Алишер Навоий. Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас (видео)

Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас. Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға Аён ул заҳри чашм айлаб, давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Мунда рамзедур дақиқ…

(“Сабъаи сайёр” достонидаги ҳикоятлар ва “Лисон  ут-тайр”даги водийлар образлари орасидаги боғлиқлик) Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” асари “Хамса” таркибига кирувчи тўртинчи достон бўлиб, 1484 йилда ёзиб тугатилган. Навоий унинг муқаддимасида бир куни тушида етти ғаройиб гумбазни кўрганлигини, унинг ҳар бири ўзгача давоми…

Иван Дзюба. Бажан ва Навоий

Вақт ҳам турлича бўларкан, бири – қисқа муддатли, “кичик” вақт бўлса, яна бири “тарихий”, “катта” вақт. Замонавийлик деб аталувчи бизнинг “кичик” вақтимизда кўплаб шахслар поймол этилди ёки қадр топмади. Катта тарихий вақтда Николай  (Микола) Платонович Бажан оғир тарихий вазиятларда, гарчи давоми…

Отабек Жўрабоев. Тарихда Навоий сиймоси

Улуғ инсонларнинг қиёфаси, феъл-атвори ва ҳаётига қизиқиш ҳар доим ҳам кучли бўлган. Жумладан, Алишер Навоий сиймосига. У зотнинг сурати акс этган бир неча миниатюра маълум. Бири XV аср охирроқларига мансуб, Маҳмуд Музаҳҳиб ишлаган машҳур расм. Яна бирини бироз кейинроқ номаълум давоми…

Сергей Иванов. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони

(Таржимоннинг асл нусхани­ шарҳлаш тажрибаси) Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошлари эди, “Гулистон” журналида ишлардим. Кунлардан бирида устозим Ғайбулла ака Саломов қўнғироқ қилиб: “Абдуллажон, сизга таржима учун иккита мақола юбораман, зудлик билан тайёрлаб беринг, “Таржима санъати”нинг навбатдаги китобига киритамиз”, – дедилар. давоми…

Абдулҳамид Қурбонов. Кўнгил кўзгуси

Маълумки, Фарҳод “Шопур даштпаймолиғи, балки раҳнамолиғи била Арман кишвариға азимат қилиб”, Ширин билан учрашганига қадар бутун бир саргузаштлар силсиласини бошидан кечиради. Бу саргузаштларга сабаб Оинаи Искандарий деб аталган кўзгудир. Оинаи Искандарий солинган сандиқнинг қопқоғига шундай деб ёзиб қўйилган эди: кимки давоми…

Фурқат Алимардон. Ўтмаган кунлар (ҳикоя)

Кенглиги энига олти, бўйига саккиз қулоч келадиган хона. Катта ажнабийча ёзувли девор соатининг чиқиллашидан бошқа товуш йўқ. Хонада уч киши бор. Бири ерга тикилган, иккинчиси деворга қараб турибди, учинчиси оҳиста одимлар билан уёқ буёққа юряпти, у ҳар қадам босганида ўзини давоми…

Султонмурод Олим. Ийҳомангиз санъатлар (“Фарҳод ва Ширин”да маънодошлик ва шаклдошлик)

Кўпмаънолилик Шарқ мумтоз шеъриятининг бош хусусиятларидан. Лирикадаги анъанавий тимсолларнинг деярли ҳаммаси мажозий маънога эга эканини, кўпчилиги ҳатто тасаввуфий истилоҳ даражасига кўтарилганини биламиз[1]. Лиро-эпик шеъриятда эса воқеа муаллиф учун кўпинча бир баҳона, мақсадни ифодалашнинг бир воситаси бўлган холос. Аслида эса воқеалар давоми…

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий (824-892)

Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва уларнинг дунёқарашининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган. Жаҳоншумул аҳамиятга эга асарлар яратган давоми…

Бегали Қосимов. Ғазалнавислик сирлари ва “Хамса” талқинлари

Кейинги йилларда шеъриятимизда ғазалчиликка мойиллик кучайганлигини сезмаслик мумкин эмас. Кўпдан ғазалнавис сифатида танилиб келаётган шоирларимизгина эмас, ёшлар ҳам унда ўз кучларини синаб кўрмоқдалар. Эркин Воҳидов қадим анъанани тутиб, девон тартиб қилди. Жамол Камол бир қатор манзур ғазаллар ёзди. Айрим ёшлар давоми…