Эмин Усмон. Ёлқин (қисса)
Самолёт ғилдираклари «тўқ» этиб ерга урилди. Худди ўйдим-чуқур йўлдан кетаётган юк машинасидек қаттиқ силкина бошлади. Козим белидаги энлик камарни ечиб, портфелини қўлига олди.Уни тўладан келган, кўзлари катта-катта йигит кутиб турарди. Бу йигитнинг туришида, кўзларини мўлтиратиб боқишларида анқовсираш, меровлик бор эди. давоми…