Саид Аҳмад. Гугурт (ҳажвия)

Ишдан жуда табиатим равшан қайтдим. Энди қўлимга гулқайчини олиб айвонга чиққан эдим, эшик тақиллаб қолди.— Айтганча, эсимдан чиқибди,— деди жияним. — Мирвали ака икки марта ўғлини чиқазди. Уйида меҳмонлар бор эмиш, чиқармишсиз. Ҳойнаҳой яна бола чиқазади.Эшикни очсам, дарҳақиқат, Мирвалининг ўғли. давоми…

Саид Аҳмад. Дум (ҳажвия)

Зайнобиддин ўйлаб қараса, шу кунларда ўқитувчиларнинг моянасига барака кириб, тирикчиликлари бинойидай бўлиб қопти. Эски касбига қайтишни ният қилиб қўйди. Шу мақсадда ариза кўтариб маорифга борди. Маориф мудири уни яхши танийди. Бир вақтларда ўзи ўқитган. Еттинчини битирганда бирга тушган фотосуратлари ҳам давоми…

Саид Аҳмад. Сағана (ҳажвия)

Ўлик деган ўз иззати билан кафанига ўралиб, тобутда қимирламай ётгани дуруст бўларкан. Тобут йўлакда, кафан ғассолнинг елкасида. Аммо мурда ҳовлида келган-кетганларга қўл қовуштириб, деразадан патнис узатиб, кўнгил сўраганларга: «Бандалик экан, қандоқ қилай…» деб юрса, жуда хунук кўринар экан.Маҳалла қоровули тонг давоми…

Саид Аҳмад. Катайса (ҳажвия)

Қосимжон машинада хотинини бир айлантирмоқчи бўлиб турганда, эшик тақиллаб қолди. Чиқса синглиси билан куёви. Ака-сингил ўртасида андак гап қочганидан улар анчадан бери кўришишмаган эди. Қосимжон катта бошини кичик қилиб йўқлаб боролмади, синглиси ҳар қалай аёл киши эмасми, ўзи эшик қоқиб давоми…

Саид Аҳмад. Йўғон тепа (ҳажвия)

Бугун шанба, идора ходимларига маош берилаяпти. Одатда идора бошлиқларининг ҳурмати учун кассир кабинетга ведомость кўтариб киради.Қодиров кассир узатган пулни санамай, стол тортмасига солар экан, деди:– Нуралиевга айтинг, кирсин!Сал ўтмай, бош бухгалтер Нуралиев кирди.– Менга қаранг, бугун бир отамлашмайликми? Маошни бўлса, давоми…

Саид Аҳмад. Бош оғриғи (ҳажвия)

Искандаров бошқармадан эшитадиганини эшитди. Олиб келган ҳужжатида яна хато. Икки юз ўттиз минг ўрнига икки юз ўттиз ёзилибди. Ҳужжатга қўл қўяётганда яхши қарамаган экан. Мана, бошқарма план бўлимида уни роса қизартиришди.Ҳозир Искандаров машинада ўзидан ўзи минғиллаб котибанинг гўрига ғишт қалаб давоми…

Саид Аҳмад. Собиқ ўғри (ҳажвия)

Бўлиши мумкин ҳикоя Хоҳ қаридир, хоқ ёшдир, оғзига эҳтиёт бўлиши керак экан. Ҳошимжон қизиқиб кетиб бир огиз гап айтди-ю, балога қолди.– Болалик экан, ота-она йўқ, бозорда битта қовун ўғирлаб қўлга тушиб қолдим. Милицняда бир кун ўтирганман. Эсимга тушса, ҳали-ҳали хижолат давоми…

Саид Аҳмад. Пайпоқ (ҳажвия)

Орифжон шу трестга ишга ўтгандан бери хотинидан тинмай гап эшитади. Трест бошлиғи серулфат одам экан. Ҳар куни ишдан кейин Орифжонни машинага ўтқазиб, шаҳардан ташқарига опчиқиб кетади. Соя-салқин чойхоналарда ошхўрлик қилишиб, қош қорайганда жавоб беради.Албатта, бу хил ўтиришларда ҳадеб бошлиққа сарф давоми…

Саид Аҳмад. Ошқовоқ, 2 (ҳажвия)

Ҳомиджоновни янги тузилган бир ташкилотга бошлиқ қилиб юборишди. Янги ташкилот бўлгандан кейин камчилиги кўп. Майда-чуйда камчиликлар Ҳомиджоновнинг кўзига кўринмади. Аммо машинаси йўқлиги уни кўп қийнаб қўйди. Янги идорага ўтган куни эски идораси иззат-ҳурмат билан машинада опкелиб қўйди. Одамлар билан танишди, давоми…

Саид Аҳмад. Номи йўқ тўй (ҳажвия)

Асадулло Махсумнинг ўртанча ўғли Сайфулло кеча қамоқдан келди.Ишдан келсам, кўча муюлишида беш-олти қўшним тўпланишиб туришипти.— Қаёвда юрибсиз, қўшни, дарров у-буларингизни ташлаб чиқинг. Махсум акадан кўнгил сўраб қўямиз.Ҳайрон бўлдим, нима деб кўнгил сўраймиз? Ўғли армиядан, ё бирон хайрли жойдан келмаган бўлса, давоми…