Саид Аҳмад. Эколўгия ва биз (ҳажвия)

(Зарарлик касб) Трестнинг ҳисоб-китоб ишлари бошлиқнинг таъбири билан айтганда, мўшний. Битта ҳайҳотдек катта хонада бош бўғолтир, учта ёрдамчиси, тўртта кичик бўғолтир, иккита ҳисобчи ва кассир Донохон ишлайди. Хонадагиларнинг Донохондан бошқа ҳаммаси чекадиганлардан. Чекканда ҳам тутунини тутунга улаб чекадиган кашандалар. Айниқса давоми…

Саид Аҳмад. Яна бир Турдивой (ҳажвия)

(Хотира) Турди пучуқнинг айни кучга тўлган бўз болалиги туғишган она шаҳридан олисда, юрт соғинчи билан ўтди.Бундан эллик икки йил олдин биз боя айтганимиздек, Турди пучуқ ҳеч кимга сўз бермайдиган:, ўтирган ерини пулга сотиб оладиган, бошидан дўпписи тушиб кетса, пул тўлаб, давоми…

Саид Аҳмад. Масали гурба (ҳажвия)

Бир пошшо мушугини силаб, тахтда мудраб ўтирган эди. Нариги пошшодан базмга таклиф қоғози келди. Пошшо шоша-пиша бошига тож кийиб, совғасини қўлтиқлаб йўлга тушди.Базм чинакамига шоҳона бўлди. Саройни айтмайсизми, ҳашамлари кўзни оламан, дейди. Дастурхонда дунёнинг жами бурчидан олиб келинган ноз-неъматлар бор. давоми…

Саид Аҳмад. Маза билмаслик дарди (ҳажвия)

Дилда дардинг бўлмаса, Сардафтаримни ковлама.Машраб Бир ошнам бор. Овқатнинг мазасини билмайди. Паловми, шовлами, шўрми, нордонми, унга барибир. Ишқилиб, овқат бўлса бас.Бир куни ундан, маза билмайсан-ку, еган овқатингдан қандай роҳат қиласан, деб сўрадим.— Таним роҳат қилганини ўзим билмаслигим мумкин. Ҳаёт учун давоми…

Саид Аҳмад. Юр, ювамиз (ҳажвия)

Урушнинг охирларида «Бадавлат келин» деган ҳикоям «Ёшлар» газетасида босилган эди. Ҳикояда урушдан қайтиб келиб уйланолмай юрган бир йигитнинг заёмдан 25 минг сўм пул ютгани ва шу пулга уйланиб олгани тасвирланган эди.Ҳақиқатан ҳам ўша йилларда тирикчилик оғир, қимматчилик эди. Йигитлар тўйга давоми…

Саид Аҳмад. Қайтиб бермасанг ҳам майли (ҳажвия)

Туйғун Ёзувчилар уюшмасида партком секретари эди. Ўша кезлари ёзувчилар пайдар-пай қамалиб турган пайт.Собир Абдуллани «Алпомиш» пьесаси учун нари обориб, бери опкелиб турган эдилар. Собир ака ана олиб кетади, мана олиб кетади, деб кечаси кийимини ечмай, тайёр бўлиб, тиқ этса эшикка давоми…

Саид Аҳмад. Қовун туширай дебман-ку! (ҳажвия)

Миртемир домла кейинги пайтларда яхши эшитмайдиган бўлиб қолгандилар. Туйғун деган шоир вафот қилган куни жанозага машинасиз борақолай, деб кўчадан такси тўхтатдим. Қарасам, таксида домла Миртемир бир қучоқ гул кўтариб ўтириптилар. Аввалига, китобхонлар билан учрашувдан келяптилар, деб ўйладим. Аммо ёнларидаги ўриндикда давоми…

Саид Аҳмад. «Казбек» текинга тушди (ҳажвия)

Бир шоир (ҳозир Халқ шоири унвонини олган) Шайхзода домладан 200 сўм пул қарз олиб, бермай қочиб юрганди.Домла пулдан кўнгил узолмай юрарди. Бир куни у Туроб Тўла билан учрашиб қолди.— Бир иш бор, шоир афандим. Агар эпласангиз, осонгина 150 сўм ишлаб давоми…

Саид Аҳмад. Луччак шафтоли (ҳажвия)

Хоразмлик шоир Раҳим Бекниёз умрида луччак шафтолини кўрмаган экан. Абдулла Қаҳҳорни кўргани боғига кирганда домла дастурхонга ялтираб турган бир сават луччак шафтоли қўйди.— Ия, — деди Раҳим Бекниёз, — домла, бу шафтолиларнинг жуни қани?Абдулла Қаҳҳор жавоб қилди:— Раҳимжон укам, сиз давоми…

Саид Аҳмад. Белимдан юқориси ишламаяпти (ҳажвия)

Союзда мажлис бўладиган эди. Ойбек билан Ғафур Ғулом учрашиб қолишди.— Ғофир, — деди Ойбек. — Мажлисга кирасан-а? Бир кўп масалалар бор.— Мазам йўқроқ, — деб баҳона қилди Ғафур Ғулом.— Ия, нима бўлди, ўртоқ?Ғафур ака чап кўкрагини кўрсатиб, шу ерим қаттиқ давоми…