Ҳаким Назир. Оқибат (ҳикоя)

Азиза хола айвон тўридаги ўринда чўзилиб ётганди. Тепасида қўшниси Лазокатхон пайдо бўлди. Ўзига оро бериб, ясаниб юрадиган бу лобар, қувноқ аёлнинг йўсини бўлакчароқ, феъли айниганроқ эди. Аммо қўшнисининг лоҳас тортиб ётганини кўраркан, бирдан юзида ачиниш пайдо бўлди.— Ия, ия, эгачи! давоми…

Миркарим Осим. Сандиқ соат (ҳикоя)

Навоийнинг китоблари кўпайиб кетгандан кейин уларни тартибда сақлаш учун бир китобдор керак бўлиб қолди. Унга Муҳаммад наққош деган бир кишини тавсия қилдилар.Муҳаммад наққошнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ эди. У тош ва ёғочга ўйиб нақш солар, чилангарлик, дурадгорлик, муқовасозлик ва ҳоказоларни давоми…

Миркарим Осим. Широқ (ҳикоя)

Ёз бошланиб, Яксарт бўйидаги чўлларда ўтлар қовжирай бошлади. Бу ерларда яшовчи шак қабилалари серўт яйловларга кўчиш тараддудига тушишди. Янги ерларга кўчиш чорвачилар учун бир байрамдек эди. Улар баҳор мавсумида яшаб ўрганиб қолган ерларини ташлаб кетиш олдидан бир-бирлариникига қўноқ бўлиб борар, давоми…

Миркарим Осим. Темурмалик (ҳикоя)

Хўжандни икки бўлиб оққан Сирдарёнинг ўртасида, шаҳардан бир чақирим қуйироқдаги оролда қадимдан қолган бир истеҳком бор эди. Чет эл истилочилари ва кўчманчиларга қарши курашда халқнинг жонига оро кирган бу кўҳна қалъанинг буржлари ўпирилиб кетган, дарвозаларининг баъзи ерлари бузилиб, омонат бўлиб давоми…

Миркарим Осим. Яхшининг шарофати (ҳикоя)

— Тобакай мусофирликда рангингизни сарғайтириб юргайсиз, — деди бир куни Алишернинг ҳужрасига ташриф буюрган паҳлавон Муҳаммад. — Ўз шаҳрингиз Ҳиротға кетинг. Машҳад ҳавоси сизга ёқмади. Рангингизга қараб бўлмайдур, заъфарон.— Рост, Ҳиротни соғиниб рангим заъфарон бўлди. Қанот боғлаб учгим келиб турибдур. давоми…

Вадуд Маҳмуд. Навоийгача турк адабиёти (1926)

Адабиёт тафтишига бошлағонда ёзма адабиёт ва эл (оғзаки) адабиёти каби бир тасниф юритишга тўғри келадир. Лекин ёзма ва эл адабиёти орасини айирмоқ ва буларни жомеъ ва монеъ таъриф қилмоқ қийиндир, ҳатто мумкин эмасдир.Ёзма адабиётнинг бир хусусияти ёзмалиғи, иккинчи, асар эгасининг давоми…

Вадуд Маҳмуд. Алишер Навоий (1925)

Ҳижрий 5 аср ила 10 аср орасидағи беш юз йиллиқ бу давр Хуросон ва Мовароуннаҳрда ислом маданиятининг гуллаган мавсуми эди. Бешинчи аср(лар) арабнинг янги руҳий ортиши билан Эроннинг ер юзида мумтоз мавқе тутғон давридир. У вақтлар рубъи маскуннинг энг файзли давоми…

Вадуд Маҳмуд. Навоий учун (1925)

(Навоий туғилғониға 500 йил тўлиши муносабати билан) Навоийни танимағон бир ўзбек бўлмаса керак. Эскиларимиз ва эски мактабларимиз ғазаллари билан, янгиларимиз ва янги мактабларимиз суратлари ва шахсияти билан танишдирлар.Навоий 844 ҳижрийда туғилиб, 906 да дунёдан ўткан буюк турк адибидир. Унинг ўттиздан давоми…

Вадуд Маҳмуд. Фузулий Бағдодий (1925)

(Юбилай муносабати-ла) Фузулий ўнинчи аср ҳижрийда Ироқ Арабида яшағон бир шоирдир. Бағдод теваракида — Карбалода, бир ривоятга қарағонда Ҳуллада тўққузинчи асри ҳижрийнинг охирларида туғулмишдир. Оти Муҳаммаддир. Отаси Сулаймон деган олим бир зотдир. Аслининг бири турк, бири форс бўлғониға доир икки давоми…

Вадуд Маҳмуд. Турк адабиёти тарихи (1925)

Исмоил Ҳикмат.Озарбойжон Халқ Маориф камисарлиги фанний метод шўроси томонидан тасдиқ этилмиш ва Озарбойжон нашриёти томонидан 5 минг нусхада босилғон. (1925 йил — Бокуда) Бу асарнинг биринчи жилд, биринчи ва иккинчи ҳиссаси босилиб чиқди. Биринчи ҳиссаси ўн тўққузинчи аср ҳаёти адабиясидан давоми…