Саид Аҳмад. Қилич кесолмаган бошлар (ҳажвия)

Ғафур Ғулом Аҳмаджон заргар деган бир қадрдони билан боғ сайрига бориб, беш кун қолиб кетди. Хаёл билан бўлиб уйга огоҳлантириб кетиш эсларига келмабди.Беш кундан кейин қайтиб келиб, уйга қандоқ киришни билмай, ўйланиб қолишди. Аҳмаджон ака кўчадаги автомат телефондан Ғафур аканинг давоми…

Саид Аҳмад. Бебош қаламнинг ёзганлари (ҳажвия)

(Турсунбойнинг олтин кони) Абдулла Қаҳҳорнинг боғига Турсунбой деган бир паҳлавон йигит тез-тез келиб турарди. У боғда гулларнинг тагини чопар, ўт юлар, дарахтларни суғорарди. Абдулла ака ундан пулни аямасди. Кибриё опа ўтин ёрдириб, дарахтларнинг қуриган шохларини кестириб Абдулла акага билдирмай пул давоми…

Саид Аҳмад. Наполеон Мамажонов (ҳажвия)

Бу воқеани ёшлигимда тушимда кўрганманми, ўнгимда кўрганманми, эсимда йўқ. Балки ёшлик пайтларимда ўз кўзим билан кўргандирман, ё бировдан эшитгандирман. Лекин айтиб берса арзигулик воқеа.Маҳалламизда Мамажон лўмбоз деган девдек киши бўларди. Бўйи унчалик дароз эмасди-ку, аммо энига қаричлаб ўлчаса икки газдан давоми…

Саид Аҳмад. Офтобга чиққан мушук (ҳажвия)

Идора бошлиғи эрталаб ишга мушугини ҳам олиб келадиган одат чиқарди. Тиззасига мушукни ўтқазиб, бир қўлида уни силаб, бир қўлида ҳужжатларга имзо чекадиган бўлди.Йиғин пайтида ҳам коллектив олдида у мушугини силаб туриб нутқ сўзлади.Шунда ходимлардан бирининг ғаши келиб:— Хўжайин, ташқарида ҳаво давоми…

Саид Аҳмад. Гўштнинг зарари ҳақида (ҳажвия)

(1917-1991) Ҳурматли ўртоқ газийта директори!Газийтангизнинг саккизинчи саҳифасида босилган фан кандидоти Найим Каримупнинг шиғрий қорхатини ўқиди-му тепа сочим тик бўлиб кетди.Кўй гўштининг бир килоси олтмиш сўм бўлиб турган пайтда қорхатга бало борми. Ўзингизга маълумки, чоризм исканжасида инграган халқ оқ пошшонинг аблаҳлигидан давоми…

Саид Аҳмад. Қариган қасам (ҳажвия)

Кампир тушида ўлиб қолганмиш. Чоли белини бойлаб йиғлаш ўрнига ҳиринг-ҳиринг кулармиш. Айниқса, жасади қабрга қўйилаётганда чоли аллақайси ашулани хиргойи қилаётган эмиш.Кампир чўчиб уйғониб кетди. Қараса, чоли бемалол хуррак отяпти. У жаҳл билан чолининг биқинига биттани солди. Чол ҳовлиқиб ўрнидан туриб давоми…

Саид Аҳмад. Бузоқ (ҳажвия)

(А. Қаҳҳорнинг ғазабига учраган ҳикоя) Сотимжонни кўрмаганимга роппа-роса йигирма саккиз йил бўпти. Ўрта мактабни битирганимизда иккаламиз ҳам ўн еттида эдик.Иттифоқо уни шу бугун учратиб қолдим. Семириб кетибди, негадир лабидан, оғзидан эски хурмачанинг иси келади.Бундан йигирма саккиз йил олдин унинг қанақалигини давоми…

Саид Аҳмад. Бир латифа айтайми? (ҳажвия)

Ҳажвий фожиа Нурматжон магазиндан ароқ олганида, «уйга бориб, ёнбошлаб майдалайман», деб ўйлаган эди. Лекин сумкасидаги шиша ҳар гал оёғига текканида эти сесканиб, оғзининг сўлаги оқаверди. Охири чидамай, чойхоначидан битта пиёла сўраб, «пича ютиб олишга» қарор қилди.Чойхонада маҳалла оқсоқоллари гурунг қилиб давоми…

Саид Аҳмад. Суянчиқ (ҳажвия)

Нима бало бўлдию Қумри холанинг Мозамбик деган юртни кўргиси келиб қолди. Аслида-ку у бунақа мамлакат борлигини билмасди. Қаёқдан невараси рангли телевизорни бураб қўйган экан, Мозамбикда пахта экишга ёрдамлашаётган ўзбек мутахассислари орасида қорақалпоғистонлик мусобақадоши Гулойим Ширимбетова экранда лоп этиб кўриниб қолса давоми…

Саид Аҳмад. «Қўриқхона» (ҳажвия)

Тайёр ҳикоя Одатда ёзувчи бирон асар ёзмоқчи бўлса, бош қаҳрамонининг ташқи қиёфасини бир одамдан, қилиқларини бир одамдан, саргузаштини яна бир одамдан олади. Воқеа ўтадиган жойни ҳар хил ерлардан йиғиб, яхлит бир манзара яратади.Шу йил баҳорда республикамизнинг жанубий районларидан бирига борганимда, давоми…