қурбақа эса сув тубига тушар, тонг отишини давоми…

Лайлини ранжитасан

Бир куни Мажнун касал бўлиб ётиб қолди. Даволаш учун табиб чақирилди.Табиб:“Томирдан қон олиш керак” деб Мажнуннинг қўлини боғлатди. Қон олиш пайти Мажнун: “Эй табиб, қўй, хизмат ҳаққини ол ва қўлимни еч, шу касалликдан майли ўлай, қон олишдан воз кеч,” деб давоми…

Товуснинг гўзаллиги ўзига душман

Бир одам товуснинг тумшуғи  билан қанотларидаги гўзал, ялтироқ патларни юлаётганини кўриб қолди. Чидолмай сўради:— Эй гўзал қуш… Гуноҳ эмасми, шундай чиройли, ранг-баранг патларингни юлиб ташлаяпсан. Ҳолбуки, сенинг гўзаллигинг шу патларингдир. Ҳамма шу патларингдан елпиғич қилиш, уларни китоб саҳифалари орасига қўйишни давоми…