Саид Аҳмад. Тамом, давоми йўқ (ҳажвия)

Эр-хотин бахтиёр эди.Хотин лампочкага боласининг пайпоғини кийдириб, тавонини ямаб ўтирарди. Эр диванга ёнбошлаб беозор мудрарди. Хотин эрининг мудрашини тарқатмоқчи бўлиб, бирон гап ўйлаб топаман дейди-ю, гап ўлгир кела қолмайди. У ўйлаб-ўйлаб охири бир гап топгандек бўлди.— Ҳой, эр, мунча мудрайсиз? давоми…

Саид Аҳмад. Шер (ҳажвия)

Ёшлик пайтларимда Қўзивой деган ўртоғим бўлгувчи эди. Буни қаранг, шу кўчадан ўтиб кета туриб ўшани кўргим келиб, самоварга кирдиму суриштирдим.— Қайси Қўзивой, — дейишди самовардагилар ҳайрон бўлишиб.— Мўминжон аканинг ўғлида.— Э-ҳа, — деди қулоғига танга қистирган мўйловдор самоварчи. — Қўзивой давоми…

Саид Аҳмад. Туйнук (ҳажвия)

Бадалбек янги ичкуёв бўлганидан ҳали қўни-қўшниларини танимайди. Бугун дам олиш куни, Бадалбек нима қилишини билмай ҳовлида айланиб юрибди. Кўчага чиқай деса, қаёққа боради? Битта яримта ўртоғини бошлаб келай деса, ҳали қайин онасининг феълини билмайди. У қўлини орқасига қилиб айланиб юраркан давоми…

Саид Аҳмад. Собиқ (ҳажвия)

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, биринчи куниёқ тўққиз тонна пахта терибман. Аввалига ўзим ҳам ҳайрон бўлиб қолдим. Тавба, шунча пахтани ўзим тердимми, ё биров қўшиб қўйдими? Эртасига бир ғайратга ўн ғайрат билан пахта териш мана бунақа бўлади, деб ишга тушиб кетдим. давоми…

Саид Аҳмад. Чироқни ўчир (ҳажвия)

Мажлис раиси тикув фабрикасининг директори Азларовга сўз берди. Азларов салмоқли қадамлар билан битта-битта босиб минбар томонга йўл олган эди, қорнида бир нима узилиб кетгандек икки букчайиб, аранг минбарга етиб олди.Ўртоқлар!У «ўртоқлар»ни шундай қаттиқ айтдики, олдидаги қоғоз оғзидан чиққан шамолдан учиб давоми…

Саид Аҳмад. Иқрор (ҳажвия)

Раҳмонали кўнгли пошшо бўлиб келарди. Бугун ҳам хотинини доғда қолдириб, ўша жойга борди. Маишат кечагидан ҳам зўр бўлди. Бугун хотинига нима баҳона қилса экан? У уйга яқинлашган сари баҳона топишга шошарди. Шунга ҳам баҳонами? Кечаги мажлиснинг давоми бўлди, деб қўяқолади-да!Такси давоми…

Саид Аҳмад. Хуррак (ҳажвия)

Одамнинг қанақалиги сафарда билинади.Калонхўжаев ўринбосар танлашга жуда уста одам. Мана, Мўминов деган мўмингина одамни ўзига ўринбосар қилиб олди. Бечора Мўминов мусичанинг ўзи. Калонхўжаев қўнғироқ босиб чақирганда эгилиб, ғилдиракка ўхшаб ғилдираб киради-да, унинг гапларини чурқ этмай эшитиб, коптокка ўхшаб яна думалаб давоми…

Саид Аҳмад. Чол куёв билан кампир келин (ҳажвия)

ЗАГС эшиги олдидаги скамейкада беқасам тўн кийган чол билан крепжоржетдан кўкрак бурма кўйлак кийган кампир ўтирибди. Чолнинг қўлида бир даста гул. Кампир резинкаси оёғини қисиб юборган шекилли, капрон пайпоқни ҳимариб, тўпиғига тушириб олибди. ЗАГС эшигига кирган ҳам, чиққан ҳам уларга давоми…

Саид Аҳмад. Чучвара (ҳажвия)

Мажлисда унга:— Сен бола, чучварани хом санаб юрибсан. Шошма ҳали, жўжани кузда санаймиз. Бу қанақаси, сирканг сув кўтармайдиган бўлиб қопти, — дейишди.Холиқнинг тепа сочи тик бўлиб кетди. У уч йилдан бери пахта бригадасида бошлиқ. Бригадага ўтишдан аввал парранда фермасида, ундан давоми…

Саид Аҳмад. Гугурт (ҳажвия)

Ишдан жуда табиатим равшан қайтдим. Энди қўлимга гулқайчини олиб айвонга чиққан эдим, эшик тақиллаб қолди.— Айтганча, эсимдан чиқибди,— деди жияним. — Мирвали ака икки марта ўғлини чиқазди. Уйида меҳмонлар бор эмиш, чиқармишсиз. Ҳойнаҳой яна бола чиқазади.Эшикни очсам, дарҳақиқат, Мирвалининг ўғли. давоми…